Эшонқулов Мансур Насим ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Маҳаллий хомашёлардан ажратиб олинган селлюлозадан унинг оддий ва мураккаб эфирларини олиш жараёни давридаги оптимал параметрларни ўзлаштириш - тадқиқ этиш», 02.00.14 - Органик моддалар ва улар асосида материаллар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.PhD/Т2358.
Илмий раҳбар: Муродов Музаффар Мурадович, техника фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент инновацион кимёвий технология илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Термиз давлат университети, DSc.03/31.01.2023.К/Т.78.01.
Расмий оппонентлар: Қиёмов Шариф Нозимович, техника фанлари доктори; Жумаева Зулхумор Эргашевна, техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: маҳаллий хомашёлардан ажратиб олинган селлюлозадан унинг оддий ва мураккаб эфирларини олиш жараёнидаги ортимал рараметрларни танлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
банан рояси, гуруч рохоли, қамиш ўсимликларидан натронли ришириш асосида кимёвий қайта ишлашга яроқли селлюлоза олинган;
маҳаллий хомашёлардан селлюлоза ажратиб олиш учун делигнификация жараёнида пишириш вақти 180 минут, селлюлоза унуми 43,2% ни ва кул миқдори 7,4% ни ташкил этиши аниқланган;
маҳаллий хомашёлар бўлган банан рояси, гуруч рохоли, қамиш ўсимликларидан ажратиб олинган селлюлоза асосида оддий ва мураккаб эфирлар – КМС, ПАЦ ва Коллоксилин олинган;
маҳаллий хомашёлардан олинган селлюлоза эфирлари асосида стабилизатор ва эмулгатор сифатида қўлланиладиган КАРБОКРАХМА-РАЦ реррарати олиш технологияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Маҳаллий хомашёлардан ажратиб олинган селлюлозанинг оддий ва мураккаб эфирларини олиш жараёнидаги оптимал параметрларни аниқлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
бурғулаш қоришмалари учун асосий реагент – стабилизатор техник КМС асосида ПАЦ олиш технологияси “ИННОВАТИВЕ ЧЕМИCАЛ ТЕЧНОЛОГИЕС” МЧЖда ПАЦ нинг юқори молекуляр массага эга маркаларини ишлаб чиқаришга амалиётга жорий этилган (“Гиссарнефтгаз” Ўзбекистон-Швецария қўшма корхонасининг 2022 йил 13 декабрдаги 730-01/12-сон маълумотномаси). Натижада, маҳаллий хомашёлар асосида стабилизатор ва эмулгатор сифатида қўлланиладиган КАРБОКРАХМА-ПАЦ препаратини олиш имкони яратилган;
банан рояси, гуруч рохоли, қамиш ўсимликларининг роя қисмларидан ажратиб олинган селлюлозадан коллоксилин олиш технологияси “Тошкент инновацион кимёвий технология илмий тадқиқот институти” нинг ишлаб чиқариш бўлимида коллоксилинли лок олиш учун амалиётга жорий қилинган (“Гиссарнефтгаз” Ўзбекистон-Швецария қўшма корхонасининг 2022 йил 13 декабрдаги 730-01/12-сон маълумотномаси. Натижада қамиш селлюлозаси асосида олинган коллоксилиндан пиёдалар ўтиш йўлакчаларини бўяшда қўллаш учун НС-А77-М маркали лок комрозити ишлаб чиқариш имконини берган.