Бабаханова Мадина Авазовнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Чарм-пойабзал ва саноатнинг бошқа тармоқларида қўллаш учун композицион полимер лок-бўёк материалларининг самарали таркиблари ва олиш технологиясини ишлаб чиқиш», 02.00.07 – Композицион, лок-бўёқ ва резина материаллари кимёси ва технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.DSc/T924.
Илмий маслаҳатчи: Негматова Комила Сайибжановна, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети «Фан ва тараққиёт» ДМ.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети «Фан ва тараққиёт» ДМ, DSc.03/30.12.2019.K/T.03.01.
Расмий оппонентлар: Рискулов Алимжон Ахмаджонович, техника фанлари доктори, профессор; Акбаров Хамдам Икрамович, кимё фанлари доктори, профессор; Мирзаев Нодир Боходирович, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент кимё-технология институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: чарм-пойабзал ва саноатнинг бошқа тармоқларида қўллаш учун композицион полимер лок-бўёк материалларининг самарали таркиблари ва олиш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
танланган реагентлар билан компонентларни кимёвий модификациялаш орқали полимер боғловчилар структурасини ўзгартириш натижасида физик-механик хоссалари яхшиланган композицион лок-бўёқ материалларнинг оптимал таркиби ишлаб чиқилган;
чарм маҳсулотларини пардозлаш учун композицион лок-бўёқ материаллари тизимида маҳаллий хомашё ва саноат чиқиндиларидан олинган органо-ноорганик ингредиентларнинг физик-кимёвий хоссалари ва ўзаро таъсир механизми асосланган;
чарм-пойабзал ва саноатнинг бошқа тармоқларида қўллаш учун юқори эксплуатацион хусусиятларга эга бўлган композицион полимер лок-бўёқ материалларини бўяш жараёнининг кинетикаси аниқланган;
композицион лок-бўёқ материалларининг юқори физик-механик ва эксплуатацион хоссаларини таъминловчи полимер боғловчилар ва органо-ноорганик ингредиентлар асосидаги композицион лок-бўёқ материалларини бўяшнинг мақбул технологик режими ишлаб чиқилган;
чарм-пойабзал саноатида қўллаш учун юқори физик-механик ва эксплуатацион хоссаларга эга бўлган полимер боғловчилар, минерал тўлдирувчилар, сиккативлар ва органик эритувчилар асосида композицион лок-бўёқ материалларини олиш технологияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Чарм-пойабзал ва саноатнинг бошқа тармоқларида қўллаш учун композицион полимер лок-бўёқ материалларининг самарали таркиблари ва олиш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинганг илмий натижалар асосида:
ишлаб чиқилган композицион полимер лок-бўёқ материалларини олишнинг ресурстежамкор технологияси Наманган вилоятидаги «БОТИР МУҲАММАДАЛИ» МЧЖда амалиётга жорий этилган («ЎЗЧАРМСАНОАТ» уюшмасининг 2025 йил 4 июлдаги 02-07/1973-сонли маълумотномаси). Натижада, ишлаб чиқилган композицион полимер лок-бўёқ материалларининг чўзилишдаги мустаҳкамлигини 1,8-2,0 мартага ошириш ва физик-механик хоссаларини яхшилаш имконини берган; 
ишлаб чиқилган композицион полимер лок-бўёқ материалларини ишлаб чиқаришнинг мақбул технологик режими Наманган вилоятидаги «БОТИР МУҲАММАДАЛИ» МЧЖда амалиётга жорий этилган («ЎЗЧАРМСАНОАТ» уюшмасининг 2025 йил 4 июлдаги 02-07/1973-сон маълумотномаси). Натижада, ишлаб чиқилган композицион полимер лок-бўёқ материалларининг узилишга чидамлилигини 1,5-1,8 мартага ошириш ва технологик ва эксплуататсион хоссаларини яхшилаш имконини берган; 
ишлаб чиқилган композицион полимер лок-бўёқ материаллари ва улар асосидаги қопламаларнинг самарали таркиби Тошкент шаҳар Чилонзор туманидаги «УПП-2» МЧЖда амалиётга жорий этилган («ЎЗЧАРМСАНОАТ» уюшмасининг 2025 йил 4 июлдаги 02-07/1973-сон маълумотномаси). Натижада, янги таркибли композицион полимер лок-бўёқ материалларининг нархини мавжуд қопламаларга нисбатан 2 баробар арзонлаштириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish