Машарипова Насиба Атабоевнанинг
фалсафа  доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Саноат корхоналари ишчиларида стоматологик касалликларни диагностика қилиш ва олдини олишни оптималлаштириш», 14.00.21 - Стоматология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.PhD/Tib5568.
Илмий раҳбар: Казакова Нозима Нодировна, тиббиёт фанлари доктори (DSc), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.04/27.09.2024.Tib.93.03.
Расмий оппонентлар: Саидов Акбар Аҳадович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Гаффаров Суннатилло Амруллоевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Н.И. Пирогов  номидаги   Россия миллий тадқиқот тиббиёт университети (Россия Федерацияси).
II. Тадқиқотнинг мақсади: саноат корхоналари ишчиларида стоматологик касалликларни хавфини прогноз қилишнинг математик моделини ишлаб чиққан ҳолда касалланиш диагностикаси ва профилактикасини  самарали усулларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
саноат корхоналари ишчиларида стоматологик касалликларнинг тарқалиши ва оғирлик даражаси ишчиларнинг иш стажи ҳамда касбий зарарли омилларга боғлиқлиги баҳолаш мезонлари асосида аниқланган;
 илк бор таклиф этилган комплекс стоматологик ёрдам натижасида саноат корхоналари  ишчилари сўлагидаги секретор иммуноглобулин А (sIgA) даражаси  меъёр чегарасида бўлиши ҳисобига, узоқ муддатли барқарор ҳимоя тизимига эришиш асосланган;
OHIP-49-RU сўровномасидан фойдаланиш стоматологик ҳолатни акс эттирувчи индексларнинг салбий томондан, ижобий томонга силжиши ҳамда пародонт касалликларни даволаш самарадорлигини, клиник динамикани сезиларли даражада ошириши исботланган;
илк маротаба қўлланилган математик модел касбий омиллар, клиник ва биокимёвий кўрсаткичларни аниқ намоён этиши, стоматологик касалликлар хавфини башорат қилиши ҳисобига стоматологик касалликларни эрта ташхислаш асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларини жорий қилиниши. 
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги хузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025  йил 7 майдаги 17/03-сон хулосасисига кўра:
биринчи илмий янгилик: саноат корхоналари ишчиларида стоматологик касалликларнинг тарқалиши ва оғирлик даражаси ишчиларнинг иш стажи ҳамда касбий зарарли омилларга боғлиқлиги баҳолаш мезонлари асосида аниқланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: саноат корхоналари ишчиларининг касбий омиллари ва намоён булган патологик жараенларни ҳисобга олган ҳолда, стоматологик статусни баҳолаш усули ишлаб чиқилиши, хавф гуруҳларини аниқроқ аниқлашга, ташхис сифатини оширишга ва стоматологик текширув ресурсларини оптималлаштириш имконини курсатиб берган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши:  олинган илмий-амалий маълумотлар  Бухоро вилоят стоматология поликлиникаси бўйича буйруқ (23.11.2024 й. №01-61), Қашқадарё вилояти болалар стоматология поликлиникаси бўйича буйруқ (23.11.2024 й. №45-Т), Хоразм вилоят болалар стоматология поликлиникаси бўйича буйруқ (17.11.2023 й.; №158) ҳамда Хоразм вилоят Хонқа туман тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (17.11.2023 й.; №159), билан амалиётга жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги: саноат корхоналари ишчиларида тиш касалликларининг нормал меҳнат шароитида ишлайдиган ишчиларга нисбатан ўзига хос хусусиятлари асослаб берилганини инобатга олиниши, беморларни ташхислаш ва даволаш сифатини яхшилайди. Иқтисодий самарадорлиги: саноат корхоналари ишчиларининг касбий омиллари ва намоён булган патологик жараёнларни ҳисобга олган ҳолда стоматологик касалликларининг ўзига хос хусусиятлари асослаб берилганини инобатга олиниши даволашнинг замонавий технологияларидан фойдаланиш, касаллик асоратларини олдини олишга ҳамда беморларни сарфланадиган харажатларини 750000 сўмга камайтиришга эришилган.  Хулоса: саноат корхоналари ишчиларининг касбий омиллари ва намоён булган патологик жараёнларни ҳисобга олган ҳолда стоматологик касалликларининг ўзига хос хусусиятлари асослаб берилганини инобатга олиниши бюджет маблағларни 750000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.
иккинчи илмий янгилик: илк маротаба таклиф этилган комплекс стоматологик ёрдам натижасида саноат корхоналари  ишчилари сўлагидаги секретор иммуноглобулин А (sIgA) даражаси  меъёр чегарасида бўлиши ҳисобига, узоқ муддатли барқарор ҳимоя тизимига эришиш асосланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: таклиф этилган алгоритм касбий зарарли омиллар таъсири, стоматологик касалликлар, ва барча маълумотларни тизимлаштириш  жараенини назорат қилиш имконини бериб, узоқ йиллик иш тажрибасига эга ва юқори даражадаги касб омиллари  таъсирига учраган гуруҳлар учун тавсия этилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: :  олинган илмий-амалий маълумотлар  Бухоро вилоят стоматология поликлиникаси бўйича буйруқ (23.11.2024 й. №01-61), Қашқадарё вилояти болалар стоматология поликлиникаси бўйича буйруқ (23.11.2024 й. №45-Т), Хоразм вилоят болалар стоматология поликлиникаси бўйича буйруқ (17.11.2023 й.; №158) ҳамда Хоразм вилоят Хонқа туман тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (17.11.2023 й.; №159), билан амалиётга жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги: ишчиларда пародонт касалликлар, тиш қаттиқ тўқималари ва оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватининг тарқалиши ва интенсивлигининг юқори даражалари исботланиб, танланган асосий ва қўшимча гигиеник воситалари ва таклиф қилинган профилактик тадбирлар билан беморлар ҳаёт сифатини яхшилаш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: саноат корхоналари  ишчиларида стоматологик касалликларнинг тарқалиши ва интенсивлигининг юқори даражалари исботланлиги ҳисобига 1 нафар бемор учун бюджет маблағларини 200000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди. Хулоса: саноат корхоналари  ишчиларида стоматологик касалликларнинг тарқалиши ва интенсивлигининг юқори даражалари исботланлиги ҳисобига 1 нафар бемор учун бюджет маблағларини 200000 сўмга иқтисод қилиш имконини  берган.
учинчи илмий янгилик: OHIP-49-RU сўровномасидан фойдаланиш стоматологик ҳолатни акс эттирувчи индексларнинг салбий томондан, ижобий томонга силжиши ҳамда пародонт касалликларни даволаш самарадорлигини, клиник динамикани сезиларли даражада ошириши исботланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: хавф омилини башорат қилишда математик моделни қўллаш диагностика жараёнини мақбуллаштириш, унинг аниқлигини ошириш ва текшириш вақтини қисқартириб, касбий, клиник ва биокимёвий омиллар ҳақидаги маълумотларни ўзида мужассамлаштирган холда, хавф гуруҳларини аниқлаш ва кейинчалик даволаш профилактика  чора-тадбирлар схемасини ишлаб чикиш имконини берган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши:   олинган илмий-амалий маълумотлар  Бухоро вилоят стоматология поликлиникаси бўйича буйруқ (23.11.2024 й. №01-61), Қашқадарё вилояти болалар стоматология поликлиникаси бўйича буйруқ (23.11.2024 й. №45-Т), Хоразм вилоят болалар стоматология поликлиникаси бўйича буйруқ (17.11.2023 й.; №158) ҳамда Хоразм вилоят Хонқа туман тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (17.11.2023 й.; №159), билан амалиётга жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги: саноат корхоналари  ишчиларида стоматологик касалликларини эрта ташхислаб уларга малакали терапевтик даво танлашни, даволашнинг тавсия этилган техникаси беморларнинг тезроқ тузалишига, поликлиникага қатнаш кунларини қисқартиришга ва шу билан беморлар ва уларнинг оила аъзоларининг ҳаёт сифатини яхшилашга имкон берган.  Иқтисодий самарадорлиги: саноат корхоналари  ишчиларида стоматологик касалликлар эрта ташхисоти амалга оширилиб, уларга малакали даволаш 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 220000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 136000 сўмга иқтисод қилиш имконини беради. Хулоса: саноат корхоналари  ишчиларида стоматологик касалликларни даволаш 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 220000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 136000 сўмга иқтисод қилиш имконини беради.
тўртинчи илмий янгилик: илк маротаба қўлланилган математик модел касбий омиллар, клиник ва биокимёвий кўрсаткичларни аниқ намоён этиши, стоматологик касалликлар хавфини башорат қилиши ҳисобига стоматологик касалликларни эрта ташхислаш асосланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: стоматологик касалликларнинг олдини олишда ишлаб чикилган  профилактик схема ишчиларнинг соғлиғи ҳолатининг ўзига хос хусусиятларини  ва организмга  касбий муҳитнинг таъсирини олдини  олишга ердам бериши курсатиб берилган.  Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши:  олинган илмий-амалий маълумотлар  Бухоро вилоят стоматология поликлиникаси бўйича буйруқ (23.11.2024 й. №01-61), Қашқадарё вилояти болалар стоматология поликлиникаси бўйича буйруқ (23.11.2024 й. №45-Т), Хоразм вилоят болалар стоматология поликлиникаси бўйича буйруқ (17.11.2023 й.; №158) ҳамда Хоразм вилоят Хонқа туман тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (17.11.2023 й.; №159), билан амалиётга жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги: саноат корхоналари  ишчиларида орасида олиб борилган сифатли стоматологик хизматлар оғиз бўшлиғи  касалликларини, айниқса пародонт касалликларини эрта аниқлаб ва прафилактика тадбирларини  амалга ошириш орқали беморларда жисмоний ва рухий ҳолатнинг яхшиланишига эришилган. Иқтисодий самарадорлиги: саноат корхоналари  ишчиларида стоматологик касалликларининг тарқалиши ва интенсивлигининг юқори даражалари исботланлиги ҳисобига 1 нафар бемор учун бюджет маблағларини 220000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди. Хулоса: саноат корхоналари ишчиларида стоматологик касалликларининг тарқалиши ва интенсивлигининг юқори даражалари исботланлиги ҳисобига 1 нафар бемор учун бюджет маблағларини 220000 сўмга иқтисод қилиш имконини  берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish