Ғуломов Шавкат Махмудовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ёшларнинг маънавий-ахлоқий дунёқарашини шакллантиришда рақамли технологияларнинг роли (ижтимоий-фалсафий таҳлил)” 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.3.PhD/Fal1372 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Наманган давлат университети PhD.03/30.04.2021.F.76.06.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Исмоилов Темурбек Исломович педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Расмий оппонентлар: Назаров Насриддин Атақулович фалсафа фанлари доктори (DSc), профессор; Азимов Улуғбек Абдухалилович фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори(PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент ахборот технологиялар университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ёшларнинг маънавий-ахлоқий дунёқарашини шакллантиришда рақамли технологияларнинг роли ва таъсир механизмларини ижтимоий-фалсафий жиҳатдан очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
ахборотлашган жамиятда ёшлар маънавий-ахлоқий дунёқарашини шакллантириш мавжуд қадриятлар динамикасида миллий маданий ўзига хосликлар билан глобал техноген муҳит ўртасида зиддият ва уйғунлик жараёнини акс эттириши фалсафанинг сабаб ва оқибар тамойиллари асосида очиб берилган;
технологик инновациялар ва виртуал коммуникациялар шароитида ёшлар ахлоқий меъёрларини шакллантириш замонавий жамиятда ёшларнинг аксиологик муносабатини ривожлантириш, жамият барқарор тараққиётида аксиологик иерархия (онг-қадрият-фаолият бирлиги) нинг миллий хусусиятлари илмий асосланган;
рақамли дунёда ёшлар аксиологик дунёқарашининг детерменистик парадигмалари виртуал мулоқотнинг ёшлар онгидаги гносеологик хусусиятлари таъсирида шахс маънавий-ахлоқий қиёфасининг ижтимоий-маданий технологияларга асосланиши ижтимоий қадриятлар (билим, кўникма, меъёр) тизимида консюмер (ахборотни қабул қилиш) хусусиятларни ривожлантирувчи натижадор омил эканлиги асосланган;
глобаллашув шароитида ахборот маконининг кенгайиб бориши жамиятда маънавий хавфсизликни таъминлаш заруриятини келтириб чиқариб, социумда шахс социализациясини таъминловчи ижтимоий ўзаро таъсир хусусиятлари (ҳаракатчанлик, ижодкорлик интеллектуаллик) орқали жамиятда виртуал-коммуникатив маконни ўз ичига олган янги ижтимоий воқеликни шаклланишига олиб келиши мантиқий далилланган янги методологик таклифлар ишлаб чиқилди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ёшларнинг маънавий-ахлоқий дунёқарашини шакллантиришда рақамли технологияларнинг роли ижтимоий-фалсафий таҳлили асосида:
ахборотлашган жамиятда ёшлар маънавий-ахлоқий дунёқарашини шакллантириш мавжуд қадриятлар динамикасида миллий маданий ўзига хосликлар билан глобал техноген муҳит ўртасида зиддият ва уйғунлик жараёнини акс эттириши фалсафанинг сабаб ва оқибат тамойиллари асосидаги таклифлар ва тавсияларидан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси "Ёшлар" ижодий бирлашмаси" АЖ, “Ёшлар" телерадиоканалида 2024-йил давомида “Пресс клуб" кўрсатувида ва турли ижтимоий роликларни самарали ташкил этишда, уларнинг дастур ва ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ёшлар ижодий бирлашмаси акциядорлик жамиятнинг 2025-йил 25-майдаги 14-02-78-сон далолатномаси). Натижада, жамиятда ахборот ва билимни ривожлантириш индустриал жамиятнинг асоси сифатида шахснинг интеллектуал ча ижтимоий салоҳиятини ривожлантириши жамиятда билимга асосланган иқтисодиётни мустаҳкамлашга хизмат қилган;
технологик инновациялар ва виртуал коммуникациялар шароитида ёшлар ахлоқий меъёрларини шакллантириш замонавий жамиятда ёшлапнинг аксиологик муносабатини ривожлантириш, жамият барқарор тараққиётида аксиологик иерархия (онг-қадпият-фаолият биплиги) нинг миллий хусусиятларга асосланиши илмий асосланишига оид таклиф ва хулосаларидан Ўзбекистон Адолат социал-демократик партияси томонидан ўтказилган тарғибот фаолияти, сайловолди дастурларини амалга оширишда, “Ватан келажаги ёшлар қўйлида” каби лойиҳаси доирасида Наманган вилояти кенгашининг туман ва шаҳар ташкилотлари томонидан ўтказилган тарғибот жараёнларида кенг фойдаланилган (Ўзбекистон Адолат социал-демократик партиясининг 2025-йил 16-майдаги 01-06/143-сон далолатномаси). Натижада, ёшлар тарбиясида янги ёндашувларни ишлаб чиқишга ва рақамли асрга мос, баркамол авлодни шакллантириш, партиянинг сиёсий фаолиятидаги мақсадларига эришишда катта назарий-методологик асос бўлиб хизмат қилган;
глобаллашув шароитида ахборот маконининг кенгайиб бориши жамиятда маънавий хавфсизликни таъминлаш заруриятини келтириб чиқариб, социумда шахс социализациясини таъминловчи ижтимоий ўзаро таъсир хусусиятлари (ҳаракатчанлик, ижодкорлик интеллектуаллик) орқали жамиятда виртуал-коммуникатив маконни ўз ичига олган янги ижтимоий воқеликни шаклланишига олиб келиши мантиқий далилланган янги методологик таклиф-тавсияларидан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси "Ёшлар" ижодий бирлашмаси" АЖ, “Ёшлар" телерадиоканалида 2024-йил давомида “Пресс клуб" кўрсатувида ва турли ижтимоий роликларни самарали ташкил этишда, уларнинг дастур ва ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ёшлар ижодий бирлашмаси акциядорлик жамиятнинг 2025-йил 25-майдаги 14-02-78-сон далолатномаси). Натижада, жамиятда ахборот ва билимни ривожлантириш индустриал жамиятнинг асоси сифатида шахснинг интеллектуал ча ижтимоий салоҳиятини ривожлантириши жамиятда билимга асосланган иқтисодиётни мустаҳкамлашга хизмат қилган;
рақамли дунёда ёшлар аксиологик дунёқарашининг детерменистик парадигмалари виртуал мулоқотнинг ёшлар онгидаги гносеологик хусусиятлари таъсирида шахс маънавий-ахлоқий қиёфасининг ижтимоий-маданий технологияларга асосланиши ижтимоий қадриятлар (билим, кўникма, меъёр) тизимида консюмер (ахборотни қабул қилиш) хусусиятларни ривожлантирувчи натижадор омил эканлигига доир илмий хулосаларидан Ўзбекистон Адолат социал-демократик партияси томонидан ўтказилган тарғибот фаолияти, сайловолди дастурларини амалга оширишда, “Ватан келажаги ёшлар қўйлида” каби лойиҳаси доирасида Наманган вилояти кенгашининг туман ва шаҳар ташкилотлари томонидан ўтказилган тарғибот жараёнларида кенг фойдаланилган (Ўзбекистон Адолат социал-демократик партиясининг 2025-йил 16-майдаги 01-06/143-сон далолатномаси). Натижада, ёшлар тарбиясида янги ёндашувларни ишлаб чиқишга ва рақамли асрга мос, баркамол авлодни шакллантириш, партиянинг сиёсий фаолиятидаги мақсадларига эришишда катта назарий-методологик асос бўлиб хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish