Шафкаров Фахриддин Худайбердиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси тўғрисида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Санаторий-соғломлаштириш муассасаларида ички аудитини такомиллаштириш”. 08.00.08 – Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/Iqt3303
Илмий раҳбар: Маматкулов Муроджон Шукурович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент Кимё халқаро университети, DSc.03/08.05.2025.I.133.01.
Расмий оппонентлар: Дусмуратов Раджапбай Давлатбаевич , иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Ишонкулов Низамжон Файзуллаевич, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: “Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти”
II. Тадқиқотнинг мақсади санаторий-соғломлаштириш муассасалари фаолиятида ички аудитни ташкил этишнинг назарий-услубий қоидаларини ҳамда амалга оширишга оид тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
санаторий-соғломлаштириш муассасаларининг бухгалтерия ахборотлари тизимида 2000-“Асосий ишлаб чиқариш” синтетик ҳисоб счётларида “Санаторийдан фойдаланиш (санаторийни эксплуатациялаш) бўйича харажатлар”, 2500-“Умумий ишлаб чиқариш харажатлари” счёти негизида 2510-“Умумий хўжалик харажатлари” ва 2520-“Хизмат кўрсатувчи ишлаб чиқаришлар ва хўжаликлар” субсчётини очиш асосида санатория-даволаш хизматларини кўрсатиш бўйича харажатларни шакллантириш аниқлигини ошириш асосланган;
санаторий-соғломлаштириш йўлланмаси нархини шакллантирувчи харажатларни текширишнинг тавсия этилаётган намунавий ички аудит ҳисоботида харажатлар таркибини (меҳнат харажатлари, моддий харажатлар, маъмурий харажатлар ва бошқалар) норматив асосида таснифлаш ҳамда уларнинг умумий суммасига нисбатан ±3–5% миқдоридаги хатоликларни аниқлаш ва бартараф этиш мезонлари ишлаб чиқилган;
санаторий-соғломлаштириш муассасалари бухгалтерия ҳисобини юритишда 1000-“Материаллар” счётида 1091-“Йўлланма бланклари” субсчёти ва 2010-“Асосий ишлаб чиқариш” счётида 2011-“Санаторий хизматларидан фойдаланиш” субсчёти, 7310-“Харидорлар ва буюртмачилардан олинган бўнаклар” счётида 7311-“Келиш муддати етиб келмаган сотилган санаторий-соғломлаштириш йўланмалари” субсчётларини очиш орқали санаторий-соғломлаштириш муассасаларида бухгалтерия ҳисобини тўлиқ, аниқ ва шаффоф юритилишини таъминлаш асосланган;
санаторий-соғломлаштириш муассасаларида ички аудиторлар томонидан фойда ва зарар кўрсаткичларини текшириш услуби молиявий ҳисоботларнинг ишончлилигини баҳолашда кўрсаткичларнинг стандартдан четланишига нисбатан ±2–4% оралиғидаги белгиланган миқдорий меъёрлар асосида таҳлилий амалиётни амалга ошириш тартиби такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Санаторий-соғломлаштириш муассасаларида ички аудитни такомиллаштириш йўналишлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
санаторий-соғломлаштириш муассасаларининг бухгалтерия ахборотлари тизимида 2000-“Асосий ишлаб чиқариш” синтетик ҳисоб счётларида “Санаторийдан фойдаланиш (санаторийни эксплуатациялаш) бўйича харажатлар”, 2500-“Умумий ишлаб чиқариш харажатлари” счёти негизида 2510-“Умумий хўжалик харажатлари” ва 2520-“Хизмат кўрсатувчи ишлаб чиқаришлар ва хўжаликлар” субсчётини очиш асосида санатория-даволаш хизматларини кўрсатиш бўйича харажатларни шакллантириш аниқлигини ошириш таклифи Ўзбекистон аудиторлар палатаси, Ўзбекистон маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон аудиторлар палатасининг 2024-йил 8-октябрдаги 97-сонли, Ўзбекистон маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг 2024-йил 8-октябрдаги М.Х. 03/178-сонли маълумотномалари). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида санаторий-соғломлаштириш муассасаларида ички аудит хизматлари узлюксизлигини таъминлаш орқали ресурсларни самарали бошқариш, сарф-харажатларни назорат қилиш ва молиявий барқарорликни таъминлаш имкони яратилган;
санаторий-соғломлаштириш йўлланмаси нархини шакллантирувчи харажатларни текширишнинг тавсия этилаётган намунавий ички аудит ҳисоботида харажатлар таркибини (меҳнат харажатлари, моддий харажатлар, маъмурий харажатлар ва бошқалар) норматив асосида таснифлаш ҳамда уларнинг умумий суммасига нисбатан ±3–5% миқдоридаги хатоликларни аниқлаш ва бартараф этиш мезонларидан фойдаланиш таклифи Ўзбекистон аудиторлар палатаси, Ўзбекистон маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон аудиторлар палатасининг 2024-йил 8-октябрдаги 97-сонли, Ўзбекистон маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг 2024-йил 8-октябрдаги М.Х. 03/178-сонли маълумотномалари). Ушбу таклифни амалиётга киритилиши натижасида санаторий-соғломлаштириш муассасаларида йўлланма нархини шакллантирувчи харажатлар бўйича тайёрланадиган ички аудит ҳисоботлари аниқ ва стандартлаштирилган шаклда амалга оширилиб, ушбу ҳисоботлар молиявий бошқарув жараёнини самарали ташкил этишга, шунингдек, йўлланма нархининг мақбул даражада сақланишига хизмат қилган;
санаторий-соғломлаштириш муассасалари бухгалтерия ҳисобини юритишда 1000-“Материаллар” счётида 1091-“Йўлланма бланклари” субсчёти ва 2010-“Асосий ишлаб чиқариш” счётида 2011-“Санаторий хизматларидан фойдаланиш” субсчёти, 7310-“Харидорлар ва буюртмачилардан олинган бўнаклар” счётида 7311-“Келиш муддати етиб келмаган сотилган санаторий-соғломлаштириш йўланмалари” субсчётларини очиш орқали санаторий-соғломлаштириш муассасаларида бухгалтерия ҳисобини тўлиқ, аниқ ва шаффоф юритилишини таъминлаш таклифи Ўзбекистон аудиторлар палатаси, Ўзбекистон маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон аудиторлар палатасининг 2024-йил 8-октябрдаги 97-сонли, Ўзбекистон маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг 2024-йил 8-октябрдаги М.Х. 03/178-сонли маълумотномалари). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида санаторий-соғломлаштириш муассасаларида бухгалтерия ҳисобини тўлиқ, аниқ ва шаффоф юритилишини таъминлашга хизмат қилган;
санаторий-соғломлаштириш муассасаларида ички аудиторлар томонидан фойда ва зарар кўрсаткичларини текшириш услуби молиявий ҳисоботларнинг ишончлилигини баҳолашда кўрсаткичларнинг стандартдан четланишига нисбатан ±2–4% оралиғидаги белгиланган миқдорий меъёрлар асосида таҳлилий амалиётни амалга ошириш тартибини такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон аудиторлар палатаси, Ўзбекистон маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон аудиторлар палатасининг 2024-йил 8-октябрдаги 97-сонли, Ўзбекистон маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг 2024-йил 8-октябрдаги М.Х. 03/178-сонли маълумотномалари). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида санаторий-соғломлаштириш муассасаларининг фойда ва зарар кўрсаткичларини аниқ таҳлил қилиш учун ички аудит усули амалиётга киритилган.