Хўжахонов Шохрузхон Идрисхўжа ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Фарғона вилояти паррандачилик хўжаликларида товуқ колибактериозининг эпизоотологияси ва олдини олиш чора тадбирларини ишлаб чиқиш”, 16.00.03 – Ветеринария микробиологияси, вирусологияси, эпизоотологияси, микологияси, микотоксикологияси ва иммунологияси (ветеринария фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/В107
Илмий раҳбар: Давлатов Равшан Бердиевич, ветеринария фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети Тошкент филиали.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ветеринария илмий-тадқиқот институти, PhD06/29.10.2021.В.139.01.
Расмий оппонентлар: Салимов Илхом Хаитович, ветеринария фанлари доктори, катта илмий ходим; Маматова Замира Баратовна, ветеринария фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Фарғона вилояти паррандачилик хўжаликлари шароитида ҳамда хусусий секторларда товуқлар колибактериозининг эпизоотологияси, клиник белгилари, патологоанатомик ўзгаришлари, тухум маҳсулдорлигига таъсир этувчи омиллар, ҳудуд бўйича Э.cолининг серотипларини тарқалиши, шунингдек олдини олишда самарали антибиотиклардан фойдаланиш, гемотологик ва биокимёвий кўрсаткичларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Фарғона вилоятининг паррандачилик хўжаликларидаги товуқларда колибактериознинг тарқалиш кўрсаткичи, текширилган 101100 бош паррандалар сонига нисбатан ўртача 0,93 фоизни ташкил қилиши аниқланган;
Колибактериоз билан касалланган 180 кунликдан катта товуқларда юракда фибринли перикардит, ичаклар ва талоқда нуқтали қон қуйилиш, кўпайиш органларида сариқ перитонит шаклланиши каби патологоанатомик ўзгаришлар аниқланган;
Фарғона вилояти паррандачилик хўжаликлари ҳамда хусусий секторларда Э.cолининг О1, О26 ва О78 серотиплари аниқланган О1 серотипидан 21,3 %, О26 туридан 36,48 ва О78 серотипидан 39,98 фоиз кам ҳолатларда бошқа эшерихиялар (08, 09, 015-2,24%) билан зарарланиши аниқланган;
Колибактериоз билан касалланган товуқлар қонида лейкоцитлар сонининг дастлабки кунларидан меъёрга нисбатан 0,86 фоизга ошгани ҳамда товуқларнинг тухум махсулдорлиги 5,33 фоизга камайиши аниқланган;
Колибактериоздан касалланган товуқлар қонининг биокимёвий таҳлилида аланин аминотрансфераза (АлАТ) ферменти клиник соғломларига қараганда 1,2 Э/л ва амилаза ферменти 4,6 Э/л, мочевина 2,85±0,11 ммол/л, креатинин 5,47±0,24 мкмол/л миқдоргача ошгани, гепатоцитларнинг зарарланиши ва ферментлар функсиясининг ўзгариши билан боғлиқлиги аниқланган;
Товуқлар колибактериозини олдини олиш ва даволашда “Офлосан” препарати ўз анологларидан 1,28 марта, “Алисерйл WС” препарати эса 1,16 марта самарали эканлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Фарғона вилояти паррандачилик хўжаликларида товуқлар колибактериозининг эпизоотологияси ва олдини олиш чораларини ишлаб чиқиш бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
«Товуқларнинг колибактериоз касаллигига қарши курашиш чора-тадбирлари» номли Услубий Тавсиянома Фарғона вилоятининг паррандачилик фермер хўжаликлари ва аҳолига қарашли паррандаларга жорий этилган (Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 2024-йил 11-декабрдаги 02/23-698-сон маълумотномаси). Натижада паррандаларнинг колибактериоз касаллигига қарши самарали кураш ва олдини олишга эришилган.
Паррандалар колибактериоз билан зарарланганда қон намуналаридаги гематологик ва биокимёвий текширишлар асосида, касалликнинг кечишида патологик тўқималар бактериологик, Нюъкаслга эмланганларида иммунологик диагностикаси жорий этилган (Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 2024-йил 11-декабрдаги 02/23-698-сон маълумотномаси). Натижада ветеринария ва паррандачилик билан шуғулланувчи мутахассислар учун паррандаларнинг колибактериоз касаллигига тезкор ташхис қоʻйиш имконияти яратилган.
Фарғона туман “Чимён бройлер”, Тожихон Ниҳоллари”, Бешариқ тумани “Собиртепа парранда”, “Кўркам файз парранда”, “Бешариқ парранда”, “Бешариқ наслли парранда” МЧЖлари, “Зиё Нур Файз парранда” ва “Отабоев Худойберди”, Қувасой тумани “Дўстлик парранда” ва Данғара тумани “Мелиқўзи ота” фермер хўжаликларидаги паррандаларнинг  колибактериоз касаллигини даволаш ва олдини олиш учун Офлосан ва Алисерйл WС препаратлари жорий этилган (Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 2024-йил 11-декабрдаги 02/23-698-сон маълумотномаси). Натижада паррандаларнинг колибактериозини олдини олиш ва даволашда фойдаланилган препаратларнинг иқтисодий самарадорлиги 1 сўм харажатга 5,1 сўм самара келтиришига  эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish