Бойзақова Умида Аширали фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Умумий ўрта таълим мактабларида ижтимоий-маънавий муҳитни ташкил этиш ва бошқариш механизмларини такомиллаштириш”, 13.00.07 – Таълимда менежмент.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.PhD/Ped2363
Илмий раҳбар: Турғунов Собитхон Тошпўлатович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: А.Авлоний номидаги педагогик маҳорат миллий институти, PhD.28/30.12.2019.Ped.68.01.
Расмий оппонентлар: Маматқулов Давлат Махамматжонович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори ва фалсафа фанлари доктори (DSc), доцент; Исмаилов Абдували Абдумаликович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: умумий ўрта таълим мактабларида ижтимоий-маънавий муҳитни ташкил этиш ва бошқариш механизмларини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
умумий ўрта таълим мактабларида ижтимоий-маънавий муҳитни ташкил этишнинг педагогик имкониятлари ўқувчиларнинг гуманистик ғояларга содиқлик ва рефлексивлик, ахлоқий дилеммалар каби шахсий фазилатларини таълим мазмунига мақсадли интеграциялаш ҳамда маънавий онг ва амалий фаолият яхлитлигини фронтал таъминлаш асосида аниқлаштирилган;
умумий ўрта таълим мактабларида ижтимоий-маънавий муҳитни аниқлаш индикаторлари юқори таъсирли (11та индикатор - ҳар бири 4.55%, жами 50%), ўрта таъсирли (7 та индикатор -ҳар бири 4.29%, жами 30%), паст таъсирли (4 та – ҳар бири 5%, жами 20%) мезонлари фаоллик ва ташаббускорликни ошириш, натижадорликни илмий-назарий жиҳатдан асослаш орқали такомиллаштирилган;
мактабда ижтимоий-маънавий муҳитни ташкил этиш ва бошқаришни функсионал- модели ижтимоий-маънавий муҳитнинг паст (педагогик жамоа, ўқувчилар ўртасидаги низолар мавжудлиги, ташқи таъсирнинг юқорилиги), ўрта (муносабатларнинг тартибсизлиги, ташқи муҳитнинг ўртача таъсири, бошқарувнинг оптимал эмаслиги), юқори (барқарор муносабатлар, ички ва ташқи муҳитнинг мувозанатлашгани, бошқарувнинг оптималлиги) барқарорлик даражаларини прагматик таснифлаш асосида такомиллаштирилган;
умумий ўрта таълим мактабларида ижтимоий-маънавий муҳитни ташкил этиш ва бошқаришни режалаштириш алгоритими мактабда ижтимоий ва маънавий қадриятларни ривожлантириш, ўқувчиларнинг хавфсизлиги, зўравонлик ва буллйингга қарши курашишга таъсир кўрсатувчи ички (интернал) ва ташқи (экстернал) омилларнинг эмпириклик даражасини бевосита ҳисобга олиш асосида аниқлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Умумий ўрта таълим мактабларида ижтимоий-маънавий муҳитни ташкил этиш ва бошқариш механизмларини такомиллаштириш бўйича олинган тадқиқот натижалари асосида:
умумий ўрта таълим мактабларида ижтимоий-маънавий муҳитни ташкил этишнинг педагогик имкониятлари ўқувчиларнинг гуманистик ғояларга содиқлик ва рефлексивлик, ахлоқий дилеммалар каби шахсий фазилатларини таълим мазмунига мақсадли интеграциялаш ҳамда маънавий онг ва амалий фаолият яхлитлигини фронтал таъминлаш асосида аниқлаштиришга қаратилган таклиф ва тавсиялар “Оила ва гендер” номли дарсликни мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 25–августдаги 391-сонли буйруғи билан тасдиқланган 391312-рақамли гувоҳномаси). Натижада умумий ўрта таълим мактабларидаги ижтимоий-маънавий муҳитни ташкил этиш ва бошқариш механизмларини такомиллаштиришнинг имкони кенгайтирилган;
умумий ўрта таълим мактабларида ижтимоий-маънавий муҳитни аниқлаш индикаторлари юқори таъсирли (11та индикатор - ҳар бири 4.55%, жами 50%), ўрта таъсирли (7 та индикатор -ҳар бири 4.29%, жами 30%), паст таъсирли (4та – ҳар бири 5%, жами 20%) мезонлари фаоллик ва ташаббускорликни ошириш, натижадорликни илмий-назарий жиҳатдан асослаш орқали такомиллаштиришга доир амалий тавсиялар “Оила ва гендер” номли дарсликни мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 25–августдаги 391-сонли буйруғи билан тасдиқланган 391312-рақамли гувоҳномаси). Натижада, ижтимоий-маънавий муҳитни ташкил этиш ва бошқариш самарадорлигини белгиловчи индикаторлари ишлаб чиқилиб, уни назарий жиҳатдан асосланган;
мактабда ижтимоий-маънавий муҳитни ташкил этиш ва бошқаришни функсионал- модели ижтимоий-маънавий муҳитнинг паст (педагогик жамоа, ўқувчилар ўртасидаги низолар мавжудлиги, ташқи таъсирнинг юқорилиги), ўрта (муносабатларнинг тартибсизлиги, ташқи муҳитнинг ўртача таъсири, бошқарувнинг оптимал эмаслиги), юқори (барқарор муносабатлар, ички ва ташқи муҳитнинг мувозанатлашгани, бошқарувнинг оптималлиги) барқарорлик даражаларини прагматик таснифлаш асосида такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялар “Оила ва гендер” номли дарсликни мазмунига сингдирилган ҳамда Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2022-2023-йил учун мўжалланган “Узлюксиз маънавий тарбия консепсияси” тарғибот фаолиятида тадбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 25–августдаги 391-сонли буйруғи билан тасдиқланган 391312-рақамли гувоҳномаси, Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2023-йил 27-июлдаги 311 рақамли далолатномаси). Натижада, умумий ўрта таълим мактабларида ижтимоий-маънавий муҳитни барқарорлик даражаларини прагматик таснифлаш асосида такомиллаштириш имкониятлари кенгайтирилган;
умумий ўрта таълим мактабларида ижтимоий-маънавий муҳитни ташкил этиш ва бошқаришни режалаштириш алгоритими мактабда ижтимоий ва маънавий қадриятларни ривожлантириш, ўқувчиларнинг хавфсизлиги, зўравонлик ва буллйингга қарши курашишга таъсир кўрсатувчи ички (интернал) ва ташқи (экстернал) омилларнинг эмпириклик даражасини бевосита ҳисобга олиш асосида аниқлаштиришга оид таклифлар “Оила ва гендер” номли дарсликни мазмунига сингдирилган ҳамда Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2022-2023-йил учун мўжалланган “Узлюксиз маънавий тарбия консепсияси” тарғибот фаолиятида тадбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг
2023-йил 25–августдаги 391-сонли буйруғи билан тасдиқланган 391312-рақамли гувоҳномаси, Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2023-йил 27-июлдаги 311 рақамли далолатномаси). Натижада, умумий ўрта таълим мактабларида ижтимоий ва маънавий қадриятларни ривожлантириш самарадорлигини ошириш учун шароит яратилган.