Шахло Жалолиддин қизи Курбанованинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистон халқаро алоқаларининг ривожланиши ва бу жараёнда Шароф Рашидовнинг роли (1950 – 1983 йй.)” 07.00.01 - Ўзбекистон тарихи.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № B2024.1.PhD/Tar1786.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ренесанс таълим университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSc.03/30.12.2021.Tar.26.03
Илмий раҳбар: Эргашев Шуҳрат Эргашевич тарих фанлари доктори, доцент.
Расмий оппонентлар тарих фанлари доктори, профессор Маҳкамова Нодира Рахмановна, тарих фанлари доктори Бобоев Феруз Сайфуллоевич.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат Шарқшунослик университети.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. Ўзбекистон ташқи алоқаларининг ривожланиши ва бу жараёнда Шароф Рашидовнинг ролини мавжуд илмий асарлар, диссертациялар, архив материаллари, музейларда сақланаётган материаллар асосида яхлит илмий иш сифатида яратиш мақсад қилиб олинган.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
1950-йилларнинг ўрталарида Ғарб давлатлари ва собиқ СССР ўртасида “учинчи дунё” мамлакатларини ўзиниг сиёсий таъсир доирасига олиш учун бошланган курашда моҳир дипломат ва сиёсий етакчи Ш.Рашидовнинг ташқи сиёсат соҳасидаги фаолияти асосан Осиё ва Африка мамлакатлари билан ижтимоий-гуманитар соҳаларда ҳамкорлик ўрнатишга ҳамда уларни умуминсоний ғояларга содиқлик руҳида ривожланиш йўлига жалб қилишга йўналтирилганлиги очиб берилган;
Ш.Рашидовнинг 1962-йилги “Кариб инқирози” даврида АҚШ билан собиқ СССР ўртасида вужудга келган зиддиятни юмшатишда, глобал ядровий уруш хавфини бартараф этишда, Куба Республикаси мустақиллигини сақлаб қолиш ва унинг хавфсизлигини кафолатлашда Кубага совет ракеталарини пахта териш ва бошқа қишлоқ хўжалик машиналари номи остида жойлаштиришдаги маҳорати ҳамда мустақилликка эришган Осиё, Африка ва Лотин Америкаси мамлакатлари озодлигини мустаҳкамлашдаги саъйи-ҳаракатлари далилланган;
Ўзбекистон Марказий Осиё республикалари орасида юқори маданий ва илмий-техник салоҳиятга эга бўлганлиги сабабли Тошкент шаҳрини Шарқ мамлакатлари учун маданий мулоқот майдонига айлантиришда, ривожланаётган мамлакатлар учун кадрлар тайёрлашга йўналтиришда ҳамда 1970 – 1980-йиллари олий ва ўрта махсус ўқув юртларида дунёнинг 80 дан ортиқ мамлакатларидан келган ёшлар таълим олиши учун зарур шароитларни яратишда собиқ СССР раҳбарлари Ш.Рашидовнинг дипломатик салоҳиятидан мавжуд тузум манфаатлари йўлида фойдаланганлиги кўрсатиб берилган;
Совет даврида Ўзбекистон саноатининг асосан пахта этиштириш ва уни қайта ишлаш билан боғлиқ соҳалари ривожланганлиги, чет давлатлар билан иқисодий алоқалар марказдан бошқарилганлиги ва чекланганлиги, республика 1500 дан ортиқ корхоналари ўз маҳсулотларини асосан Осиё ва Африка мамлакатларига экспорт қилганлиги, экспортнинг асоссий қисмини қишлоқ хўжалиги машиналари ва кимё саноати маҳсулотлари ташкил қилганлиги ҳамда шу мамлакатларга Ш.Рашидов бошчилигида ташриф буюрган совет делегациясининг мақсадлари собиқ СССРнинг ташқи сиёсат стратегияси ва иқтисодий манфаатларидан келиб чиққанлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистон халқаро алоқаларининг ривожланиши ва бу жараёнда Шароф Рашидовнинг роли мавзусини тадқиқ этиш жараёнида ишлаб чиқилган илмий натижалар ва амалий таклифлар асосида:
1950-йилларнинг ўрталарида Ғарб давлатлари ва собиқ СССР ўртасида “учинчи дунё” мамлакатларини ўзиниг сиёсий таъсир доирасига олиш учун бошланган курашда моҳир дипломат ва сиёсий етакчи Ш.Рашидовнинг ташқи сиёсат соҳасидаги фаолияти асосан Осиё ва Африка мамлакатлари билан ижтимоий-гуманитар соҳаларда ҳамкорлик ўрнатишга ҳамда уларни умуминсоний ғояларга содиқлик руҳида ривожланиш йўлига жалб қилишга йўналтирилганлигини очиб беришга оид маълумотлар Ўзбекистон Миллий телерадиокампанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканали ижодкорлари томонидан тайёрланиб, “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Шароф Рашидовни хотирлаб” кўрсатуви ссенарийсини ёзишда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокампанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” давлат муассасаси томонидан 28.02.2023 йилда берилган № 02-30-320-сонли маълумотнома). Бу ўз навбатида Шароф Рашидовнинг глобал миқёсда фикрлайдиган етакчи бўлганлиги, 1962-йилги Кариб инқирози даврида АҚШ билан СССР ўртасидаги зиддиятларни бартараф қилишда, инсониятни ядро уруши хавфидан асраб қолшда унинг ҳам катта ҳиссаси борлиги ҳақидаги маълумотларни илмий тадқиқотчилар ва кенг оммага этказишда хизмат қилди.
Ш.Рашидовнинг 1962-йилги “Кариб инқирози” даврида АҚШ билан собиқ СССР ўртасида вужудга келган зиддиятни юмшатишда, глобал ядровий уруш хавфини бартараф этишда, Куба Республикаси мустақиллигини сақлаб қолиш ва унинг хавфсизлигини кафолатлашда Кубага совет ракеталарини пахта териш ва бошқа қишлоқ хўжалик машиналари номи остида жойлаштиришдаги маҳорати ҳамда мустақилликка эришган Осиё, Африка ва Лотин Америкаси мамлакатлари озодлигини мустаҳкамлашдаги саъйи-ҳаракатлари далиллашга оид таклифлар Шароф Рашидов номидаги халқаро жамоат фонди материалларини бойитишда кенг фойдаланилди (Шароф Рашидов номидаги халқаро жамоат фонди Бошқарув кенгаши томонидан 02.05.2023 йилда берилган № 50-сонли маълумотнома). 1968-йил сентябрда Осиё, Африка, Европа, Америка ва Австралиянинг 46 мамлакатидан ёзувчилар Тошкентда йигʻилиб, “Адабиёт ва замонавий дунё” мавзусида ўтказилган симпозиум ҳам Ш.Рашидовнинг халқаро майдондаги ролини холисона ёритилишига ёрдам берди.
Ўзбекистон Марказий Осиё республикалари орасида юқори маданий ва илмий-техник салоҳиятга эга бўлганлиги сабабли Тошкент шаҳрини Шарқ мамлакатлари учун маданий мулоқот майдонига айлантиришда, ривожланаётган мамлакатлар учун кадрлар тайёрлашга йўналтиришда ҳамда 1970 – 1980-йиллари олий ва ўрта махсус ўқув юртларида дунёнинг 80 дан ортиқ мамлакатларидан келган ёшлар таълим олиши учун зарур шароитларни яратишда собиқ СССР раҳбарлари Ш.Рашидовнинг дипломатик салоҳиятидан мавжуд тузум манфаатлари йўлида фойдаланганлиги кўрсатиб беришга ҳамда Совет даврида Ўзбекистон саноатининг асосан пахта этиштириш ва уни қайта ишлаш билан боғлиқ соҳалари ривожланганлиги, чет давлатлар билан иқисодий алоқалар марказдан бошқарилганлиги ва чекланганлиги, республика 1500 дан ортиқ корхоналари ўз маҳсулотларини асосан Осиё ва Африка мамлакатларига экспорт қилганлиги, экспортнинг асоссий қисмини қишлоқ хўжалиги машиналари ва кимё саноати маҳсулотлари ташкил қилганлиги ҳамда шу мамлакатларга Ш.Рашидов бошчилигида ташриф буюрган совет делегациясининг мақсадлари собиқ СССРнинг ташқи сиёсат стратегияси ва иқтисодий манфаатларидан келиб чиққанлиги далилланганлигига оид маълумотлар Ўзбекистон Республикаси миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалалри бўйича қўмитасига аъзо бўлган барча миллатлар ҳақидаги маълумотларнинг бойишига хизмат қилди (Ўзбекистон Республикаси миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалалри бўйича қўмитаси томонидан 25.04.2025-йилда берилган №14-07-157-сонли маълумотнома). Шароф Рашидов ташаббуси билан ўтказилган Осиё, Африка ва Лотин Америкаси мамлакатлари Тошкент халқаро кинофестивали, Ҳиндистон ва Покистон ўртасида муносабатларни нормаллаштириш ҳақида имзоланган Тошкент декларациаси ҳамда Осиё, Африка ва Европа мамлакатидан келган йигит-қизлар Ўзбекистоннинг турли олий ўқув юртларида таълим олганликлари ҳамада Шароф Рашидов ташаббуси билан ўтказилган Осиё, Африка ва Лотин Америкаси мамлакатлари Тошкент халқаро кинофестивали, Ҳиндистон ва Покистон ўртасида муносабатларни нормаллаштириш ҳақида имзоланган Тошкент декларациаси ҳамда Осиё, Африка ва Европа мамлакатидан келган йигит-қизлар Ўзбекистоннинг турли олий ўқув юртларида таълим олганликларига оид қимматли маълумотлар билан бойитилди.