Зокиров Нодиржон Комилжон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Болаларда туғма юрак нуқсонлари хирургик коррекциясидан кейинги ўткир ўнг қоринча етишмовчилиги ривожланишининг эхокардиографик предикторлари ”, 14.00.40 – Шошилинч тиббиёт (тиббиёт фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.4.PhD/Tib2338.
Илмий раҳбар: Рахимова Раъно Абдухакимовна, тиббиёт фанлари доктори. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази, DSc.04/30.12.2019.Tib.63.01.
Расмий оппонентлар: Мухамедова Барно Фархадовна, тиббиёт фанлари доктори; Юсупалиева Гульнора Акмаловна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: А.Н.Бакулев номидаги юрак қон-томир жаррохлиги Миллий илмий тиббиёт маркази (Россия Федерацияси).
Диссертация йўналиши амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқоднинг мақсади эхокардиографик предикторларни ҳисобга олган ҳолда туғма юрак нуқсонларини коррекциясида болаларда ўткир ўнг қоринча етишмовчилиги ривожланишини олдини олиш ва прогнозлаш чора-тадбирларини такомиллаштиришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
cоғлом болаларда ўнг қоринчанинг систолик ва диастолик функциясини акс эттирадиган эхокардиографик кўрсаткичлар — TAPSE ва Tei индексининг миокард ҳолатини объектив баҳолаш имконини бериши сабабли, улар педиатрия амалиётида ўнг қоринча функциясини скрининг, эрта диагностика ва динамик кузатувда ишончлиги ва аҳамияти исботланган;
туғма юрак нуқсонлари коррекциясида жарроҳлик амалиётидан кейинги эрта даврнинг оғир кечишига оид умумий ва хусусий эхокардиографик предикторларнинг ўнг қоринча функцияси бузилишини эрта аниқлаш ва ўткир ўнг қоринча етишмовчилиги ривожланиш хавфини баҳолашда прогностик қиймати асосланган; 
туғма юрак нуқсонларини коррекцияси ўтказилган болалардаги ўткир ўнг қоринча етишмовчилигининг эхокардиографик предикторлари билан юрак ритми кўрсаткичлари, гемостаз тизими параметрлари, жарроҳлик аралашуви шароитлари (сунъий қон айланиши, аортанинг қисилиши, ўпкалар сунъий вентиляцияси давомийлиги) ва қўлланилган дори воситалари (инотроп ва вазодилататорлар дозалари) ўртасида тўғри корреляцион боғлам мавжудлиги исботланган; 
ўнг қоринча функциясини баҳолашда эхокардиографик мониторингни амалга ошириш учун муолажа тактикаси ва асоратларни олдини олиш чораларини тўғри танлаш имконини берувчи янги алгоритмнинг самарадорлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
“Болаларда туғма юрак нуқсонлари хирургик коррекциясидан кейинги ўткир ўнг қоринча етишмовчилиги ривожланишининг эхокардиографик предикторлари” мавзусидаги янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2025 йил 18 апрель 15/05 сонли хулосасига  кўра: 
биринчи илмий янгилик: Тадқиқот доирасида Ўзбекистон Республикасида истиқомат қилувчи соғлом болаларда ЎҚнинг функциясини характерлайдиган эхокардиографик параметрлар бўйича норматив кўрсаткичлар аниқланган. Ушбу кўрсаткичлар мазкур популяцияда юрак фаолиятининг физиологик хусусиятларини акс эттирган ва турли туғма ва орттирилган патологиялардаги оғишларни баҳолаш учун йўриқномалар сифатида хизмат қилади. Олинган нормативлар ёш ва антропометрик фарқлардан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқилган бўлиб, уларнинг клиник қўлланилиши кундалик диагностика амалиётида самарали бўлган. Олинган натижалар Тошкент педиатрия тиббиёт институти клиникасида (клиника бош шифокорининг 2024 йил 25 январьдаги №18 сонли буйруғи) ва Болалар миллий тиббиёт марказида (марказ директорининг 2024 йил 28 мартдаги № 01-1-04/35 сонли буйруғи) фаолиятда қўлланилмоқда. Ижтимоий самарадорлиги: болаларда юрак қон-томир тизими патологиясини аниқлашда аниқ ва қулй диагностика ўрнатишни таъминлайдиган эталон маьлумотлар базасини яратишдан иборат бўлиб, бу эрта диагностикани амалга ошириш ва асоратларнинг олдини олишга ёрдам берган. Иқтисодий самарадорлиги: локал нормативлардан фойдаланиш, қимматга тушадиган қўшимча текширувларга, масалан, МРТ ва МСКТ га бўлган эҳтиёжни камайтириш имконини берган, бу эса давлат ва хусусий тиббиёт муассасаларига диагностикада харажатларни камайтиришга ёрдам берган. МРТ ёрдамида юракни текширишнинг ўртача нархи ушбу категориядаги беморларда 1800000 сўмни ташкил қилади, эхокардиографиядан фойдаланиш эса ўртача 200000 сўмни ташкил қилади холос, бу эса ҳар бир беморга 1600000 сўм тежаш имконини берган (тадқиқот миқёсида — 128000000 сўм, n=80).
иккинчи илмий янгилик: кенг қамровли клиник материаллар асосида туғма юрак нуқсонларни жарроҳлик йўли билан коррекциясидан сўнг болаларда операциядан кейинги эрта даврнинг ҳам нисбатан енгил, ҳам асоратли кечишини башорат қилиш имконини берадиган ҳам умумий, ҳам специфик эхокардиографик предикторлар аниқланган. Ушбу предикторлар миокарднинг функционал ҳолатини ва юракнинг ўнг камераларига хос гемодинамик хусусиятларни акс эттирган, бу эса уларни хавф даражасини эрта аниқлаш ва беморларни операциядан кейинги даволаш чора тадбирларини бошқаришни оптималлаштириш учун муҳим воситага айлантирган. Олинган натижалар Тошкент педиатрия тиббиёт институти клиникасида (клиника бош шифокорининг 2024 йил 25 январьдаги №18 сонли буйруғи) ва Болалар миллий тиббиёт марказида (марказ директорининг 2024 йил 28 мартдаги № 01-1-04/35 сонли буйруғи) фаолиятда қўлланилмоқда. Ижтимоий самарадорлиги: Туғма юрак нуқсонларни коррекцияси амалиётидан сўнг болаларда операциядан кейинги эрта даврнинг нисбатан енгил ёки асоратли кечишини башорат қилиш имконини берадиган эхокардиографик предикторларни аниқлаш касалликнинг ривожланиш механизмларини олдиндан баҳолашга имкон яратган. Бу эса операциядан кейинги асоратлар сонининг сезиларли даражада камайиши ва беморларнинг ҳаёт сифатининг яхшиланишида намоён бўлган. Иқтисодий самарадорлиги: юракнинг контрастли МРТ усулидан фойдаланилганда беморларнинг кўпчилигига седация ва анестезиолог шифокор назорати талаб этилади. Шунингдек, туғма юрак нуқсонлар баъзи болаларга кислород қўллаб-қувватлови ҳам зарур бўлади. Седатив препарат пропофолнинг бир ампуласи 495000 сўмни ташкил қилади. Одатий эхокардиографиядан фойдаланилганда седация талаб этилмайди, бу эса ҳар бир бемор учун 495000 сўмни, тадқиқот кўламида эса (n=80) жами 39600000 сўмни тежаш имконини беради.
учинчи илмий янгилик: Туғма юрак нуқсонларни коррекцияси амалиётидан сўнг болаларда ривожланадиган ўткир ўнг қоринча етишмовчилигининг эхокардиографик предикторлари билан юрак ритми параметрлари, гемостаз тизими кўрсаткичлари, жарроҳлик аралашуви хусусиятлари (жумладан, сунъий қон айланиши вақти, аорта қисилиши давомийлиги, ўпкалар сунъий вентиляцияси давомийлиги) ҳамда инотроп ва вазодилататор терапия дозалари ўртасида корреляцион боғланишлар аниқланган. Олинган натижалар Тошкент педиатрия тиббиёт институти клиникасида (клиника бош шифокорининг 2024 йил 25 январьдаги №18 сонли буйруғи) ва Болалар миллий тиббиёт марказида (марказ директорининг 2024 йил 28 мартдаги № 01-1-04/35 сонли буйруғи) фаолиятда қўлланилмоқда. Ижтимоий самарадорлиги: эхокардиографик кўрсаткичлар билан клиник-гемодинамик параметрлар ўртасидаги корреляцион боғланишларни аниқлаш ҳар бир беморга индивидуал ёндашувни шакллантириш имконини берган. Ижтимоий самарадорлик эса болаларда операциядан кейинги даврни самарали ва хавфсиз бошқаришни таъминлашда, ўлим ҳолатлари ва ногиронлик даражасини камайтиришда, шунингдек, тиббиёт ходимларининг клиник қарорлар қабул қилишдаги ишончи ва тиббий саводхонлигини оширишда намоён бўлган. Иқтисодий самарадорлиги: иқтисодий нуқтаи назардан индивидуаллаштирилган ёндашув мавжуд ресурслардан самарали фойдаланиш имконини берган — дори воситаларининг дозасини камайтириш, кераксиз тиббий муолажалардан сақланиш ва стационарда бўлиш муддатини оқилона режалаштириш имкони яратилган. Ушбу усулда тайёрланган беморларда off-pump (сунъий қон айланиш аппаратисиз) аралашувларни ўтказиш имконияти пайдо бўлган ва шу беморларнинг операциядан кейинги даврида реанимация ва интенсив терапия бўлимида бўлиш муддатини ўртача 3,7 кундан 2,2 кунгача қисқартиришга имкон яратган, яъни реанимация ва интенсив терапия бўлимидада бир кунлик ётоқ жойи харажати 1000000 сўмни ташкил этганда, ҳар бир бемор учун 1500000 сўм, тадқиқот кўламида эса  (15 нафар беморда) жами 22500000 сўм тежаш имкони пайдо бўлган. 
тўртинчи илмий янгилик: клиник ва инструментал маълумотларнинг чуқур ва таҳлилий асосланган комплекс баҳолаш натижасида туғма юрак нуқсонларни жарроҳлик йўли билан коррекция қилинган болаларда операциядан кейинги даврда ўнг қоринча дисфункцияси белгиларига барвақт ташхис қўйишга қаратилган эхокардиографик мониторинг алгоритми ишлаб чиқилган. Мазкур алгоритм мониторинг жараёнини босқичма-босқич ташкил этиш ва баҳолаш мезонларини аниқ белгилаш имконини берувчи, TAPSE ва Теі индекси каби асосий эхокардиографик кўрсаткичларни ўз ичига олган ҳамда ҳар бир беморнинг клиник-гемодинамик индивидуал хусусиятларини ҳисобга олган. Алгоритмни амалиётга жорий этиш ўткир ЎҚ етишмовчилигининг ривожланиш хавфини эрта аниқлаш, шошилинч ва мақсадли терапевтик қарорлар қабул қилиш орқали операциядан кейинги даврни хавфсиз ва самарали бошқариш имкониятини яратган. Олинган натижалар Тошкент педиатрия тиббиёт институти клиникасида (клиника бош шифокорининг 2024 йил 25 январьдаги №18 сонли буйруғи) ва Болалар миллий тиббиёт марказида (марказ директорининг 2024 йил 28 мартдаги № 01-1-04/35 сонли буйруғи) фаолиятда қўлланилмоқда. Ижтимоий самарадорлиги: ЎҚ функциясини эхокардиографик мониторинг қилиш алгоритмини ишлаб чиқиш клиник амалиётда диагностика ёндашувларини стандартлаштириш ва оптималлаштиришга хизмат қилган. Ушбу ёндашувнинг ижтимоий самарадорлиги юқори сифатли диагностика ва даволаш хизматларининг мамлакатнинг барча ҳудудларида, жумладан, олисда жойлашган кардиология ва кардиожарроҳлик муассасаларида ҳам кенг жорий этилиши орқали таъминланган. Иқтисодий самарадорлиги: ишлаб чиқилган алгоритм такрорий инструментал текширувларнинг асоссиз ўтказилишига йўл қўймасликка, ресурслардан оқилона фойдаланишни таъминлашга, даволаш муддатини қисқартиришга ҳамда бутун соғлиқни сақлаш тизимига тушадиган юкни камайтиришга хизмат қилган. Эхокардиографик предикторларни ҳисобга олиб инотроп дори воситаларининг дозасини ўз вақтида коррекция қилиш орқали антиаритмик дори воситаларини тежаш имкони яратилган (масалан, бир ампула аденозинтрифосфат препарати нархи 300000 сўм, бир ампула кордарон — 72000 сўмни ташкил қилган) ва барвақт профилактика қилиш ҳисобига ҳар бир беморга 372000 сўм, тадқиқот кўламида эса (n=80) жами 29760000 сўмни тежаш имкони яратилган.
Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: “Болаларда туғма юрак нуқсонлари хирургик коррекциясидан кейинги ўткир ўнг қоринча етишмовчилиги ривожланишининг эхокардиографик предикторлари” мавзусидаги диссертацион тадқиқоти натижаларининг амалиётга жорий қилинганлиги тўғрисида илмий янгиликни бошқа даволаш-профилактика муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг 2025 йил 18 апрельдаги 01-02/964-сонли хати юборилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish