Сатимова Дилафруз Нумонжоновнанинг
филология фанлари доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):
“Инглиз ва ўзбек тилларида лисоний субстандартнинг турли дискурслардаги прагматик, лингвокултурологик ва социолингвистик таҳлили”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.3.DSc/Fil336.
Илмий раҳбар: Шахабитдинова Шохида Хошимовна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат чет тиллари институти, PhD.03/29.12.2022.Fil.156.01.рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Усманов Фархад Фахриддинович, филология фанлари доктори, доцент; Аҳмедова Меҳринигор Баҳодировна, филология фанлари доктори, доцент; Нурислом Хурсанов Искандарович, филология фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инглиз ва ўзбек тилларида субстандарт лисоний бирликлар – қуйи коллоквиализм, диалектизм, ёшлар сленги, жиноятчилик аргоси, касбий жаргон, неологизм, англицизм, вулгаризм ва шу каби бошқа субстандарт бирликларни турли дискурслар доирасида прагматик, лингвокултурологик ҳамда социолингвистик жиҳатларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инглиз ва ўзбек тиллари лексик корпусининг дифференциация қатламлари истеъмол доирасига кўра кенг қамровда қиёсий аналитик мезонлар асосида – стандарт ва субстандарт категориялар (инглиз тилида адабий, умумий ва коллоквиал, ўзбек тилида адабий лексика ва умумистеъмолдаги лексика)га ажратилиб, шу асосда лисоний меъёр ва субмеъёр тушунчаларининг назарий мезонлари ишлаб чиқилган ҳамда субстандарт бирликларнинг турлари (сленг, жаргон, арго, қуйи коллоквиализм, диалектал лексика, неологизм, англицизм, вулгаризм каби), уларнинг терминологик таърифи ва таксономияси очиб берилган;
инглиз ва ўзбек тилларида норасмий қатламни ифодаловчи сленг, касбий жаргон, коллоквиал бирликлар, диалектизмлар, неологизмлар, англицизмлар, вулгаризмлар, жиноят олами сўзлашув лексикаси (аргот, криминоген инвектив лексика) каби субстандарт бирликларни ижтимоий, нутқий ва прагматик жиҳатлар (прессупозиция, импликатура, иллокуция, перлокуция ва нутқий актлар) доирасида қиёсий таҳлил қилиш орқали тилларнинг умумий ва дифференциал хусусиятлари далилланган;
субстандартнинг оммавий ахборот воситалари ва интернет платформаларидаги нутқий реаллашуви, субколлоквиал лексиканинг эмоционал-экспрессив бўёқдорлиги, неологизмларнинг аниқловчи мезонлари (семантик, лексик, лексик-грамматик неологизмлар), неологизм ва англицизмларнинг шаклланишида интерлингвистик, интралингвистик ва экстралингвистик омиллар, англицизмларнинг морфолексик интеграцияси, ҳамда ҳосил бўлиш механизмлари, уларни қабул қилиш билан боғлиқ социопрагматик омиллар очиб берилган;
инглиз ва ўзбек тиллари бадиий дискурсида субстандарт лексиканинг персонажларнинг нутқий портретини шакллантириш, киноя ёки эмоционал-экспрессивликни ифодалашдаги функсионал аҳамияти, муаллифлик (окказионал) бирликларининг лингвокултурологик жиҳатлари аниқлангани, шунингдек, таржимада социокултурологик омилларни ҳисобга олган ҳолда эквивалент, аналог ва адекват таржима вариантларини танлашдаги мураккабликлар системлаштирилиб, таржима жараёнида аслият ва таржима тилларидаги лисоний бирликларнинг уйғунлашувини таъминловчи лингвокултурологик эквилибр (мувозанатли миллий-маданий мослашув) тамойили ишлаб чиқилганлиги ҳамда миллий хусусиятга эга бўлган субстандарт номинатив ва фразеологик бирликларни трансляция қилишда калкалаш усулининг самарадорлиги илмий жиҳатдан асосланган;
инглиз ва ўзбек тилларида субстандарт лисоний бирликларнинг киберлуғатларда қайд этилиши ва уларнинг лингвокултурологик (сўзнинг диалектал талқини, тилда эгаллаган маданий мақоми, фразеологик ва идиоматик шакллари), социолингвистик (норасмий ёки субстандарт ифодаланиш ҳолатлари), коммуникатив-прагматик (аутентик мисоллар орқали турли контекстларда тушунилиши) хусусиятларини тизимли таҳлил қилишда онлайн корпуслар, автоматик лексик тасниф алгоритмлари ва гиперҳавола механизмларини қўллаш ҳамда социолингвистик помета бериш тамойиллари ишлаб чиқилган ҳолда чоғиштирилаётган тиллардаги субстандарт бирликларнинг киберлуғатлардаги изоморфик ҳамда алломорфик жиҳатлари (бир лексеманинг икки тилда намоён бўладиган 24 та таҳлилий-параметрик имкониятлари) статистик равишда идентификация қилинган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Диссертацияда ишлаб чиқилган назарий ва амалий хулоса, тавсия ва ишланмалар асосида:
инглиз ва ўзбек тиллари лексик корпусининг дифференциация қатламлари истеъмол доирасига кўра кенг қамровда қиёсий аналитик мезонлар асосида – стандарт ва субстандарт категориялар (инглиз тилида адабий, умумий ва коллоквиал, ўзбек тилида адабий лексика ва умумистеъмолдаги лексика)га ажратилиб, шу асосда лисоний меъёр ва субмеъёр тушунчаларининг назарий мезонлари ишлаб чиқилган ҳамда субстандарт бирликларнинг турлари (сленг, жаргон, арго, қуйи коллоквиализм, диалектал лексика, неологизм, англицизм, вулгаризм каби), уларнинг терминологик таърифи ва таксономияси умумлаштирилганлигига доир илмий натижалари ва материалларидан Давлат илмий-техник дастурлари доирасидаги 2020-2023-йилларда амалга оширилган АМ-ФЗ-201908172 – “Ўзбек тилининг таълимий корпусини яратиш” номли грант лойиҳасида фойдаланилган. (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил, 3-февралдаги 04-1-423-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа илмий далиллар билан бойитилди, хусусан, лисоний субстандартни белгиловчи айрим тил бирликларининг дискурсив жиҳатлари очиб берилган;
субстандартнинг оммавий ахборот воситалари ва интернет платформаларидаги нутқий реаллашуви, субколлоквиал лексиканинг эмоционал-экспрессив бўёқдорлиги, неологизмларнинг аниқловчи мезонлари (семантик, лексик, лексик-грамматик неологизмлар), неологизм ва англицизмларнинг шаклланишида интерлингвистик, интралингвистик ва экстралингвистик омиллар, англицизмларнинг морфолексик интеграцияси, ҳамда ҳосил бўлиш механизмлари, уларни қабул қилиш билан боғлиқ социопрагматик омиллари хусусидаги илмий натижалари ва материалларидан Андижон давлат университетида 2017-2020-йилларда бажарилган “ОТ-Ф1-18. Оммавий лисоний маданиятни шаклантириш методлар ва методологиясини ишлаб чиқиш” давлат фундаментал-тадқиқот дастурлари доирасидаги лойиҳада фойдаланилган. (Андижон давлат университетининг 2025-йил, 4-февралдаги 04-499-сон маълумотномаси). Натижада субстандарт лексикани лингвистик тавсифлашнинг янги методологияси ишлаб чиқилиб, унинг оммавий ахборот воситалари ва интернет майдонларидаги нутқий реаллашувининг ижтимоий-коммуникатив функсиялари назарий жиҳатдан асослаб берилган;
инглиз ва ўзбек тиллари бадиий дискурсида субстандарт лексиканинг персонажларнинг нутқий портретини шакллантириш, киноя ёки эмоционал-экспрессивликни ифодалашдаги функсионал аҳамияти, муаллифлик (окказионал) бирликларининг лингвокултурологик жиҳатлари аниқланганига оид хулоса ва натижаларидан Андижон давлат университетида 2022-2023-йилларда бажарилган “№ ИЛ-402104213 – “Ўзбек тилида электрон лингвистик энциклопедик луғат ишлаб чиқиш” давлат инновасион-тадқиқот дастурлари доирасидаги лойиҳада фойдаланилган. (Андижон давлат университетининг 2025-йил, 4-февралдаги 04-498-сон маълумотномаси). Натижада, субстандарт лексиканинг бадиий дискурсларда ва таржима жараёнида қўлланилиш хусусиятлари аниқланиб, киберлуғатлардаги изоморфик ва алломорфик бирликларнинг лингвистик тавсифи очиб берилган;
инглиз ва ўзбек тилларида субстандарт лисоний бирликларнинг киберлуғатларда қайд этилиши ва уларнинг лингвокултурологик (сўзнинг диалектал талқини, тилда эгаллаган маданий мақоми, фразеологик ва идиоматик шакллари), социолингвистик (норасмий ёки субстандарт ифодаланиш ҳолатлари), коммуникатив-прагматик (аутентик мисоллар орқали турли контекстларда тушунилиши) хусусиятларини тизимли таҳлил қилишда онлайн корпуслар, автоматик лексик тасниф алгоритмлари ва гиперҳавола механизмларини қўллаш ҳамда социолингвистик помета бериш тамойиллари ишлаб чиқилган ҳолда чоғиштирилаётган тиллардаги субстандарт бирликларнинг киберлуғатлардаги изоморфик ҳамда алломорфик жиҳатлари (бир лексеманинг икки тилда намоён бўладиган 24 та таҳлилий-параметрик имкониятлари) статистик равишда идентификация қилинганлигига доир далиллар, назарий фикр-мулоҳазалардан Қўқон давлат педагогика институтида 2020-2022-йилларда бажарилган С-ЭCАГД-18-CА-0067 (П020002335) рақамли “ФЙ-18 Энглиш Аccесс Миcросчоларшип програм” номли Америка Қўшма Штатлари таълим ва маданий ишлар бюроси билан ҳамкорликдаги халқаро лойиҳа доирасида фойдаланилган. (Қўқон давлат педагогика институтининг 2025-йил, 3-февралдаги 10-сон маълумотномаси). Натижада тадқиқотда илгари сурилган қатор таклиф ва тавсиялар асосида субстандарт бирликларнинг киберлуғатлардаги муштарак ва фарқли жиҳатлари статистик равишда идентификация қилинган;
инглиз ва ўзбек тилларида норасмий қатламни ифодаловчи сленг, касбий жаргон, коллоквиал бирликлар, диалектизмлар, неологизмлар, англицизмлар, вулгаризмлар, жиноят олами сўзлашув лексикаси (аргот, криминоген инвектив лексика) каби субстандарт бирликларни ижтимоий, нутқий ва прагматик жиҳатлар (прессупозиция, импликатура, иллокуция, перлокуция ва нутқий актлар) доирасида қиёсий таҳлил қилиш орқали тилларнинг умумий ва дифференциал хусусиятлари ҳақидаги маълумотлар ва янгиликлардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Маҳалла” телерадиоканали ДМ “Маданий-маърифий ва бадиий эшиттиришлар” муҳарририяти томонидан тайёрланган “Мутолаа”, “Фан уфқлари”, “Ёшлар ва биз” номли радиоешиттиришлар ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2025-йил 7-февралдаги Ўз/РВ-23-сон маълумотномаси). Натижада ушбу эшиттиришлар туфайли юртдошларимиз, хусусан ёш авлод нутқида қўлланилаётган субстандарт бирликларнинг тушунилиши осонлашган ва уларнинг ижтимоий аҳамияти ошган.