Аширов Мавлон Умирзаковичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссетацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Товон суяги синиқларини ташқи фиксация аппарати билан даволаш методини такомиллаштириш», 14.00.22–Травматология ва ортопедия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1 PhD/Tib2519.
Илмий консультант: Уринбаев Пайзилла, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи:  Самарқанд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.04/30.12.2019.Tib.62.01
Расмий оппонентлар: Борзунов Дмитрий Юрьевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия Федерацияси); Тиляков Акбар Буриевич, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Товон суяги синиқлари локализацияси ва турига мос равишда такомиллаштирилган жаррохлик даволаш усулларини ишлаб чиқиш орқали даволаш натижаларини яхшилашдан иборат.     
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
товон суяклари компрессион синишларини даволаш максадида Илизаров аппаратининг пастки халкасига  иккита узун балка ва  сих ўрнатилган хамда товон суягига махкамланган холатдаги модификацияси ишлаб чиқилган, натижада товон суяги бўлакларини суяк ўқи бўйлаб дистракция қилиш имкони  яратилганлиги ва суяк бўлаклари репозициясига эришилганлиги исботланган;
товон суяклари кўп бўлакли компрессион-импрессион мураккаб синишларини даволаш максадида Илизаров аппаратининг пастки халкасига  иккита узун балка + сих ўрнатилган ва товон суягига  махкамланган, ундан ташқари оёқ панжаси суякларига ярим халқа ўрнатилган холатдаги модификацияси ишлаб чиқилган, натижада товон суяги   бўлакларини суяк ўқи бўйлаб дистракциясининг амалга оширилиши орқали суяк бўлакларининг сифатли фиксациясига ва мукаммал репозициясига эришилиши хамда  иккиламчи суяк силжишларининг олди олиниши исботланган;
товон суяги компрессион-импрессион ва Ligamentum calcаneofibularis  атрофи синишларида Bohler бурчагининг 20 градусдан паст ва манфий даражасини  балл тизими асосида таснифлаш синишларнинг мураккаблик даражасини аниқлашга имкон бериши, мураккаблик даражаси юқори бўлган синишларини даволашда ишлаб чиқилган ташқи фиксация аппаратларини қўллаш анатомик ва функционал жихатдан самарали натижа бериши исботланган;
товон суяги синишларида ишлаб чиқилган математик ишчи формула ёрдамида даволаш тактикаси асосланган, бунда 8,0 баллдан 9,0 баллгача тўплаган беморларда товон суягини ёпиқ усулда анъанавий Илизаров аппаратида остеосинтез қилиш, 6,5 баллдан 8,0 баллгача тўплаган беморларда эса товон суягини ёпиқ усулда 1-модификацияланган Илизаров аппаратида остеосинтез қилиш, 6,5 баллгача тўплаган беморларда товон суягини ёпиқ усулда 2-модификацияланган Илизаров аппаратида остеосинтез қилиш орқали даволаш тактикаси илмий исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Соғликни сақлаш вазирлиги Эксперт кенгашининг 2025 йил 15 январдаги 11/57-сон хулосасига кўра (илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғликни сақлаш вазирлигига Самарқанд давлат тиббиёт университетининг 2024 йил 28 декабрдаги 012973-сон хати юборилган):
биринчи илмий янгилик: товон суяклари компрессион синишларини даволаш максадида Илизаров аппаратининг пастки халкасига  иккита узун балка ва  сих ўрнатилган хамда товон суягига махкамланган холатдаги модификацияси ишлаб чикилган, натижада товон суяги бўлакларини суяк ўқи бўйлаб дистракция қилиш имкони  яратилганлиги ва суяк бўлаклари репозициясига эришилганлиги исботланган. Натижалар Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий амалий тиббиёт маркази Самарқанд филиали (04.11.2024 й; №119-1), Андижон вилояти хужалик хисобидаги травматология ва ортопедия шифохонаси (07.11.2024 й; №153), Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиали (04.11.2024 й; № 233-1) клиникалари амалиётига жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги: товон суяги синишларида Bohler бурчагининг ва Ligamentum calconeofibularisнинг холатини бахолаш бўғим ичи синишларини ташхислаш ва даволаш сифатини яхшилади. Иқтисодий самарадорлиги: 1) беморнинг шифохонадаги даври учун: - беморнинг шифохонада қолиш муддатини 10 кундан 5 кунгача қисқартиртириб, шифохонада қолиш тўлов миқдори тахминан 1211500 сўмга камайтирди (шифохонада 1 кун қолиш 242300 сўмни ташкил қилади); 2) юқоридаги кўрсатмалар бўйича даволанган беморларнинг эрта реабилитациясини бошлаш уларнинг вертикализацияси тезлаштиради ва кейинчалик ногиронлик сабабларини бартараф этиш имконини беради. Хулоса: товон суяги синишларида Bohler бурчагининг ва Ligamentum calconeofibularisнинг холатини бахолаш орқали ошириладиган жаррохлик амалиёти усули 1та бемор учун 2246500 сўм иқтисод қилишга имкон берди.
иккинчи илмий янгилик: товон суяклари кўп бўлакли компрессион-импрессион мураккаб синишларини даволаш максадида Илизаров аппаратининг пастки халкасига  иккита узун балка + сих ўрнатилган ва товон суягига  махкамланган, ундан ташқари оёқ панжаси суякларига ярим халқа ўрнатилган холатдаги модификацияси ишлаб чиқилган, натижада товон суяги   бўлакларини суяк ўқи бўйлаб дистракциясининг амалга оширилиши орқали суяк бўлакларининг сифатли фиксациясига ва  мукаммал репозициясига эришилиши хамда  иккиламчи суяк силжишларининг олди олиниши исботланган. Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий амалий тиббиёт маркази Самарқанд филиали (04.11.2024 й; №119-1), Андижон вилояти хужалик хисобидаги травматология ва ортопедия шифохонаси (07.11.2024 й; №153), Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиали (04.11.2024 й; № 233-1) клиникалари амалиётига жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги: математик формулани қуллаш ёрдамида, йиғилган баллар асосида жаррохлик даволаш усули белгилаб олинади. Натижада курсатмага биноан даволаш усулини қуллаш оқибатида асоратлар улушини камайтириш имконини берган шу билан бирга даволаш сифатини яхшилади. Иқтисодий самарадорлиги: беморнинг шифохонадаги даври учун: - беморнинг шифохонада қолиш муддатини 10 кундан 5 кунгача қисқартиртириб, шифохонада қолиш тўлов миқдори тахминан 1211500 сўмга камайтирди (шифохонада 1 кун қолиш 242300 сўмни ташкил қилади). Хулоса: таклиф этилган математик формулани қуллаш натижасида, даволаш усулини аниқ белгилаб олиш 1 бемор учун 2246500 сўм иқтисоди имконини берган.
учинчи илмий янгилик: товон суяги компрессион-импрессион ва Ligamentum calcаneofibularis  атрофи синишларида Bohler бурчагининг 20 градусдан паст ва манфий даражасини  балл тизими асосида таснифлаш синишларнинг мураккаблик даражасини аниқлашга имкон бериши, мураккаблик даражаси юқори бўлган синишларини даволашда ишлаб чиқилган ташқи фиксация аппаратларини қўллаш анатомик ва функционал жихатдан самарали натижа бериши исботланган. Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий амалий тиббиёт маркази Самарқанд филиали (04.11.2024 й; №119-1), Андижон вилояти хўжалик хисобидаги травматология ва ортопедия шифохонаси (07.11.2024 й; №153), Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиали (04.11.2024 й; № 233-1) клиникалари амалиётига жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги: математик формула асосида даволаш усулларини мос равишда қуллаш, бўғим ичи синишларини даволашнинг функционал ва анатомик натижаларини яхшилади, жарроҳлик ва умумий даволаниш вақтини қисқартирди, эрта реабилитацияни бошлаш ва бўғим функциясини тўлиқ тиклаш имконини берди. Иқтисодий самарадорлиги: бўғим ичи синишлари бўлган беморларни жарроҳлик даволаш усулини танлаш учун ишлаб чиқилган математик формула травмадан кейинги асоратларни олдини олиш учун тўғри жарроҳлик даволаш тактикасини танлашга имкон бериш натижасида ногиронлик даражасини пасайтириш иқтисод қилиш имконини берди. Хулоса: товон суяги синишларини хирургик даволашнинг оптималлаштирилган стабил усулини танлаш тактикасини қўллаш нотўғри ва қиммат даво турларини қўлламаслик ҳисобига маблағларни иқтисод қилишга имкон берган.
тўртинчи илмий янгилик: товон суяги синишларида ишлаб чиқилган математик ишчи формула ёрдамида даволаш тактикаси асосланган, бунда 8,0 баллдан 9,0 баллгача тўплаган беморларда товон суягини ёпиқ усулда анъанавий Илизаров аппаратида остеосинтез қилиш, 6,5 баллдан 8,0 баллгача тўплаган беморларда эса товон суягини ёпиқ усулда 1-модификацияланган Илизаров аппаратида остеосинтез қилиш, 6,5 баллгача тўплаган беморларда товон суягини ёпиқ усулда 2-модификацияланган Илизаров аппаратида остеосинтез қилиш орқали даволаш тактикаси илмий исботланган. Натижалар Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий амалий тиббиёт маркази Самарқанд филиали (04.11.2024 й; №119-1), Андижон вилояти хужалик хисобидаги травматология ва ортопедия шифохонаси (07.11.2024 й; №153), Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиали (04.11.2024 й; № 233-1) клиникалари амалиётига жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги: Олинган натижалар операциядан кейинги узоқ даврда оёқ панжа функцияларининг тўлиқ клиник, функционал ва анатомик тикланиши, 1-асосий гуруҳ беморларида Bohler бурчаги бўйича 92,2%, Ligamentum calcaneofibular соҳасидан синишлари бўйича 93,5%ни, 2-асосий гуруҳдаги беморларда эса Bohler бурчаги бўйича 94,2%, Ligamentum calcaneofibular соҳасидан синишлари бўйича 95,4% беморлар аъло ва яхши нажалар қайд этилди. Иқтисодий самарадорлиги: 1) беморнинг шифохонадаги даври учун: - беморнинг шифохонада қолиш муддатини 10 кундан 5 кунгача қисқартиртириб, шифохонада қолиш тўлов миқдори тахминан 1211500 сўмга камайтирди (шифохонада 1 кун қолиш 242300 сўмни ташкил қилади). 2) юқоридаги кўрсатмалар бўйича даволанган беморларнинг эрта реабилитациясини бошлаш уларнинг вертикализацияси тезлаштиради ва кейинчалик ногиронлик сабабларини бартараф этиш имконини беради. Хулоса: таклиф этилган математик формулани қуллаш натижасида, даволаш усулини аниқ белгилаб олиш 1 бемор учун 2246500 сўм иқтисоди имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish