Каримов Авазжон Қудратиллаевичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Республикада оммавий спорт тизимини такомиллаштиришнинг илмий-назарий асослари” 13.00.04–Жисмоний тарбия, спорт машғулотлари, соғломлаштириш ва адаптив жисмоний тарбия назарияси ва методикаси.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.1.PhD/Ped7247.
Илмий раҳбар: Маткаримов Рашид Машарипович педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.33/01.02.2022.Ped.146.01.
Расмий оппонентлар: Алламуратов Шухратилла Иноятович биология фанлари доктори, профессор, Арзиқулов Муқим Уралович педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ёшлар ўртасида оммавий спорт мусобақаларини тизимли ташкил этиш орқали соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, уларни оммавий спортга жалб этишни янги босқичга олиб чиқишнинг педагогик асослари, шарт – шароитлари ва методларини ўрганиш ва уларни янада такомиллаштириш юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
аҳоли қатламларининг ногиронлиги бўлган болалар ва ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшларни оммавий спортга жалб қилиш орқали уларнинг соғлиги, психо-эмоционал ҳолати, ижтимоий фаоллиги ва жисмоний тайёргарлигини ривожлантиришга қаратилган (имкониятларга мослаштирилган машқлар мажмуасини мативацион ёндашувга интеграция қилинган) махсус методикани ишлаб чиқиш ҳисобига имконияти чекланган ёшларни оммавий спортга жалб қилиш имконияти кенгайтирилган; 
оммавий спорт билан шуғулланувчи ёшларнинг соғлиги, жисмоний тайёргарлиги ва ижтимоий фаоллигига спорт тадбирларининг таъсирини баҳоловчи (спортчининг ривожланишини кузатиш, спорт натижалари динамикасини таҳлил қилиш ва машғулотлар дастурларини маслаштириш имконини берувчи) комплекс индикаторлар тизими ишлаб чиқиш ҳисобига спорт тадбирларининг самарадорлиги аниқланиб, уларни ёшлар саломатлиги ва фаоллигини оширишдаги амалий ролини аниқлаш самарадорлиги оширилган;
оммавий спорт билан шуғулланувчиларнинг жисмоний сифатларини (антропометрик, морфофунксионал ва жисмоний тайёргарлик кўрсаткичларини) инобатга олиб махсус машқлар мажмуасини учта методик блокга ажратиб машғулотларда қўллаш ҳисобига шуғулланувчиларга берилаётган юкламани мақсадли бошқариш имконияти такомиллаштирилган; 
оммавий спорт билан шуғулланувчиларнинг жисмоний сифатларини табақалаштириш, функсионал ҳолатини яхшилаш ҳамда жисмоний тайёргарлик даражасини ошириш учун ишлаб чиқилган “беш ташаббус” мобил иловасининг мазмунига юклама меъёри, машғулот даражаси, машқни бажариш давомийлиги, такрорлашлар сони, мусобақа режими ва тикланиш жараёнини аниқловчи инновацион машғулот дастури киритилиши ҳисобига машғулотларни мустақил назарий ва амалий ўзлаштириш имконияти кенгайтирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Оммавий спорт билан шуғулланувчиларнинг машғулотларида жисмоний тайёргарлигини ривожлантиришга қаратилган 5 ташаббус олимпиадаси янги механизмидан фойдаланиш натижасида олинган илмий натижалар асосида:
аҳоли қатламларининг ногиронлиги бўлган болалар ва ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшларни оммавий спортга жалб қилиш орқали уларнинг соғлиги, психо-эмоционал ҳолати, ижтимоий фаоллиги ва жисмоний тайёргарлигини ривожлантиришга қаратилган (имкониятларга мослаштирилган машқлар мажмуасини мативацион ёндашувга интеграция қилинган) махсус методикани ишлаб чиқиш ҳисобига имконияти чекланган ёшларни оммавий спортга жалб қилиш имкониятини кенгайтириш бўйича таклиф ва тавсиялар Республикадаги барча вилоят спорт бошқармаларида амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2025-йил 20-июндаги буйруғига асосан 02-16/6577-сондаги маълумотнома). Натижада имконияти чекланган ёшларни оммавий спортга жалб қилиш Наманган вилоятида 25,7 % га, Сирдарё вилоятида 21,4 % га, Самарқанд вилоётида эса 31,7 % га ошганлиги аниқланган;
оммавий спорт билан шуғулланувчи ёшларнинг соғлиги, жисмоний тайёргарлиги ва ижтимоий фаоллигига спорт тадбирларининг таъсирини баҳоловчи (спортчининг ривожланишини кузатиш, спорт натижалари динамикасини таҳлил қилиш ва машғулотлар дастурларини маслаштириш имконини берувчи) комплекс индикаторлар тизими ишлаб чиқиш ҳисобига спорт тадбирларининг самарадорлиги аниқланиб, уларни ёшлар саломатлиги ва фаоллигини оширишдаги амалий ролини аниқлаш самарадорлигини ошириш бўйича таклиф ва тавсиялар Наманган вилояти Спорт бошқармасида амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2025-йил 20-июндаги буйруғига асосан 02-16/6577-сондаги маълумотнома). Натижада маҳалла ёшлари ўртасида оммавий спорт билан шуғулланувчилар сони 469 812 нафарга, умумтаълим мактаби ўқувчилари ўртасида  оммавий спорт билан шуғулланувчилар сони 167 914 нафарга, профессионал таълим ўқувчилари ўртасида оммавий спорт билан шуғулланувчилар сони 6 142 нафарга, олий таълим муассасаси талабалари ўртасида оммавий спорт билан шуғулланувчилар сони 1 930 нафарга ошишига эришилган;
оммавий спорт билан шуғулланувчиларнинг жисмоний сифатларини (антропометрик, морфофунксионал ва жисмоний тайёргарлик кўрсаткичларини) инобатга олиб махсус машқлар мажмуасини учта методик блокга ажратиб машғулотларда қўллаш ҳисобига шуғулланувчиларга берилаётган юкламани мақсадли бошқариш имкониятини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар Сирдарё вилояти Спорт бошқармасида амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2025-йил 20-июндаги буйруғига асосан 02-16/6577-сондаги маълумотнома). Натижада маҳалла ёшлари ўртасида оммавий спорт билан шуғулланувчилар сони 172 032 нафарга, умумтаълим мактаби ўқувчилари ўртасида  оммавий спорт билaн шуғуллaнувчилaр сони 103 497 нaфaргa, профессионaл тaълим ўқувчилaри ўртaсидa оммaвий спорт билaн шуғуллaнувчилaр сони 5 115 нaфaргa, олий тaълим муaссaсaси тaлaбaлaри ўртaсидa оммaвий спорт билaн шуғуллaнувчилaр сони 9 815 нaфaргa ошишигa эришилгaн;
оммaвий спорт билaн шуғуллaнувчилaрнинг жисмоний сифaтлaрини тaбaқaлaштириш, функсионaл ҳолaтини яхшилaш ҳaмдa жисмоний тaйёргaрлик дaрaжaсини ошириш учун ишлaб чиқилгaн “беш тaшaббус” мобил иловaсининг мaзмунигa юклaмa меъёри, мaшғулот дaрaжaси, мaшқни бaжaриш дaвомийлиги, тaкрорлaшлaр сони, мусобaқa режими вa тиклaниш жaрaёнини aниқловчи инновацион мaшғулот дaстури киритилиши ҳисобигa мaшғулотлaрни мустaқил нaзaрий вa aмaлий ўзлaштириш имкониятини кенгaйтириш бўйичa тaклиф вa тaвсиялaр Сaмaрқaнд вилояти бошқaрмaсидa aмaлиётгa жорий қилингaн (Ўзбекистон Республикaси Спорт вaзирлигининг 2025-йил 20-июндaги буйруғигa aсосaн 02-16/6577-сондaги мaълумотномa). Нaтижaдa Мaхaллa ёшлaри ўртaсидa оммaвий спорт билaн шуғуллaнувчилaр сони 613 671 нaфaргa, Умумтaълим мaктaби ўқувчилaри ўртaсидa  оммaвий спорт билaн шуғуллaнувчилaр сони 451 868 нaфaргa, профессионaл тaълим ўқувчилaри ўртaсидa оммaвий спорт билaн шуғуллaнувчилaр сони 21 041 нaфaргa, Олий тaълим муaссaсaси тaлaбaлaри ўртaсидa оммaвий спорт билaн шуғуллaнувчилaр сони  27 231 нaфaргa ошишигa эришилгaн.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish