Мустафаев Испандияр Темировичнинг фалсафа доктори (PhD)
диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Малакали спортчиларни узоқ муддатли тайёрлашнинг илмий-назарий асослари”, 13.00.04 – Жисмоний тарбия, спорт машғулотлари, соғломлаштириш ва адаптив жисмоний тарбия назарияси ва методикаси.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.PhD/Ped7649.
Илмий раҳбар: Алиев Искандар Бахрамович педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти, DSc.33/01.02.2022.Ped.146.01.
Расмий оппонентлар: Рахимов Владимир Шавкатович педагогика фанлари доктори (ДСc), профессор, Кробейникова Леся Григоревна биология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади малакали спортчиларни макроцикл асосида тайёрлашнинг илмий-назарий асосларини таҳлил қилиш ва оптималлаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
макроцикл асосида малакали спортчиларни тайёрлашга доир икки давлат дастурлари, илмий-услубий манбалар ва илғор хорижий тажрибалар тизимли таҳлил қилиниб, улар асосида спортчиларнинг узлуксиз йиллик тайёргарлик жараёнларини методологик жиҳатдан бойитиш имкониятлари кенгайтирилган;
малакали футболчиларни йиллик тайёргарлик циклининг тайёрлов, мусобақа ва оʻтиш даврларини самарали ташкил қилиш учун мақсадли дастурдан фойдаланиш орқали юкламалар ҳажмини оптимал режалаштириш имкониятлари кенгайтирилган;
фулболчиларнинг тайёргарлик турлари бўйича ўзгаришлар динамикасини самарали макроцикл машғулот юкламасининг ҳажми, интенсивлиги бошқаришга оид назорат параметрларини белгиловчи илмий асосланган мезонлар ишлаб чиқиш ҳисобига ўйинда юқори фаоллик даражаси ўйнаш имкониятлари оширилган;
малакали футболчиларнинг йиллик тайёргарлик жараёнларида жисмоний тайёргарлигини оширишга йўналтирилган методик тавсиялар асосида макроцикл моделини экспериментал тарзда қўллаш ҳисобига махсус жисмоний тайёргарлиги оширилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Малакали спортчиларни макроцикл асосида тайёрлашнинг илмий-назарий асосларини таҳлил қилиш ва оптималлаштириш асосида:
макроцикл асосида малакали спортчиларни тайёрлашга доир икки давлат дастурлари, илмий-услубий манбалар ва илғор хорижий тажрибалар тизимли таҳлил қилиниб, улар асосида спортчиларнинг узлуксиз йиллик тайёргарлик жараёнлари бўйича таклиф ва тавсиялар Чимкент шаҳар футбол академиялари машғулотларига тадбиқ этилган (Чимкент шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бошқармасининг 2025 йил 28-мартдаги 22-01/6537-сон маълумотномаси). Натижада, тезкор-куч кўрсаткичлари 18% га яхшиланган;
малакали футболчиларни йиллик тайёргарлик циклининг тайёрлов, мусобақа ва тикланиш даврларини самарали ташкил қилиш учун мақсадли дастурдан фойдаланиш бўйича таклиф ва тавсиялар Чимкент шаҳар олимпия захиралари ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби машғулотларига тадбиқ этилган (Чимкент шаҳар олимпия захиралари ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабининг 2025 йил 18-мартдаги 03-16/6537- сон маълумотномаси). Натижада, жамоанинг ҳар бир ўйинда ўртача 878,4±18,06 техник–тактик ҳаракатлардаги (ТТХ) нуқсонлар 29,65 %га камайганини қайд этган;
фулболчиларнинг тайёргарлик турлари бўйича ўзгаришлар динамикасини самарали макроцикл машғулот юкламасининг ҳажми, интенсивлиги бошқаришга оид назорат параметрларини белгиловчи илмий асосланган мезонлар бўйича таклиф ва тавсиялар Андижон вилояти футбол академияси машғулотларига тадбиқ этилган (Чимкент шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бошқармасининг 2025 йил 28-мартдаги 22-01/6537-сон маълумотномаси). Натижада, жамоа спортчиларининг ҳар бир ўйинда ўртача муваффақиятли ТТХ даражаси 18,6%га яхшиланган;
малакали футболчиларнинг йиллик тайёргарлик жараёнларида жисмоний тайёргарлигини оширишга йўналтирилган методик тавсиялар асосида макроцикл моделини экспериментал тарзда қўллаш бўйича таклиф ва тавсиялар Чимкент шаҳар футбол академиялари машғулотларига тадбиқ этилган (Чимкент шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бошқармасининг 2025 йил 28-мартдаги 22-01/6537-сон маълумотномаси). Натижада, футболчилардан тажриба гуруҳи спортчиларининг жисмоний тайёргарлиги 11%, техник-тактиктайёргарлиги 13% ўсган.