Эшқулов Достонжон Илҳомовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Умуртқа поғонаси бел қисми каналининг дегенератив стенозларини эндоскопик декомпрессия усули билан хирургик даволаш», 14.00.22 – Травматология ва ортопедия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1. PhD/Tib4311.
Илмий раҳбар: Шатурсунов Шахайдар Шаалиевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган мужассаса номи: Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатган муассаса номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.04/30.12.2019.Tib.62.01.
Расмий оппонентлар: Губин Александр Вадимович, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия Федерацияси); Худойбердиев Қобил Турсунович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади:  Кам инвазив эндоскопик усулларни қўллаш орқали умуртқа поғонасининг бел қисми дегенератив стенозини жарроҳлик йўли билан даволаш натижаларини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Шизас классификацияси асосида стеноз даражаси, периферик нерв тузилмалари ҳолати, МСКТ ва МРТ натижалари, умуртқа сегменти барқарорлиги ҳамда суяк тўқимасининг зичлигини комплекс баҳолашга таянилган ҳолда, дегератив бел кисми стенозларида қўлланиладиган хирургик декомпрессия усулини танлашнинг дифференциал тактикаси асосланган;
монопортал эндоскопик усул суяк ва бойлам тузилмаларини минимал резекция қилиш, юқори аниқликдаги визуализация шароитида нерв элементларининг патологик компрессиясини самарали бартараф этиш орқали жарроҳлик травматизациясини камайтириш, тикланиш даврини қисқартириши ва клиник натижаларни яхшилаши асосланган;
юқори коморбидликка эга бўлган кекса ёшдаги беморларда бел умуртқа каналининг дегенератив стенозини даволашда эндоскопик декомпрессия усулининг клиник самарадорлиги анъанавий очиқ жарроҳликка нисбатан операциядан кейинги тикланиш даврини қисқартириш ва асоратлар хавфини камайтириши асосланган; 
эндоскопик декомпрессия технологияларини клиник амалиётга жорий этиш юқори коморбидликка эга бўлган кекса ёшдаги беморларда клиник натижаларни яхшилаши ва иқтисодий жиҳатдан самарали эканлиги ҳамда юқори хавф гуруҳи беморларида юқори сифатли жарроҳлик самараси асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: 
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2025-йил 17-июлдаги 22-сонли хулосасига кўра, илмий ишланмани бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш тўғрисида: 
биринчи илмий янгилик: Шизас классификацияси асосида стеноз даражаси, периферик нерв тузилмалари ҳолати, МСКТ ва МРТ натижалари, умуртқа сегменти барқарорлиги ҳамда суяк тўқимасининг зичлигини комплекс баҳолашга таянилган ҳолда, дегератив бел кисми стенозларида қўлланиладиган хирургик декомпрессия усулини танлашнинг дифференциал тактикаси асосланган. Ушбу ёндашув орқа мия ва нерв элементларини декомпрессия қилишнинг оптимал усулини аниқлаш, операция турини беморнинг индивидуал анатомик ва функционал ҳолатидан келиб чиққан ҳолда белгилаш имконини берди. Натижалар Бухоро вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази (04.02.2025 й. №26) ва Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази Самарқанд филиали (03.02.2025 й. №37-I) амалиётига жорий этилган. Миниинвазив эндоскопик усулни клиник амалиётга жорий этиш оғриқ синдроми интенсивлигини ўртача 10% га камайтириш, жарроҳлик аралашуви вақтини 1,5–2 соатга қисқартириш, операциядан кейинги эрта реабилитацияни таъминлаш ва орқа мия функциясини тўлиқ тиклаш имконини берди. Ижтимоий самарадорлиги: клиник ва рентгенологик, МРТ, МСКТ маълумотларини таҳлил қилиш асосида дегенератив ўзгаришларнинг даражаси ортиб бориши билан, беморлардаги клиник белгилар ортиб боришини аниқлаш даволашнинг функционал ва анатомик натижаларини яхшилади, умумий даволаниш вақти қисқартирди, эрта реабилитацияни бошлаш ва умуртқа поғонаси функциясини тўлиқ тиклаш имконини берди. Иқтисодий самарадорлиги: умуртқа поғонаси бел қисми дегенератив стеноз касаллигида диагностикаси комплекс равишда бўлиши ва унинг клиник, МСКТ ва рентген текширувларни МРТ билан тўлдириш тавсия этилди. Рентгенологик, МСКТ ва МРТ текширувлар натижаларига асосан ишлаб чиқилган кам инвазив жарроҳлик даволаш алгоритми асоратларни олдини олиш ва тўғри жарроҳлик тактикасини танлаш имконини берди. Суяк тўқимаси зичлигини комплекс баҳолаш асосида дегератив бел қисми стенозларида эндоскопик декомпрессия усулини қўллаш бир бемор ҳисобига ўртача 1800000 сўм иқтисодий самара берди.Хулоса:бел умуртқа поғонаси дегенератив стенозида асосланган ташхислаш ва даволаш тактикасини қўллаш умумий ҳисобда ҳар бир бемор учун ўртача 1800000 сўм иқтисод қилиш имконини берди.
иккинчи илмий янгилик: монопортал эндоскопик усул суяк ва бойлам тузилмаларини минимал резекция қилиш, юқори аниқликдаги визуализация шароитида нерв элементларининг патологик компрессиясини самарали бартараф этиш орқали жарроҳлик травматизациясини камайтириш, тикланиш даврини қисқартириши ва клиник натижаларни яхшилаши асосланган. Натижалар Бухоро вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази (04.02.2025 й., №26) ва Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази Самарқанд филиали (03.02.2025 й., №37-I) амалиётига жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: монопортал эндоскопик усулда операция кириш теридаги кичик тешик орқали амалга оширилади. Операция майдонига эндоскопик ускуна киритилиб, барча манипуляциялар видеоназорат остида бажарилади. Ингичка эндоскоп орқали киритилган махсус қурилма тасвирни реал вақт режимида мониторга узатади. Эндоскопик декомпрессия умуртқа поғонасидаги жарроҳлик аралашувларининг энг кам травматик тури ҳисобланади. Бу усулдан кейинги тикланиш жараёни бошқа турдаги аралашувларга нисбатан тез ва енгил кечиб, беморларнинг ҳаёт сифатини оширади, эрта реабилитацияни таъминлайди ва қониқарсиз натижалар улушини сезиларли камайтиради, эрта реабилитация бошлаш имконияти туфайли қониқарсиз натижалар улушини 23%гача камайтиришга имкон беради; асоратларнинг камайиши, стационар даво муддатининг қисқариши, реабилитация муддатларининг камайиши, 87% холларда яхши натижалар олиш имконини берди; таклиф этилган жарроҳлик даволаш усулидан фойдаланиш бел умуртқалари дегенератив стенозида касаллигини ташхислаш ва даволаш сифатини яхшилади. Иқтисодий самарадорлиги: миниинвазив эндоскопик тизимларни амалиётга жорий этиш умуртқа поғонасининг беқарорлиги ёки суяк тузилмаларининг катта қисмларини олиб ташлаш талаб этиладиган ҳолларда ривожланиши мумкин бўлган оғир асоратларнинг олдини олиш имконини берди. Иқтисодий самарадорлиги: 1) беморнинг шифохонадаги даври учун: беморни шифохонада қолиш муддатини 10 кундан 4 кунгача қисқартиртириб, давлат томонидан шифохонага бериладиган дори-дармон 6 кунлик (2600000 сўм) тежалишига олиб келган; Хулоса: монопортал эндоскопик усул орқали нерв элементларининг патологик компрессиясини самарали бартараф этиш, жарроҳлик травматизациясини камайтириш ва тикланиш даврини қисқартириш билан бирга, катта ортопедик операцияларга эҳтиёжни пасайтириб, соғлиқни сақлаш тизими учун юқори иқтисодий самара берди.
учинчи илмий янгилик: юқори коморбидликка эга бўлган кекса ёшдаги беморларда бел умуртқа каналининг дегенератив стенозини даволашда эндоскопик декомпрессия усулининг клиник самарадорлиги анъанавий очиқ жарроҳликка нисбатан операциядан кейинги тикланиш даврини қисқартириш ва асоратлар хавфини камайтириши асосланган. Ушбу минимал инвазив усулда юмшоқ тўқималар ва суяк тузилмаларига таъсир минимал бўлиб, орқа мия ва нерв элементларининг етарли даражада декомпрессияси ҳамда умуртқа поғонаси бел қисмининг барқарорлиги таъминланиши исботланган. Тадқиқот натижалари Бухоро вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази (04.02.2025 й., №26) ва Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази Самарқанд филиали (03.02.2025 й., №37-I) амалиётига жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: минимал инвазив эндоскопик усулларни қўллаш орқали жарроҳлик аралашувининг ҳажми ва давомийлиги ўртача 1–1,5 соатга қисқарди. Бу беморларда операциядан кейинги оғриқ синдромини камайди, эрта реабилитацияни таъминланди ва ҳаёт сифатини яхшиланди. Шунингдек, кичик кесмалар орқали бажарилиши туфайли яра тез битди, косметик натижа яхши бўлди ва беморнинг психологик қониқиши ошди. Иқтисодий самарадорлиги: Эндоскопик операцияда асбобни киритиш учун 1 та минимал кесма яратилди, шикастланиш зонаси видеоэндоскоп ёрдамида кўрилган ҳолда каналнинг торайишига сабаб бўлган патологик тузилмалар олиб ташланди. Бу усул жарроҳлик аралашувининг давомийлигини қисқартириб, молиявий харажатларни 1792000 сўмдан 2688000 сўмгача тежаш имконини берди. Хулоса: эндоскопик жарроҳлик усулини қўллаш орқали жарроҳлик аралашувининг ҳажми ва давомийлигини қисқартиришга эришилди, натижада молиявий харажатлар бир бемор ҳисобига 2688000 сўмга камайди.
тўртинчи илмий янгилик: эндоскопик декомпрессия технологияларини клиник амалиётга жорий этиш юқори коморбидликка эга бўлган кекса ёшдаги беморларда клиник натижаларни яхшилаши ва иқтисодий жиҳатдан самарали эканлиги ҳамда юқори хавф гуруҳи беморларида юқори сифатли жарроҳлик самараси асосланган. Кам инвазив эндоскопик операциялар орқа мия ва нерв элементларини юқори аниқликда визуализация қилиш шароитида самарали декомпрессия қилиш имконини берди, техник жиҳатдан осон бажарилди ва имплант талабини камайтирди. Тадқиқот натижалари Бухоро вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази (04.02.2025 й., №26) ва Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази Самарқанд филиали (03.02.2025 й., №37-I) амалиётига жорий этилган. Эндоскопик операцияларнинг афзалликларига жарроҳлик аралашуви вақти ва қон йўқотишнинг камайиши, муолажа давомийлигининг 120 дақиқага қисқариши, реабилитация жараёнининг тезлашиши, эпидурал орқа мия анестезиясида ҳам бажарилиши, бу эса умумий анестезияга нисбатан кам травматик ва энергия тежовчи бўлди, косметик жиҳатдан яхши натижа ҳамда беморнинг психологик қониқиши ошиши кирди. Иқтисодий самарадорлиги шундаки, бир беморнинг шифохонада даволаниш муддати 10 кундан 4 кунгача қисқариб, 2028000 сўм маблағни тежаш имконини берди (Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий маркази прейскуранти бўйича 1 кун – 338000 сўм), дори-дармонлар сарфи ўртача 260000 сўмга камайди, эрта реабилитация имконияти эса беморларнинг ногиронлик даражасини пасайтирди ва меҳнат фаолиятига тезроқ қайтишини таъминлади. Хулоса: беморларда минимал инвазив эндоскопик операцияларнинг кам травматик усулларини қўллаш мақсадга мувофиқ. Қиёсий таҳлил шуни кўрсатдики, умуртқа поғонаси декомпрессияси эндоскопик операцияларининг самарадорлиги умуртқа канали нерв-қон томир тузилмаларини босувчи омилларни бартараф этишга қаратилган жарроҳлик аралашувидир. Оптик интраоперацион асбоблардан фойдаланиш ва юмшоқ тўқималарнинг кам шикастланиши операция пайтида қон йўқотишни сезиларли даражада камайтирди, реабилитацияни осонлаштирди ва тезлаштирди, шунингдек, яхши косметик натижага эришиш имконини берди. Юқори хавф гуруҳига кирувчи беморларда минимал инвазив эндоскопик декомпрессия усулларини қўллаш орқали операция самарадорлиги таққослаш гуруҳларига нисбатан 30% га яхши натижаларга эришиш имконини берди.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish