Маҳмудова Нозимахон Бахриддинхоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ҳудудий тадбиркорликда хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш истиқболлари” (Наманган вилояти мисолида), 08.00.12 – Минтақавий иқтисодиёт (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.PhD/Iqt4210.
Илмий раҳбар: Муллабаев Бахтияржон Бултурбаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети, DSc.03/27.09.2024.I.55.03.
Расмий оппонентлар: Байхонов Баходир Турсунбаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Файзуллаев Нурулло Бахрамович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ҳудудий тадбиркорликда хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш истиқболлари бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
кўрсаткичларнинг вазн қийматларидан фойдаланган ҳолда Инсон камолоти (0,177-0,182), оила равнақи (0,172-0,177), ҳудуд тараққиёти (0,166-0,172), давлат равнақи (0,161-0,166), меҳнат жамоалари такомиллашуви (0,156-0,161) ва жамият тараққиёти (0,151-0,156) билан боғлиқ ҳудудий тадбиркорликда хизмат кўрсатиш соҳалари гуруҳланган;
минтақада тадбиркорлик рекреация муассасалари ётоқхоналарининг (1 гуруҳ 10-200 нафаргача, 2 гуруҳ 201-500 нафаргача ва 3 гуруҳ 500 дан ортиқ) гуруҳлари бўйича ташриф буюрувчилар сонини ошириш бўйича кўп омилли ТБС=11,1-0,05*ХКХ-0,03*ОС+0,18*ХЦ модели таклиф этилган;
стандартлаштирилган маълумотларга ва ўзига хос индекснинг оғирлигига асосланиб, хизмат кўрсатиш соҳасининг ривожланиши индекси - СДИни ҳисоблаш учун кенг қамровли жуда паст (СДИ<0,040), ўртачадан паст (0,056<СДИ<0,071 гача), ўртача (0,071≤СДИ<0,087 гача), ўртачадан юқори (0,087≤СДИ<0,102 гача), юқори (0,102≤СДИ<0,118 гача) ва энг юқори (0,118≤СДИ) мезонлар таклиф этилган;
Наманган вилоятининг кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликда хизмат кўрсатиш соҳасининг ривожлантиришнинг истиқбол йўналишлари 2030-йилгача кўп омилли прогноз натижалари асосида ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ҳудудий тадбиркорликда хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш истиқболлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
кўрсаткичларнинг вазн қийматларидан фойдаланган ҳолда, инсон камолоти (0,177-0,182), оила равнақи (0,172-0,177), ҳудуд тараққиёти (0,166-0,172), давлат равнақи (0,161-0,166), меҳнат жамоалари такомиллашуви (0,156-0,161) ва жамият тараққиёти (0,151-0,156) билан боғлиқ ҳудудий тадбиркорликда хизмат кўрсатиш соҳаларини гуруҳлаш бўйича таклифи Наманган вилояти ҳокимлиги ҳамда унинг ҳудудий бошқармаларининг амалиётига жорий этилган (Наманган вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 18-мартдаги 02/10-1125-сон маълимотномаси). Ушбу таклиф кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликда хизмат кўрсатиш соҳасининг муҳитининг шаклланиши, ҳудудий-иқтисодий ўсиш ва рақобатбардошлик даражасини ошишини таъминлашга хизмат қилган;
минтақада тадбиркорлик рекреация муассасалари ётоқхоналарининг (1 гуруҳ 10-200 нафаргача, 2 гуруҳ 201-500 нафаргача ва 3 гуруҳ 500 дан ортиқ) гуруҳлари бўйича ташриф буюрувчилар сонини ошириш бўйича кўп омилли ТБС=11,1-0,05*ХКХ-0,03*ОС+0,18*ХЦ модели бўйича таклиф Наманган вилояти ҳокимлиги ҳамда унинг ҳудудий бошқармаларининг амалиётига жорий этилган (Наманган вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 18-мартдаги 02/10-1125-сон маълимотномаси). Мазкур таклиф натижалари кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликда хизмат кўрсатиш соҳасининг ривожланишига омиллар таъсирини эконометрик моделлар асосида баҳолаш имконини 10,0-15,2 фоизга оширган;
стандартлаштирилган маълумотларга ва ўзига хос индекснинг оғирлигига асосланиб, хизмат кўрсатиш соҳасининг ривожланиши индекси - СДИни ҳисоблаш учун кенг қамровли жуда паст (СДИ<0,040), ўртачадан паст (0,056<СДИ<0,071 гача), ўртача (0,071≤СДИ<0,087 гача), ўртачадан юқори (0,087≤СДИ<0,102 гача), юқори (0,102≤СДИ<0,118 гача) ва энг юқори (0,118≤СДИ) мезонлар бўйича таклифи Наманган вилояти ҳокимлиги ҳамда унинг ҳудудий бошқармаларининг амалиётига жорий этилган (Наманган вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 18-мартдаги 02/10-1125-сон маълимотномаси). Ушбу таклиф натижасида ҳудудда хизмат кўрсатиш соҳаси бўйича фаолият кўрсатадиган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субектлари сонини 10,0 фоизга оширган;
Наманган вилоятининг кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликда хизмат кўрсатиш соҳасининг ривожлантиришнинг истиқбол йўналишлари 2030-йилгача кўп омилли прогноз натижалари асосида ишлаб чиқилган таклифлар Наманган вилояти ҳокимлиги ҳамда унинг ҳудудий бошқармаларининг амалиётига жорий этилган (Наманган вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 18-мартдаги 02/10-1125-сон маълимотномаси). Ушбу илмий янгилик натижаларидан ҳудудлардаги кичик бизнес соҳасининг келгусидаги ривожланиш истиқболларини баҳолаш имкониятларини кенгайтирилиб, Наманган вилоятида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришнинг истиқболли дастурини ишлаб чиқишда фойдаланилган.