Мадумарова Саодатхон Орифовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Фарғона водийси сув ҳавзалари Cladocera туркумининг фаунаси ва экологияси», 03.00.06 – Зоология (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.3.PhD/В1253.
Илмий раҳбар: Рахимов Матназар Шомуротович, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, PhD.03/30.06.2021.B.05.06.
Расмий оппонентлар: Боймуродов Хусниддин Тошболтаевич, биология фанлари доктори, профессор; Назаров Муҳаммадрасул Шараповиш, биология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Фарғона водийси фаунаси Cladocera туркуми тур таркиби, турларнинг морфологияси, биологияси, турли сув муҳитларида тарқалиши, экологияси ҳамда зоогеографик тарқалиш хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Фарғона водийси Cladocera туркуми бўйича амалга оширилган тадқиқот натижасида 2 кенжа туркум, 8 оила, 19 авлодга мансуб 38 тури, уларнинг Cорonatella (Ephemeralona) anemae, Eurycercus (Eurycercus) lamellatus, Moina lipini турлари Фарғона водийсида, Alona intermedia тури Ўзбекистон фаунаси учун аниқланган;
аввал қайд этиб келинган Alona авлодига тегишли Alona costata тури Flavalona авлодига, Alona comboei, A. archeri турлари Ovalona авлодига, Picripleuroxus laevis тури Pleuroxus авлодига тегишли эканлиги ҳамда Chydorus latus ва Ch.rylovi турлари Chydorus sphaericus турига мансублиги морфологик ва замонавий систематик номенклатура бўйича қайта малакаланган;
водийнинг сув ҳавзаларида учровчи Cladocera туркуми турлари хилма-хиллиги шаклланишига бентик-фитофил комплекси вакиллари 31,6% ни, планктоник турлар 68,4% ни ташкил этиши таҳлил натижасида аниқланган;
Alona intermedia, Diaphanosoma mongolianum, Coronatella (Ephemeralona) anemae, Eurycercus (Eurycercus) lamellatus, Moina lipini турларининг морфология, биология ва ҳаёт тарзи ўрганилиб аввалги маълумотлар тўлдирилган ва турлани аниқлаш калитлари ишлаб чиқилган;
Cladocera туркумига оид 38 турнинг 10 тури (Ovalona cambouei, Flavalona costata, Alona intermedia, Coronatella (Ephemeralona) anemae, Eurycercus (Eurycercus) lamellatus, Ilyocryptus sordidus, Leydigia acanthocercoides, Macrothrix triserialis, Moina lipini, Плеурохус тригонеллус) фақат палеарктик, Bosmina longirostris тури барча зоогеографик областларида учраши аниқланган;
Cladocera туркуми турларининг кенг тарқалиши паст ва ўрта баландлик минтақаларида, баланд тоғ минтақаларида эса сезиларли даражада паст эканлиги таҳлил қилинган ҳамда баландликнинг ошиб бориши билан кенг тарқалган термофил турлар (Diaphanosoma mongolianum, D.macrophthalma, Simocephalus vetulus, S. exspinosus, Scapholeberis mucronata, Leydigia leydigi, Coronatella rectangula) камайиши асосланган;
Фарғона водийсининг Сариқамиш кўли ва унинг атроф ҳудуди сув ҳавзаларида турларнинг энг кўп миқдори қайд этилган бўлиб, 12 тури (38,6 фоизи) учраши исботланган;
Scapholeberis mucronata тури сув ҳарорати 17-19 °C да ҳар бир янги авлод индивидлар 6-8, баъзан 9 кун, 23-25 °C да 6-7 кун, 30 °C дан ошганда яшаб қолиш ва насл қолдириш сезиларли даражада пасайган. 17-25 °C битта урғочининг ўртача унумдорлиги 47% га юқори бўлиб, яшаш доимийлиги давомида 6-8 мартагача авлод бериши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Фарғона водийси сув ҳавзалари cладоcера туркумининг фаунаси ва экологияси юзасидан олинган илмий натижалар асосида:
Cladocera туркумининг 8 авлодга мансуб 16 турдан иборат 45 нусха намуналари Республикада етакчи бўлган “Зоология коллекцияси ноёб объектига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2025 йил 27 февралдаги 4/1255-500-сон маълумотномаси). Натижада, намуналар зоопланктонлар коллекцияси фондини бойитган ва турларни идентификация қилиш учун қиёсий таҳлил этиш, шунингдек, ҳавзалар бўйича тақсимланишни таҳлил қилиш ва атлас тайёрлашда фойдаланиш имконини берган;
Sladocera туркуми турлари Глобал биологик хилма-хиллик маълумотлар тармоғига (ГБИФ) жойлаштирилган (Глобал биологик хилма-хиллик маълумотлар тармоғининг 2025 йил 20 февралдаги 027-сонли маълумотномаси). Натижада, Глобал биологик хилма-хиллик маълумотлар тармоғида (ГБИФ) Фарғона водийсидаги Cladocera туркуми турлари бўйича глобал таҳлил қилиш имконини берган.