Худоёрова Мадина Холмўмин қизининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўспиринлик ва етуклик даврида оилавий бахт ҳақида тасаввурлар шаклланишининг психологик хусусиятлари», 19.00.06 – Ёш ва педагогик психология. Ривожланиш психологияси. 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/P356.
Илмий раҳбар: Нишанова Замира Таскараевна, психология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Оила ва Гендер” илмий- тадқиқот институти. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий педагогика университети, PhD.03/30.12.2021.P.26.02.
Расмий оппонентлар: Ҳайитов Ойбек Эшбоевич, психология фанлари доктори (DSc), профессор; Тўйчиева Саодат Мелиқўзиевна, психология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат шарқшунослик университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик
II. Тадқиқотнинг мақсади оъспиринлик ва етуклик даврида оилавий бахт ҳақида тасаввурлар шаклланишининг психологик хусусиятларини ўрганиш ҳамда шукроналик ҳиссини орттириш бўйича психологик тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўспиринлик ва етуклик даврида оилавий бахт ҳақида тасаввурларнинг онтогенетик дифференциациясига кўра ўспиринлик даврида бахтнинг ҳаётий мақсадларга йўналганлиги, етуклик даврида саломатлик ҳамда оилавий хотиржамликнинг устувор бўлиши натижасида оилавий бахт ҳақида тасаввурларнинг динамик-ситуацион роли механик кўриниш олиши аниқланган;
ўспиринлик ҳамда етуклик давридаги бахт ҳақидаги тасаввурлар ва психоментал фаровонлик ўртасидаги корреляцион боғланишлар натижасида тасаввур ва драматизациянинг шахс психик барқарорлиги, бахтни идрок этишдаги аҳамияти стабилитик тарзда юзага чиқиши далилланган;
ўспиринлик ва етуклик даврида оилавий бахт ва ҳаётий муҳим жиҳатлар ўртасидаги алоқадорликдаги индикатив белгиларнинг психосоциал детерминант роли натижасида эмоционал баланс, ҳаётдан қониқиш индекси ҳамда эҳтиёжлар реализацияси бахтлиликнинг психологик компоненти бўлиши аниқланган;
ўспиринлик ва етуклик даврида оилавий бахт ҳақида тасаввурлар шаклланиш жараёнига шахслардаги қадриятлар тизимининг тули даражалари таъсир сабабли салбий психологик хусусиятларни сусайтирувчи ва ҳаётга ижобий муносабатни ривожлантиришга қаратилган махсус психологик тренинг машғулотларини амалга ошириш орқали шахсдаги бахт ҳақидаги тасаввурларнинг ривожланиш даражасини рационал-эмотив таъсир этиши далилланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилинганлиги. 
Ўспиринлик ва етуклик даврида оилавий бахт ҳақида тасаввурлар шаклланиш муаммосини тадқиқ этиш натижасида:
ўспиринлик ва етуклик даврида оилавий бахт ҳақида тасаввурларнинг онтогенетик дифференциациясига кўра ўспиринлик даврида бахтнинг ҳаётий мақсадларга йўналганлиги, етуклик даврида саломатлик ҳамда оилавий хотиржамликнинг устувор бўлиши натижасида оилавий бахт ҳақида тасаввурларнинг динамик-ситуацион роли механик кўриниш олиши аниқланганлигига доир хулосалар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Рсихологийа оъқув-илмий марказининг 2024-йил 21-августдаги 185-сон буйруғи билан “Онтогенез психологияси. Дифференциал психология” модулига киритилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Рсихологийа оъқув-илмий Марказининг 2024-йил 26-августдаги ПМ-185-а-сон маълумотномаси). Натижада ўспиринлик ва етуклик даврида оилавий бахт ва ҳаётий муҳим жиҳатлар ўртасидаги боғланишларнинг асосий хусусияти - ҳаётий муҳим жиҳатларнинг қайсидир компоненти юқорилиги бахтга ижобий, пастлиги салбий таъсир қилмайди, балки муҳим ҳаётий жиҳатларнинг барча компонентлари мувозанатда бўлсагина, оилавий бахт ҳақидаги тасаввурлар ижобий бўлиши ҳақидаги механизмлар такомиллаштирилган;
ўспиринлик ҳамда етуклик давридаги бахт ҳақидаги тасаввурлар ва психоментал фаровонлик ўртасидаги корреляцион боғланишлар натижасида тасаввур ва драматизациянинг шахс психик барқарорлиги, бахтни идрок этишдаги аҳамияти стабилитик тарзда юзага чиқиши далилланган илмий маълумотлардан Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Рсихологийа оъқув-илмий марказининг 2024-йил 21-августдаги 185-сон буйруғи билан “Онтогенез психологияси. Дифференциал психология” модулига киритилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Рсихологийа оъқув-илмий Марказининг 2024-йил 26-августдаги ПМ-185-а-сон маълумотномаси). Натижада шахсларда бахтнинг бундай кўринишда ифодаланиши, аслида, бахт яхлит бир тушунча бўлса ҳам уни ҳис қилиш учун бир қанча компонентлар зарурлиги, ҳеч қайси компонент мутлақ бахтга ўзи етказмаслиги, балки барча компонентлар мувозанат ҳолатида бўлса, бахтни ҳис қилиш туйғуси кучлироқ бўлиши мумкин эканлигини таҳлил қилиш имконийатини берди;
ўспиринлик ва етуклик даврида оилавий бахт ва ҳаётий муҳим жиҳатлар ўртасидаги алоқадорликдаги индикатив белгиларнинг психосоциал детерминант роли натижасида эмоционал баланс, ҳаётдан қониқиш индекси ҳамда эҳтиёжлар реализацияси бахтлиликнинг психологик компоненти бўлиши аниқланганлигига оид маълумотлари Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Рсихологийа оъқув-илмий марказининг 2024-йил 21-августдаги 185-сон буйруғи билан “Онтогенез психологияси. Дифференциал психология” модулига киритилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Рсихологийа оъқув-илмий Марказининг 2024-йил 26-августдаги ПМ-185-а-сон маълумотномаси). Натижада ўспиринлик ва етуклик даврида оилавий бахт ҳақида тасаввурлар шаклланиш жараёнига шахслардаги қадриятлар тизимининг тули даражалари таъсир қилиши илмий далилланган ҳамда қадриятларни эрта шакллантириш орқали бахтлилик даражасини оширишга оид психологик тавсийалар ишлаб чиқилган;
ўспиринлик ва етуклик даврида оилавий бахт ҳақида тасаввурлар шаклланиш жараёнига шахслардаги қадриятлар тизимининг тули даражалари таъсир сабабли салбий психологик хусусиятларни сусайтирувчи ва ҳаётга ижобий муносабатни ривожлантиришга қаратилган махсус психологик тренинг машғулотларини амалга ошириш орқали шахсдаги бахт ҳақидаги тасаввурларнинг ривожланиш даражасини рационал-эмотив таъсир этиши далилланган маълумотлари Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Рсихологийа оъқув-илмий марказининг 2024-йил 21-августдаги 185-сон буйруғи билан “Онтогенез психологияси. Дифференциал психология” модулига киритилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Рсихологийа оъқув-илмий Марказининг 2024-йил 26-августдаги ПМ-185-а-сон маълумотномаси). Натижада оилавий бахт ҳақида тасаввурлар шаклланишига таъсир этувчи салбий психологик хусусиятларни сусайтирувчи ва ҳаётга ижобий муносабатни ривожлантиришга қаратилган махсус психологик тренинг машғулотларини амалга ошириш орқали шахсдаги бахт ҳақидаги тасаввурларнинг ривожланиш даражасини оширишга эришиш мумкин эканлиги коърсатиб берилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish