Хайридинов Аббосхон Анварович
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармогʻи номи): “Ўзбекистон ёшларида “оммавий маданият”хурижига қарши иммунитет шаклланишида миллий қадриятларнинг ўрни”
09.00.06 – Ғоялар тарихи ва методологияси  (фалсафа фанлари)
  Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: (2024 йил 2-сонида В2024.2.PhD/Fal1763).
Илмий раҳбар: Тўйчиев Бердиқул Тўрақулович фалсафа фанлари доктори,профессори
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
 ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/30.12.2019.F.01.14. 
Расмий оппонентлар: Маматқулов Давлат  фалсафа фанлари доктори, профессор Худайберганов Равшан фалсафа  доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети. 
Диссертация йўналиши: назарий-амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади  Ўзбекистон ёшларида билим ва эътиқод уйғунлигига эришиш орқали оммавий маданият хуружларига қарши мафкуравий иммунитетни шакллантириш, миллий қадриятларга садоқат руҳини юксалтиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: қуйидагилардан иборат: 
оммавий маданият ва халқ маданиятининг ҳам ғоявий мазмунини образлар, рамзлар ва тимсолларда акс этадиган ўзаро алоқаси ва фарқли жиҳатлари таҳлил этилган ва мақсад-ресурс-натижа тамойили асосида уларнинг ёшлар онгига таъсирининг ижобий ва салбий жиҳатлари аниқланиб мафкуравий иммунитетни шакллантиришдаги роли очиб берилган;
жамият барқарор тараққиётини, аҳоли осойишталигини ва фаровонлигини таъминлашдаги ижобий ўзгаришларга “Х”-кекса авлод, “Й”-ўрта авлод ҳамда  “З”-ҳозирги авлод ўртасидаги қадриятлар тизимини ўзаро мослаштиришнинг мафкуравий мувозанатни таъминлаш, ижтимоий ишонч ва бирдамлик билан боғлиқ социокреатив жиҳатлари ёшлар тарбияси самарадорлигини оширишга хизмат қилишининг мафкуравий аҳамияти асосланган;
Ўзбекистонда миллий қадриятлар тизимини сиёсий тизим элементлари билан ўзаро диалектикасини умуминсоний қадриятлар боғлашнинг норматив уйғунлик, ижтимоий мослашувчанлик, мафкуравий изчиллик, маънавий иммунитетни кучайтириш каби сифат хусусиятлари ва уларнинг жамият барқарорлигини таъминлашдаги авлодлараро қадриятлар мулоқотидаги роли очиб берилган;
ёшлар онгида ҳаётий қадриятларни шакллантириш билан бирга миллий урф-одатларнинг этномаданий, тарихий шаклларини намоён бўлишининг динамикаси улар фаолиятини юқори, ўрта ва қуйи даражалардаги баҳолаш билан аниқланган ва ижтимоий фаол ёшлар онгида оммавий маданият хуружларига билим билан қарши курашишни тушунишнинг мафкуравий аҳамиятига асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.  
Ўзбекистон ёшларида “оммавий маданият” хуружига қарши иммунитет шаклланишида миллий қадриятларнинг ўрни мавзусида олиб борилган тадқиқот натижалари, хусусан:
оммавий маданият ва халқ маданиятининг ўзаро алоқаси ва фарқли жиҳатлари таҳлил этилган ва мақсад-ресурс-натижа тамойили асосида уларнинг ёшлар онгига таъсирининг ижобий ва салбий жиҳатлари аниқланиб мафкуравий иммунитетни шакллантиришдаги ролига оид таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси иш режасининг 3-йўналишига Ўзбекистон-2030 стратегиясининг 12-банд “Ўзбекистон Республикасида аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий асослари ва адолатли ижтимоий сиёсат юритиш борасидаги ислоҳотлар” йўналишида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитасининг 2024-йил 3-августдаги 04/3-12-29-сонли маълумотномаси). Натижалар Ўзбекистон-2030 стратегиясининг 12-банд “Ўзбекистон Республикасида аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий асослари ва адолатли ижтимоий сиёсат юритиш борасидаги ислоҳотлар” мавзусидаги семинарни ташкил этишга хизмат қилган;
жамият барқарор тараққиётини, аҳоли осойишталигини ва фаровонлигини таъминлашдаги ижобий ўзгаришларга “Х”-кекса авлод, “Й”-ўрта авлод ҳамда  “З”-ҳозирги авлод ўртасидаги қадриятлар тизимини ўзаро мослаштиришнинг социокреатив жиҳатлари ёшлар тарбияси самарадорлигининг мутаносиблиги маҳсули эканлигининг мафкуравий аҳамиятига оид таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитасининг 2024-йил иш режасининг 10-банди ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитасининг 2024-йил 12-августдаги 04/9-10-29-сонли маълумотномаси). Натижалар “Таълим сифатини ошириш – Янги Ўзбекистон тараққиётининг яккаю ягона тўғри йўлидир” мавзусидаги давра суҳбатини ташкил қилишга хизмат қилган;
Ўзбекистонда миллий қадриятлар тизимининг сиёсий тизим элементлари билан ўзаро диалектикасини умуминсоний қадриятлар боғлашнинг сифат хусусиятлари ва уларнинг жамият барқарорлигини таъминлашдаги ролига оид таклифлардан  Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси иш режасининг 3-йўналишига Ўзбекистон-2030 стратегиясининг 12-банд “Ўзбекистон Республикасида аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий асослари ва адолатли ижтимоий сиёсат юритиш борасидаги ислоҳотлар” йўналишида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитасининг 2024-йил 3-августдаги 04/3-12-29-сонли маълумотномаси). Натижалар Ўзбекистон-2030 стратегиясининг 12-банд “Ўзбекистон Республикасида аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий асослари ва адолатли ижтимоий сиёсат юритиш борасидаги ислоҳотлар” мавзусидаги семинарни ташкил этиш ва унинг натижалари бўйича рисола тайёрлашга хизмат қилган;
ёшлар онгида ҳаётий қадриятларни шакллантириш билан бирга миллий урф-одатларнинг этномаданий, тарихий шаклларини намоён бўлишининг динамикаси улар фаолиятини юқори, ўрта ва қуйи даражалардаги баҳолаш билан аниқланган ва ижтимоий фаол ёшлар онгида оммавий маданият хуружларига билим билан қарши курашишнинг аҳамиятини тушунишнинг мафкуравий аҳамиятига оид  таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитасининг 2024-йил иш режасининг 10-банди ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитасининг 2024-йил 12-августдаги 04/9-10-29-сонли маълумотномаси). Натижалар “Таълим сифатини ошириш – Янги Ўзбекистон тараққиётининг яккаю ягона тўғри йўлидир” мавзусидаги давра суҳбатини ташкил этишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish