Эргашева Хафиза Исроиловнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ёмғир чувалчангларининг айрим маҳаллий турлари иштирокида ҳайвонлар органик чиқиндиларидан ўғитлар олиш биотехнологияси», 03.00.12 - Биотехнология (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.PhD/B620.
Илмий раҳбар: Исмаилов Зафар Файзуллаевич, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, PhD.03/30.12.2019.B.72.02.
Расмий оппонентлар: Муродова Сайёра Собировна. биология фанлари доктори, профессор; Ташбаев Шерзод Абдурасулович, биология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: селектив танланган маҳаллий ёмғир чувалчанглари ёрдамида вермикомпост олиш биотехнологиясини ишлаб чиқиш ва ундан амалиётда фойдаланиш имкониятларини баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мамлакатимизнинг турли тупроқ-иқлим шароитида кенг тарқалган ёмғир чувалчангларидан E. fetida, D. veneta ва A. caliginosa caliginosaнинг вермикомпост тайёрлашда фойдаланиш имкониятлари баҳоланган;
E. fetida nинг биомасса маҳсулдорлиги, ривожланиш фазалари миқдорий кўрсаткичлари (пилла, личинка, yeтилган индивидлар сони) ва муҳит кўрсаткичларига нисбатан рефлекслари E. andrei га нисбатан юқори бўлиши асосланган; 
E. fetida иштирокида вермикомпост тайёрлашнинг оптимал шароитлари (намлик – 60-70%, 20-25оC, pH – 6,0-7,5) танланган ва ишлаб чиқариш шароитида самарадор бўлиши исботланган; 
табиий (чириндига бой бўз тупроқда)  ва турли таркибли субстратлар (қорамол, от ва қўй гўнги) да етиштирилган E. fetida dа пилла, личинка, yeтилган индивидлар сонининг назорат вариантига нисбатан юқорилигини аниқлаш орқали мазкур турнинг вермикомпост тайёрлаш учун потенсиал тур эканлиги исботланган;
вермикомпостлаш жараёнида субстрат таркибини бойитиш мақсадида турли маиший (ёғоч қириндиси, қоғоз чиқиндилари, барг-хазон, мева-сабзавот) чиқиндилар қўлланилган ва технологияда қўшимча субстратлардан фойдаланиш самарали бўлиши асосланган;
маҳаллий ёмғир чувалчанглари ёрдамида олинган вермикомпостдан фойдаланиш орқали бодрингнинг Miracle F1 nавини yeтиштиришда иқтисодий самарадорлик 18,2 % гача ошиши исботланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ёмғир чувалчангларининг айрим маҳаллий турлари иштирокида ҳайвонлар органик чиқиндиларидан ўғитлар олиш биотехнологияси бўйича олинган илмий натижалар асосида:
тупроқни экишдан олдин маҳаллий ёмғир чувалчанглари асосида олинган вермикомпост билан 1.0 кг/м2 меъёрда ишлов бериш ва шудгорлаш бўйича тавсиялар Самарқанд вилояти Пастдарғом туманидаги “Агро Сабзавот Ҳосил” МЧЖ га қарашли иссиқхоналарда бодринг етиштириш жараёнларида амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2024 йил 27 майдаги 05/06-02-346-сонли маълумотномаси). Натижада, тупроққа киритилган вермикомпостнинг тупроқ унумдорлигига ижобий таъсир кўрсатиши орқали бодрингдан назорат вариантига нисбатан 0,8 кг/м2 қўшимча ҳосил олиш имконини берган; 
иссиқхона шароитида бодринг етиштиришда маҳаллий ёмғир чувалчанглари асосида олинган вермикомпостни 50 гр/литр меъёрида ҳар суғоришда сув орқали юбориш бўйича тавсиялар Самарқанд вилояти Пастдарғом туманидаги “Абдухамид Бобо” МЧЖ майдонларида  бодринг етиштириш жараёнларига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2024 йил 27 майдаги 05/06-02-346-сонли маълумотномаси). Натижада, вермикомпост таркибидаги органик моддаларнинг эриган ҳолда берилиши бодрингнинг  Miracle F1 гибридида ҳосилдорликни  0,84 кг/м2 га кўпайтирилиши ҳисобига иқтисодий самарадорликни 18,2% га ошириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish