Рузимуродова Зилола Шухратовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қалқонсимон без дисфункцияси бўлган беморларда тишларнинг қаттиқ тўқималари ва пародонт касалликларининг клиник ва патогенетик жиҳатлари», 14.00.21 - Стоматология.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № B2022.2.PhD/Tib2848.
Илмий раҳбар: Назарова Нодира Шариповна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт университети, DSc.04/05.06.2020.Tib.102.02.
Расмий оппонентлар: Зойиров Тўлқин Элназарович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Громова Светлана Николаевна, тиббиёт фанлари номзоди, доцент (Россия Федерацияси).
Етакчи ташкилот: Mara university of technology (Малайзия).
II. Тадқиқотнинг мақсади: диффуз эндемик бўқоқ билан оғриган беморларда тиш қаттиқ тўқималари ва пародонт касалликларининг клиник ва патогенетик жиҳатларини аниқлаш ва уларни коррекция қилиш чораларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
енгил ва ўрта оғирлик даражали диффуз эндемик бўқоқ мавжуд беморларда сурункали тарқалган пародонтитнинг клиник белгилари аниқланиб, ушбу гуруҳдаги беморларнинг цитограммаларида ўртача лейкоцитлар инфильтрацияси фонида иммунокомпетент ҳужайралар етишмовчилиги аниқланган, бу пародонт тўқималарида сурункали яллиғланиш ривожланиши билан ҳимоя жараёнларининг пасайишига олиб келиши асосланган;
эмал ва дентин деминерализацияси мавжуд беморларда диффуз эндемик бўқоқнинг ривожланиши оғиз суюқлиги қовушқоқлигининг ошиши ва минерал таркибининг ёмонлашуви билан кечиши сўлакнинг кислотали муҳити ошиши негизида минералловчи қобилиятининг тиш қаттиқ тўқималари ҳолатига салбий таъсири аниқланган;
диффуз эндемик бўқоқ фонида кариес ва сурункали тарқалган пародонтит мавжуд беморларда фагоцитар бўғим параметрларининг ўзгариши унинг етишмовчилик тури бўйича аниқланди, бу фагоцитоз фаоллиги (ФФ), фагоцитар индекс (ФИ) ва НКТ-тест параметрларининг сезиларли пасайиши аниқланган;
диффуз эндемик бўқоқ билан оғриган беморларда сурункали тарқалган пародонтитни коррекция қилиш бўйича чоралар мажмуасини қўллаш натижасида милклардаги яллиғланиш жараёнининг тарқалиши ва жадаллигининг пасайиши, пародонтал чўнтаклар чуқурлигининг, милклар қонашининг камайиши, фагоцитар, ҳужайравий ва гуморал иммунитетнинг меъёрлашувига олиб келиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларини жорий қилиниши.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий техник кенгашнинг илмий- тадқиқот ишлари натижаларини амалиётга тадбиғи бўйича 2025 йил 25 апрелдаги 16–сон хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик: Енгил ва ўрта оғирлик даражали диффуз эндемик бўқоқ мавжуд беморларда сурункали тарқалган пародонтитнинг клиник белгилари ўрганилиб ушбу гуруҳдаги беморларнинг цитограммаларида ўртача лейкоцитлар инфильтрацияси фонида иммунокомпетент ҳужайралар етишмовчилиги аниқланган, бу пародонт тўқималарида сурункали яллиғланиш ривожланиши билан ҳимоя жараёнларининг пасайишига олиб келиши асосланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: стоматолог шифокорларга диффуз эндемик бўқоқ билан оғриган беморларда пародонт тўқималари касалликларини сифатли ва эрта ташҳислашнинг замонавий ёндашувлари, клиник ва функционал ўзгаришлар, шунингдек касалликнинг ушбу шаклида қўлланиладиган даволаш самарадорлигини назорат қилишда аниқланиши лозим бўлган клиник ва лаборатория кўрсаткичлари ҳақида маълумот бериш имконини берди. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар Бухоро вилоят ихтисослашган болалар стоматология илмий-амалий марказига (05.11.2024 й, 56-сонли буйруқ) ва Самарқанд вилоят стоматология поликлиникасига (14.09.2024 й, 77-сонли буйруқ) жорий қилинди. Ижтимоий самарадорлиги: эндемик бўқоқ бўлган беморларда пародонт тўқималаридаги клиник ва функционал ўзгаришлар оғиз бўшлиғида маҳаллий иммун тизимнинг бузилиши натижасида ривожланишини эрта аниқлаш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: эндемик бўқоқ мавжуд беморларда сурункали тарқалган пародонтит ривожланиши тиббий-ижтимоий жиҳатларини қиёсий ўрганиш натижалари стоматологик хизматни ташкил этишда, ўз вақтида даволаш-профилактика тадбирларини режалаштирилиши ва амалга оширилиши орқали сарфланадиган харажатларни 1 нафар бемор хисобига сарфланадиган маблағларни 160000 сўмга иқтисод қилиш имконини беради;
иккинчи илмий янгилик: эмал ва дентин деминерализацияси мавжуд беморларда диффуз эндемик бўқоқнинг ривожланиши оғиз суюқлиги қовушқоқлигининг ошиши ва минерал таркибининг ёмонлашуви билан кечиши сўлакнинг кислотали муҳити ошиши негизида минералловчи қобилиятининг тиш қаттиқ тўқималари ҳолатига салбий таъсири аниқланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: тадқиқот натижаларининг назарий ва амалий тиббиётга тадбиқ этилиши эндемик бўқоқ ва кариес билан зарарланган эмал ва дентиннинг таркибий ўзгаришларини аниқлашда ушбу текшириш усулини қўллаш ташҳислаш самарадорлигини оширишга хизмат қилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар Бухоро вилоят ихтисослашган болалар стоматология илмий-амалий марказига (05.11.2024 й, 56-сонли буйруқ) ва Самарқанд вилоят стоматология поликлиникасига (14.09.2024 й, 77-сонли буйруқ) жорий қилинди. Ижтимоий самарадорлиги: оғиз суюқлиги қовушқоқлигининг ошиши ва минерал таркиби ёмонлашувининг таҳлили беморлардаги сўлакнинг кислотали муҳити ошиши натижасида кариес ва унинг асоратлари ривожланишининг олдини олиш имконини берган, бу ўз навбатида профилактика чора тадбирлари тиббий-ижтимоий самарадорлигини ошириш эвазига эндемик бўқоқ мавжуд беморлар стоматологик саломатлигини яхшилашга имкон беради. Иқтисодий самарадорлиги: оғиз суюқлиги қовушқоқлигининг ошиши ва минерал таркиби ёмонлашувининг таҳлили унинг минералловчи қобилиятининг тиш қаттиқ тўқималари ҳолатига салбий таъсир этишини диагностик мезон сифатида тавсия этилганлиги беморларнинг поликлиникада бошқа текширувларга қатнамаслиги ҳисобига 1 нафар бемор хисобига сарфланадиган маблағларни 180000 сўмга иқтисод қилиш имконини беради;
учинчи илмий янгилик: диффуз эндемик бўқоқ фонида кариес ва сурункали тарқалган пародонтит мавжуд беморларда фагоцитар бўғим параметрларининг ўзгариши унинг етишмовчилик тури бўйича аниқланди, бу фагоцитоз фаоллиги (ФФ), фагоцитар индекс (ФИ) ва НКТ-тест параметрларининг сезиларли пасайиши билан намоён бўлган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: эндемик бўқоқ фонида кариес ва сурункали тарқалган пародонтит мавжуд беморлар оғиз бўшлиғида ривожланадиган таркибий ўзгаришларни аниқлашда ушбу текшириш усулларини қўллаш ташҳислаш самарадорлигини оширишга хизмат қилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар Бухоро вилоят ихтисослашган болалар стоматология илмий-амалий марказига (05.11.2024 й, 56-сонли буйруқ) ва Самарқанд вилоят стоматология поликлиникасига (14.09.2024 й, 77-сонли буйруқ) жорий қилинди. Ижтимоий самарадорлиги: фагоцитоз фаоллиги, фагоцитар индекс ва НКТ-тест параметрларининг таҳлили беморлардаги фагоцитар бўғим параметрларини нормаллаштириш орқали кариес ва пародонтит ривожланишининг олдини олиш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: фагоцитоз фаоллиги, фагоцитар индекс ва НКТ-тест параметрларининг таҳлили унинг фагоцитар бўғим параметрларининг ўзгаришига ва натижада тиш қаттиқ тўқималари ва пародонт ҳолатига салбий таъсир этишини аниқлаш 1 нафар бемор хисобига сарфланадиган маблағларни 150000 сўмга иқтисод қилиш имконини беради;
тўртинчи илмий янгилик: диффуз эндемик бўқоқ ва сурункали тарқалган пародонтит билан оғриган беморларда даволаш-профилактика чора-тадбирлари мажмуасини қўллаш натижасида милклардаги яллиғланиш жараёнининг тарқалиши ва жадаллигининг пасайиши, пародонтал чўнтаклар чуқурлигининг, милклар қонашининг камайиши, фагоцитар, ҳужайравий ва гуморал иммунитетнинг меъёрлашувига олиб келиши исботланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: пародонт тўқималаридаги структур-функционал бузилишларни эрта ташҳислаш бўйича ишлаб чиқилган комплекс дастур объектив мезонлар асосида оғиз бўшлиғи гигиенаси даражасини ва шунга мос равишда пародонт тўқималарида яллиғланиш асоратлари пайдо бўлиш хавфини олдини олиш имконини беради. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар Бухоро вилоят ихтисослашган болалар стоматология илмий-амалий марказига (05.11.2024 й, 56-сонли буйруқ) ва Самарқанд вилоят стоматология поликлиникасига (14.09.2024 й, 77-сонли буйруқ) жорий қилинди. Ижтимоий самарадорлиги: диффуз эндемик бўқоқ ва сурункали тарқалган пародонтит билан оғриган беморларда даволаш-профилактика чора-тадбирлари мажмуасини қўллаш ижобий самарадорлигига эришиш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: эндемик бўқоқ ва сурункали тарқалган пародонтит мавжуд беморларда такомиллаштирилган даво комплексини қўллашнинг ижобий самарадорлиги кўрсатилиб, унинг стоматология амалиётида қўлланилиши 1 нафар бемор хисобига сарфланадиган маблағларни 380000 сўмга иқтисод қилиш имконини беради.