Жалилова Нилуфар Тохир қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бўлажак тарбия фани ўқитувчиларини миллий дидактик қадриятлардан фойдаланишга тайёрлаш механизмлари” мавзусидаги 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи  (педагогика фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.4.PhD/Ped3348. 
Илмий раҳбар: Сафарова Роҳат Гайбиллаевна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институти.
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институти, DSc.28/30.07.2024.Ped.165.01
Расмий оппонентлар: Ходжаев Бекзод Худойбердиевич, педагогика фанлари доктори, профессор; Ибрагимов Аъламжон Амриллаевич, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат  педагогика институти.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади:
бўлажак тарбия фани ўқитувчиларини миллий дидактик қадриятлардан фойдаланишга тайёрлашнинг мазмуни, шарт-шароитларини аниқлаш ҳамда илмий-методик таъминотини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак тарбия фани ўқитувчиларини миллий дидактик қадриятлардан фойдаланишга тайёрлаш мазмуни ретро-дидактик, инновацион ва умрбод таълимга интилиш (лифелонг леарнинг) каби универсал қадриятларга кўра интеграцияланган мавзуларни  интенсив тарбия методикаларига киритиш орқали такомиллаштирилган;
ўқитувчиларни миллий дидактик қадриятлардан фойдаланишга тайёрлаш стратегияси тарихий онг ва келажакни ҳис қилиш қобилиятини шакллантирувчи “ўтмиш-бугун-келажак” қадриятлари генерациясини миллий тарихий меросни ҳурмат қилиш асосида таъминлашнинг мақсадга муқофиқлиги асосланган;
ўқитувчиларни миллий дидактик қадриятлардан фойдаланишга тайёрлаш модели Фитратнинг “муҳокамага янгича ёндашуви”, Авлонийнинг “фикр тарбияси” ва Ғаззолийнинг “муроқаба” каби тарихий-педагогик консепсияларни касбий-педагогик фаолиятга тайёрлаш жараёни билан боғлаб, “Тарбия” фани мазмунига интеллектуал-ахлоқий мавзуларни киритиш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак тарбия фани ўқитувчиларини миллий дидактик қадриятлардан фойдаланишга тайёрлаш самарадорлиги  талабаларнинг мустақил таълими ва педагогик амалиёт жараёнида қўлланиладиган дидактик қадриятларни қай даражада танлай олиш кўникмасини рефлексив баҳолаш асосида аниқлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Бўлажак тарбия фани ўқитувчиларини миллий дидактик қадриятлардан фойдаланишга тайёрлашни такомиллаштиришга қаратилган тадқиқот натижалари асосида:
бўлажак тарбия фани ўқитувчиларини миллий дидактик қадриятлардан фойдаланишга тайёрлаш мазмунини ретро-дидактик, инновацион ва умрбод таълимга интилиш (лифелонг леарнинг) каби универсал қадриятларга кўра интеграцияланган мавзуларни  интенсив тарбия методикаларига киритиш орқали такомиллаштиришга оид муаллифлик ғоялари “Педагогика назарияси ва тарихи” номли ўқув қўлланма мазмунида ўз ифодасини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 7-майдаги 149-сонли буйруғига асосан 148061-сонли гувоҳнома). Натижада бўлажак тарбия фани ўқитувчиларини миллий дидактик қадриятлардан фойдаланишга тайёрлаш мазмуни интенсив тарбия методикалари киритиш орқали такомиллаштирилган;
ўқитувчиларни миллий дидактик қадриятлардан фойдаланишга тайёрлаш стратегияси тарихий онг ва келажакни ҳис қилиш қобилиятини шакллантирувчи “ўтмиш-бугун-келажак” қадриятлари генерациясини миллий тарихий меросни ҳурмат қилиш асосида таъминлашнинг мақсадга муқофиқлигини асослашга оид таклиф ва тавсиялардан Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институтида бажарилган Ф1-ХТ-1-55237-рақамли “Педагогик атамалар мазмунини модернизасиялаш ва унификасиялаш параметрлари” мавзусидаги фундаментал  лойиҳани амалга оширишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 18-октябрдаги 03/14-3050-сон маълумотномаси). Натижада “ўтмиш-бугун-келажак” қадриятлари генерациясини миллий тарихий меросни ҳурмат қилиш асосида таъминлашнинг мақсадга муқофиқлиги асосланган;
ўқитувчиларни миллий дидактик қадриятлардан фойдаланишга тайёрлаш модели Фитратнинг “муҳокамага янгича ёндашуви”, Авлонийнинг “фикр тарбияси” ва Ғаззолийнинг “муроқаба” каби тарихий-педагогик консепсияларни касбий-педагогик фаолиятга тайёрлаш жараёни билан боғлаб, “Тарбия” фани мазмунига интеллектуал-ахлоқий мавзуларни киритиш асосида такомиллаштиришга доир тавсиялардан Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институтида бажарилган ФЗ-2016-0909111822-рақамли “Дарслик ва ўқув адабиётлари мазмунига Шарқ педагогик тафаккури дурдоналарини сингдириш орқали ўқувчиларда оммавий маданиятга қарши курашчанлик кўникмаларини шакллантириш механизмлари” мавзусидаги фундаментал лойиҳани амалга оширишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 18-октябрдаги 03/14-3050-сон  маълумотномаси). Натижада, ўқитувчиларни миллий дидактик қадриятлардан фойдаланишга тайёрлаш модели Фитратнинг “муҳокамага янгича ёндашуви”, Авлонийнинг “фикр тарбияси” ва Ғаззолийнинг “муроқаба” каби тарихий-педагогик консепсияларини киритиш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак тарбия фани ўқитувчиларини миллий дидактик қадриятлардан фойдаланишга тайёрлаш самарадорлиги  талабаларнинг мустақил таълими ва педагогик амалиёт жараёнида қўлланиладиган дидактик қадриятларни қай даражада танлай олиш кўникмасини рефлексив баҳолаш асосида аниқлаштиришга оид хулосалардан “Дидактик қадриятлардан педагогик жараёнларда фойдаланиш” номли методик қўлланмани ишлаб чиқишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновасиялар вазирлигининг 2024-йил 18-октябрдаги 03/14-3050-сон маълумотномаси). Натижада, бўлажак тарбия фани ўқитувчиларини миллий дидактик қадриятлардан фойдаланишга тайёрлаш самарадорлиги  талабаларнинг дидактик қадриятларни қай даражада танлай олиш кўникмасини рефлексив баҳолаш асосида аниқлаштирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish