Комолов Садриддин Хайриддиновичнинг
фалсафа доктори (PhD )диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Фармацевтика саноати корхоналарида инновацион инвестициялаш самарадорлигини ошириш йўллари», 08.00.03 – Саноат иқтисодиёти
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Iqt2100 
Илмий раҳбар: Гаибназарова Зумрат Талатовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети, DSc.03/30.12.2019.I.03.05.
Расмий оппонентлар: Ирисбекова Мавлуда Наринбаевна,  иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Сабохат Собид қизи Усманова (PhD). 
Етакчи ташкилот: Тошкент фармацевтика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади фармасевтика саноати корхоналарида инновацион инвестициялаш самарадорлигини ошириш йўллари бўйича таклифлар ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
фармацевтик маҳсулотларга бўлган импорт эхтиёжини  камайтириш мақсадида маҳаллий доривор ўсимликлар хамда кимёвий моддаларни тадқиқ этишда инновацион инвестициялаш самарадорлигини ошириш асосида маҳаллийлаштириш жараёни алгоритми ишлаб чиқилган. 
фармацевтика саноат корхоналари инновацион фаолиятини жадал ривожлантириш мақсадида фармацевтик маҳсулот ишлаб чиқариш жараёнини замонавий илмий-технологик ёндашув, рақамли трансформация, биотехнология ва нанотехнологиялар асосида саноат корхоналарида инновацион механизм модели таклиф этилган. 
саноат маҳсулотларини ишлаб чиқаришда ресурсларнинг оптимал тақсимотини самарали ташкил этиш жараёнларида фармацевтивка саноати корхоналарида инновацион инвестицион фаолиятни ривожлантириш босқичлари таклиф этилган. 
фармацевтика саноати корхоналари инновацион инвестицион фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича “ФАЗО-ЛУХЕ” МЧЖ ва “НИКА ПҲАРМ” МЧЖ ишлаб чиқариш  корхоналарининг 2024-2030 йилларга мўлжалланган иқтисодий кўрсаткичларини миқдорий таҳлили ҳамда унга таъсир этувчи омиллар таркиби прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Фармацевтика саноати корхоналарида инновацион инвестициялаш самарадорлигини ошириш бўйича олинган илмий натижаларга асосан:
фармацевтик маҳсулотларга бўлган импорт эхтиёжини  камайтириш мақсадида маҳаллий доривор ўсимликлар хамда кимёвий моддаларни тадқиқ этишда инновацион инвестициялаш самарадорлигини ошириш асосида маҳаллийлаштириш жараёни алгоритми ишлаб чиқилган. (“ФАЗО-ЛУХЕ” МЧЖ 2025 йил 20 февралдаги 38 сонли маълумотномаси). Натижада корхона фаолиятида инновацион инвестициялаш фаолияти самарадорлиги 5 % фоизгача оширилишга эришилган;
фармацевтика саноат корхоналари инновацион фаолиятини жадал ривожлантириш мақсадида фармацевтик маҳсулот ишлаб чиқариш жараёнини замонавий илмий-технологик ёндашув, рақамли трансформация, биотехнология ва нанотехнологиялар асосида саноат корхоналарида инновацион механизм модели таклиф этилган. (“ФАЗО-ЛУХЕ” МЧЖ 2025 йил 20 февралдаги 38 сонли маълумотномаси). Таклифнинг жорий қилиниши натижасида корхонада ишлаб чиқариш хажми 3% га оширишга эришилган;
саноат маҳсулотларини ишлаб чиқаришда ресурсларнинг оптимал тақсимотини самарали ташкил этиш жараёнларида фармацевтивка саноати корхоналарида инновацион инвестицион фаолиятни ривожлантириш босқичлари  “ФАЗО-ЛУХЕ” МЧЖ фаолиятига таклиф этилган. (“ФАЗО-ЛУХЕ” МЧЖ 2025 йил 20 февралдаги 38 сонли маълумотномаси). Натижада корхона фаолиятида самардорлги 7% га оширишга эришилган.
фармацевтика саноати корхоналари инновацион инвестицион фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича ФАЗО-ЛУХЕ” МЧЖ ва “НИКА ПҲАРМ” МЧЖ ишлаб чиқариш  корхоналарининг 2024-2030 йилларга мўлжалланган иқтисодий кўрсаткичларини миқдорий таҳлили ҳамда унга таъсир этувчи омиллар таркиби прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган. (“ФАЗО-ЛУХЕ” МЧЖ 2025 йил 20 февралдаги 38 сонли маълумотномаси). Прогноз натижаларига кўра, “ФАЗО-ЛУХЕ” МЧЖ да 2030 йилга бориб  ишлаб чиқариш самарадорлиги 1,2 мартага ошириш мумкунлиги,  “НИКА ПҲАРМ” МЧЖ да эса 2030 йилга бориб  ишлаб чиқариш самарадорлиги 3,1 мартага ошириш мумкунлиги кўрсатилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish