Сотволдиева Одинахон Ихволидиновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тола чиқими ва сифатини яхшилашда экологик-географик узоқ дурагайлашнинг самарадорлиги”, 06.01.05 – Селекция ва уруғчилик (Қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.PhD/Qx837
Илмий раҳбар: Юлдашева Раъно Абдурашидовна, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, DSc.05/04.03.2022.Qx.13.01.
Расмий оппонентлар: Халикова Малохат Бабамурадовна, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Мирахмедов Мирваҳоб Содиқович, биология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ирсияти турлича боълган намуналарни узоқ экологик-географик дурагайлаш асосида олинган юқори авлодларда белгиларнинг шаклланишини оърганиш асосида, ғоъзани тола чиқими ва сифати яхшиланган бошланғич ашё яратиш ҳамда амалий селекция жараёнига тавсия этишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
илк бор ўрта толалали ғўзанинг АҚШ намуналари ва маҳаллий навларини экологик-географик узоқ тур ичи чатиштиришдан олинган дурагайларнинг юқори авлодлари (Ф10-Ф15) да рекомбинациялар натижасида қимматли хўжалик белгилари - гуллаш ва пишиш муддати, битта ўсимликдаги кўсаклар сони, битта кўсакдаги пахта вазни, вилт билан зарарланиш даражаси, тола чиқими, узунлиги ва толанинг технологик сифат кўрсаткичлари ўзгарувчанлигининг сақланиб қолиши ҳамда бу трансгрессив ўсимликларни ажратиб олиш имкониятини бериши асосланган;
трансгрессив ўзгарувчанлик асосида экологик-географик узоқ дурагайларнинг юқори авлод ўсимликлари орасидан тола чиқими юқори (38,0-41,7%), толасининг штапел узунлиги (32,0-32,6 мм) андоза навдан устун бўлган оилалар ажратиб олишга эришилган ва бу генотипи бойитилган ноёб селексион ашёлар ажратиб олишда самарали усул эканлиги илмий асосланган;
селексион ашёларда географик узоқ тур ичи рекомбинациялари натижасида ҳосил бўлган юқори кўрсаткичли ўсимликларни танлаш асосида қимматли хўжалик белгилари ўртасидаги коррелация даражаси ва йўналишини ўзгартиришга эришилган ва бу тола чиқимининг тола узунлиги, бир дона кўсакдаги пахта вазни ва 1000 дона чигит вазни билан ўрта даражада ижобий, тола узунлигининг 1000 дона чигит вазни билан ўрта даражада ижобий боғлиқликларни аниқланиши билан исботланган;
узоқ экологик-географик дурагайларда мақсадли танловлар натижасида тола чиқими ва сифатининг бошқа қимматли белгилар билан корреляция йўналишини ижобий томонга ўзгартириш асосида асосий жўжалик белгиларнинг ижобий мажмуига эга бўлган оилалар, юқори селексион қийматга эга Т-333/36, Т-261/264, Т-72/89 тизмалари ва барқарор генотипли Т-72/89 тизмаси негизида истиқболли “С-7323” ғўза нави яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тола чиқими ва сифатини яхшилашда экологик-географик узоқ дурагайлашнинг самарадорлиги бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижасида: 
ўрта толали ғўзанинг қимматли хўжалик белгиларининг юқори мажмуига эга бўлган Т-333/36, Т-261/264 ва Т-72/89 тизмалари яратилган, амалий селекцияда фойдаланилган ва Андижон вилояти, Андижон туманидаги “Ҳосилот Тўрабоевлар” фермер хўжалигининг 2,0 га майдонида жорий этилиб, бирламчи уруғчилиги йўлга қўйилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025 йил 8 январдаги №05/04-04-06-сонли маълумотномаси). Натижада, мазкур янги яратилган тизмалар ишлаб чиқаришда экилаётган ғўза навларига нисбатан устунликни қайд этиб, тола чиқими 38,2-41,2%ни, тола узунлиги 33,0-34,5 мм ни, микронейри 4,3-4,5 ни, битта кўсакдаги пахта хомашёси вазни 5,5-6,0 г ни, 1000 дона чигит оғирлиги 110-115 г ни, тезпишарлиги 118–120 кунни ташкил қилган;
қимматли хўжалик белгиларнинг юқори мажмуасига эга, Вертиcуллиум даҳлиае Клеб. касаллигига бардошли, ҳосилдор ва тола чиқими юқори бўлган янги “С-7323” ғўза нави бирламчи уруғчилигини ташкил этиш учун Андижон вилояти Асака туманида 1,8 га, Избоскан туманида 1,0 га майдонда, янги тизмалар эса 0,5 га майдонда жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025 йил 8 январдаги №05/04-04-06-сонли маълумотномаси). Натижада, мазкур янги навнинг ўртача ҳосилдорлиги 37,2 с/га ни ташкил этиб, андоза Андижон-36 навига нисбатан 4,0-5,5 с/га юқори ҳосил олинган ва 25,5-30,0 фоиз юқори рентабелликка эришилган;
экологик-географик узоқ дурагайлар асосида янги яратилган, ҳосилдорлиги, тола сифати ва чиқими юқори бўлган “С-7323” ғўза нави ПСУЯИТИнинг Тошкент вилояти Оққўрғон туманидаги Оққўрғон илмий-тажриба станциясида 2,0 га майдонда жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025 йил 8 январдаги №05/04-04-06-сонли маълумотномаси). Натижада, мазкур нав вертициллёз вилтига бардошлилиги бўйича устунлик намоён қилган ва туманда экилаётган С-6524 навига нисбатан 4,0-4,5 с/га юқори ҳосил олиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish