Иноятова Саидахон Рустам қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Ёшлар етакчиларида бошқарув компетенсиялари шаклланишининг шахс детерминантлари», 19.00.05 – Ижтимоий психология. Этнопсихология.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4.PhD/P697.
Илмий раҳбар: Қодиров Камолиддин Батирович, психология фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси ёшлар ишлари агентлиги ҳузуридаги Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий педагогика университети, PhD.03/30.12.2021.P.26.02.
Расмий оппонентлар: Каримова Васила Маманасировна, психология фанлари доктори, профессор; Кариева Назокат Телмановна, психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат шарқшунослик университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ёшлар етакчиларида бошқарув компетенсиялари шаклланишининг шахс детерминантларини аниқлаш орқали бошқарув компетенсияларини шакллантиришга қаратилган амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат .
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
эмоционал хабардорлик, эмпатия, бошқаларнинг ҳис-туйғуларини англаш, ўз олдига аниқ мақсадлар қўйиш, ўзини ривожлантириш ва хулқ-атворда мослашувчанлик кўпроқ ёшлар етакчиси бўлган аёлларга хослиги, ўз ҳис-туйғуларини бошқариш ва бошқарув меҳнатининг ўзига хос хусусиятларини тушуниш кўпроқ эркакларга хослиги исботланган;
ёшлар етакчиларида муаммоларни ҳал қилиш кўникмаларининг ривожланганганлиги, стрессга чидамлилик, ўзини доимий ривожлантириш, хулқ-атворни бошқариш услуби (моделлаштириш, дастурлаш, натижаларни баҳолаш, эгилувчанлик) ва эмоционал интеллектнинг интегратив даражаси уларнинг меҳнат фаолияти самарадорлиги ва қониқиши билан бевосита боғлиқлиги корреляцион таҳлил ёрдамида исботланган;
инсонларга таъсир кўрсатиш, ўқитиш, гуруҳда ишлашни йўлга қўйиш, қулай муҳит яратиш, стрессга бардошлилик ва хулқ-атворни бошқариш услуби каби бошқарув компетенсиялари эмоционал интеллектнинг интегратив даражасига боғлиқлиги аниқланган;
самарали мулоқот кўникмалари, эмоционал интеллект ва ўзини бошқариш услубларини ошириш усулларидан фойдаланилганда, режалаштириш, эгилувчанлик ва эмпатия кўникмалари сезиларли даражада яхшиланиши, авторитар ва агрессив хулқ-атвор кўрсаткичлари эса камайиши статистик жиҳатдан исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Ёшлар етакчиларида бошқарув компетенсиялари шаклланганлигининг шахс детерминантлари бўйича диссертация тадқиқоти натижалари асосида:
эмоционал хабардорлик, эмпатия, бошқаларнинг ҳис-туйғуларини англаш, ўз олдига аниқ мақсадлар қўйиш, ўз-ўзини ривожлантириш ва хулқ-атворда мослашувчанлик кўпроқ ёшлар етакчиси бўлган аёлларга хослиги, ўз ҳис-туйғуларини бошқариш ва бошқарув меҳнатининг ўзига хос хусусиятларини тушуниш кўпроқ эркакларга хослиги исботланганлигига оид илмий натижалар Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 7-октябрдаги ПМ-№ 220-сон буйруғига асосан “Ижтимоий психология” модулига киритилган (Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йили 8-октябрдаги 220-а-сон маълумотномаси). Натижада, психологларни тайёрлаш курсларида ўқув жараёнининг сифати ва самарадорлигини таъминлашга хизмат қилган;
ёшлар етакчиларида муаммоларни ҳал қилиш кўникмаларининг ривожланганганлиги, стрессга чидамлилик, ўзини доимий ривожлантириш, хулқ-атворни бошқариш услуби (моделлаштириш, дастурлаш, натижаларни баҳолаш, эгилувчанлик) ва эмоционал интеллектнинг интегратив даражаси уларнинг меҳнат фаолияти самарадорлиги ва қониқиши билан бевосита боғлиқлик тамойили бўйича корреляцион таҳлил ёрдамида исботланган илмий янгилик Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 7-октябрдаги ПМ-№ 220-сон буйруғига асосан “Ижтимоий психология” модулига киритилган (Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йили 8-октябрдаги 220-а-сон маълумотномаси). Натижада, психологларни тайёрлаш курсларида ўқув жараёнининг сифати ва самарадорлигини таъминлашга хизмат қилган;
инсонларга таъсир кўрсатиш, ўқитиш, гуруҳда ишлашни йўлга қўйиш, қулай муҳит яратиш, стрессга бардошлилик ва хулқ-атворни бошқариш услуби каби бошқарув компетенсиялари эмоционал интеллектнинг интегратив даражасига боғлиқлиги аниқланганлигига оид илмий хулосалар Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 7-октябрдаги ПМ-№ 220-сон буйруғига асосан “Ижтимоий психология” модулига киритилган (Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йили 8-октябрдаги 220-а-сон маълумотномаси). Натижада, психологларни тайёрлаш курсларида ўқув жараёнининг сифати ва самарадорлигини таъминлашга хизмат қилган;
самарали мулоқот кўникмалари, эмоционал интеллект ва ўзини бошқариш услубларини ошириш усулларидан фойдаланилганда, режалаштириш, эгилувчанлик ва эмпатия кўникмалари сезиларли даражада яхшиланиши, авторитар ва агрессив хулқ-атвор кўрсаткичлари эса камайиши статистик жиҳатдан исботланган илмий янгилик Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 7-октябрдаги ПМ-№ 220-сон буйруғига асосан “Психологик маслаҳат ва психокоррексия асослари” модулига киритилган (Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йили 8-октябрдаги 220-а-сон маълумотномаси). Натижада, психологларни тайёрлаш курсларида ўқув жараёнининг сифати ва самарадорлигини таъминлашга хизмат қилган.