Нурабуллаева Гулчехра Куанишбаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Қорақалпоғистон Республикаси лимник экотизимларидаги гидробиоценоз жамоалари ҳолатини экологик баҳолаш», 03.00.10 – Экология (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.4.PhD/В786.
Илмий раҳбар: Алламуратова Зиюар Баяддиновна, биология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ табиий фанлар илмий-тадқиқот институти, DSc.02/30.04.2021.B.79.01.
Расмий оппонентлар: Баймурадов Хусниддин Тошболтаевич, биология фанлари доктори, профессор; Атаназаров Куралбай Мауленович, биология фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Жанубий Оролбўйи лимник экотизимларида сув сифатини яхшилаш ва гидробиоценоз жамоалари ҳолатини экологик баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Жанубий Оролбўйи минтақасидаги лимник экотизимларининг морфометрик ва сув сифатининг гидрокимёвий кўрсаткичлари баҳоланган ва ушбу сув ҳавзалари гидробионт жамоаларининг тарқалиши учун қулай экологик шароитга эга эканлиги аниқланган;
биринчи маротаба маҳсулдорлиги ҳар хил бўлган лимник экотизимларда сув сифатини шаклланишининг экологик механизмлари ва гидробионтларнинг мавсумий ўзгаришлари аниқланган;
минтақанинг ўзгарувчан иқлим шароитида Шарқий Қаратерен ва Мўйноқ қўлтиғи кўлларида гидробиоценоз (зоопланктон ва фитопланктон) жамоаларининг замонавий таксономик таркиби аниқланган;
Жанубий Оролбўйи минтақаси лимник экотизимлари учун сув ҳавзалари экотизимига салбий антропоген таъсирни минималлаштириш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишни оптималлаштириш бўйича аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қорақалпоғистон Республикаси лимник экотизимларининг гидробиосеноз жамоалари ҳолатини экологик баҳолаш бўйича олинган натижалар асосида:
лимник экотизимларининг гидробиоценоз жамоалари ҳолатини оптималлаштириш ва улардан Оролбўйи сув ҳавзаларини биоиндикация қилиш сифатида фойдаланиш бўйича ишлаб чиқилган тавсиялар Қорақалпоғистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги амалиётида жорий этилган ва фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2024 йил 29 октябрдаги 02-01/18-2-3555-сон маълимотномаси). Натижада, Жанубий Оролбўйи лимник экотизимларида гидробиоценоз жамоалари ҳолатини экологик баҳолаш ва сув ҳавзаларини биоиндикация қилиш сифатида фойдаланиш бўйича самарали чора-тадбирларни ишлаб чиқиш имконини берган;
Қорақалпоғистон Республикаси лимник экотизимига салбий антропоген таъсирини камайтириш бойича ишлаб чиқилган чора-тадбирлар Қорақалпоғистон Республикаси сув вазирлигининг амалий фаолиятига жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси сув вазирлигининг 2024 йил 8 ноябрдаги 03/09-3-442-сон маълумотномаси). Натижада, ер усти сув ҳавзалари сувларининг сифатли таркибини шакллантириш ва Жанубий Оролбўйи сув экотизимларида гидробиоценоз жамоалари динамикаси қонуниятларини аниқлаш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш имконини берган.