Азизов Солижон Учмас ўғлининг 
педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
    Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бўлажак инглиз тили мутахассисларининг ёзув компетенсиясини такомиллаштиришда блендед таълим технологиялари”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (инглиз тили), (педагогика фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.4.PhD/Ped2713.
Илмий раҳбар: Боқиева Гуландом Ҳисомовна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, PhD.03/07.06.2024.Ped.27.02.
Расмий оппонентлар: Сабирова Гулноза Садиковна, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент; Буранова Мадина Уктамовна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Чирчиқ давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади инглиз тилини ўқитишда талабаларнинг ёзув компетенсиясини такомиллаштиришда блендед таълим технологияларидан фойдаланиш методикасини ривожлантиришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак инглиз тили мутахассисларининг параграф (параграпҳ) ва иншо (эссай) ёзиш кўникмалари ёзма нутқда лингвистик ривожланиш, матн яратиш усуллари, металингвистик билимлар ҳамда метакогнитив стратегияларни блендед таълим шароитида мазмунни қайта ишлаш ва стилистик элементларга асосланган микро ҳамда макро кўникмалар негизида технологияларнинг асинхрон ва синхрон ҳаракатлари интеграциялашувига устуворлик бериш орқали такомиллаштирилган; 
бўлажак инглиз тили мутахассисларида ёзув компетенсиясини такомиллаштириш амалиёти блендед таълим технологиялари татбиқининг қуйи (муаммоларни аниқлаш), ўрта (қийинчиликларни таснифлаш) ҳамда юқори (инновацион усулда бартараф этиш) босқичларини илғор халқаро имтиҳон тизимлари – ИЕЛЦ, ТОЕФЛ иБТ ва CАЕ ФCЕдаги баҳолаш мезонлари ва амалий мақсадларининг ўзаро интеграцияси асосида ишлаб чиқиш орқали такомиллаштирилган;
бўлажак инглиз тили мутахассисларининг ёзма нутқнинг параграф ва иншо турларини яратиш босқичлари блендед таълим технологияларидан фойдаланишда пассивлик, интерактивлик, ижодкорлик омилларини алмаштириш, мустаҳкамлаш, ўзгартириш даражалари билан иерархик кесишувчи ПИCРАТ ТИМнинг матрицасига мувофиқ ёзувдаги асосий таркибий қисмлар (кириш, асосий қисм ва хулоса)га устувор аҳамият қаратиш орқали такомиллаштиришган;
бўлажак инглиз тили мутахассисларида ёзув компетенсиясини такомиллаштириш самарадорлиги коммуникатив компетенсиянинг ёзма нутқни тайёрлашдаги ташкилий, лингвистик ва мотивация даражаларини ғояни шакллантириш, унинг композицион дизайни ҳамда тақдимоти босқичлари билан ўзаро бирлаштиришда блендед таълим технологияларининг аниқлик, мослик, кенг қамровлилик хусусиятларини таъминлаш орқали аниқлаштирилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
бўлажак инглиз тили мутахассисларининг параграф (параграпҳ) ва иншо (эссай) ёзиш кўникмаларининг ёзма нутқда лингвистик ривожланиш, матн яратиш усуллари, жараёнлари, металингвистик билимлар ҳамда метакогнитив стратегияларни блендед таълим шароитида мазмунни қайта ишлаш ва стилистик элементларга асосланган микро ҳамда макро кўникмалар негизида технологияларнинг асинхрон ва синхрон ҳаракатлари интеграциялашувига устуворлик бериш орқали такомиллаштиришга оид таҳлилларидан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг РЗ-202004165 – “Умумий ўрта таълимнинг бошланғич синф ўқувчиларида оғзаки ва ёзма нутқий компетенсияларини ривожлантирувчи электрон платформа яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2024-йил 24-июндаги 04/1-1654-сон маълумотномаси). Натижада микро ҳамда макро кўникмалар негизида ёзув компетенсиясини такомиллаштириш тўғрисидаги таҳлиллар мазкур дастур мазмунини бойитишга хизмат қилган; 
бўлажак инглиз тили мутахассисларида ёзув компетенсиясини такомиллаштириш амалиётининг блендед таълим технологиялари татбиқининг қуйи (муаммоларни аниқлаш), ўрта (қийинчиликларни таснифлаш) ҳамда юқори (инновацион усулда бартараф этиш) босқичларини илғор халқаро имтиҳон тизимлари – ИЕЛЦ, ТОЕФЛ иБТ ва CАЕ ФCЕдаги баҳолаш мезонлари ва амалий мақсадларининг ўзаро интеграцияси асосида ишлаб чиқиш орқали такомиллаштиришга оид таҳлилларидан Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида АҚШ Давлат департаменти ва Ўзбекистондаги АҚШ элчихонаси билан ҳамкорликда 2022–2024 йилларга мўлжалланган СУЗ 280021ГР3106-сонли “Тҳе Энглиш Аccесс Миcросчоларшип Програм” номли инновацион лойиҳа доирасида фойдаланилган (Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг 2024-йил 4-сентябрдаги 01/516-сон маълумотномаси). Натижада ёзув компетенсиясини блендед таълим технологиялари воситасида такомиллаштиришда илғор халқаро имтиҳон тизимларининг баҳолаш мезонлари ва амалий мақсадларининг ўзаро интеграциясига оид таҳлилий материаллар мазкур дастур мазмунини бойитишга хизмат қилган;
бўлажак инглиз тили мутахассисларининг ёзма нутқнинг параграф ва иншо турларини яратиш босқичларининг блендед таълим технологияларидан фойдаланишда пассивлик, интерактивлик, ижодкорлик омилларини алмаштириш, мустаҳкамлаш, ўзгартириш даражалари билан иерархик кесишувчи ПИCРАТ ТИМнинг матрицасига мувофиқ ёзувдаги асосий таркибий қисмлар (кириш, асосий қисм ва хулоса)га устувор аҳамият қаратиш орқали такомиллаштиришга оид хулосаларидан Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида Европа Иттифоқининг Эрасмус+ дастури доирасида Латвиянинг Резенка технологиялар Академияси, Англиянинг Лондон Метрополитен университети билан ҳамкорликда бажарилган “561624-ЭПП-1-1-УК-ЭППКА2-CБҲЕ-СП ИМЕП” номли халқаро лойиҳа доирасида фойдаланилган (Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг 2024-йил 27-августдаги 04/532-сон маълумотномаси). Натижада олинган хулосалар орқали хорижий тил ўқитувчиларининг малакасини ошириш бўйича яратилган ўқув-қўлланма ва дастурларни бойитишга эришилган; 
бўлажак инглиз тили мутахассисларида ёзув компетенсиясини такомиллаштириш самарадорлигининг коммуникатив компетенсиянинг ёзма нутқни тайёрлашдаги ташкилий, лингвистик ва мотивация даражаларини ғояни шакллантириш, унинг композицион дизайни ҳамда тақдимоти босқичлари билан ўзаро бирлаштиришда блендед таълим технологияларининг аниқлик, мослик, кенг қамровлилик хусусиятларини таъминлаш орқали аниқлаштиришга тегишли илмий-амалий натижаларидан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” ДМ таркибидаги “Фореигн лангуаГЭС” телеканали “Энглиш cлуб” кўрсатувининг 2024-йил 5-май сони ссенарийсини ёзишда фойдаланилган (“Ўзбекистон телерадиоканали” ДМнинг 2024-йил 17-майдаги 01-44--32-сон маълумотномаси). Натижада ёзувни такомиллаштиришда айни уч даража ва босқичларни бирлаштиришда блендед таълим технологияларининг хусусиятларини таъминлашга оид таҳлилий материаллар кўрсатув ссенарийсининг маълум даражада илмий лексика билан бойишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish