Саидов Отабек Шухратовичнинг
фалсафа доктори (PhD) Диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Минтақа инфратузилмасини ривожланишини эконометрик моделлаштириш (Хоразм вилояти мисолида)”, 08.00.06– “Эконометрика ва статистика”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.3.PhD/Iqt4397
Илмий раҳбар: Рузметов Бахтиёр, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети, DSc.03/27.09.2024.I.55.03.
Расмий оппонентлар: Хатамов Очилди Курбанович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Ражапов Алибек Хушнудбекович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Қорақалпоқ давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади минтақа инфратузилмасини ривожланишини эконометрик моделлаштириш юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
минтақавий инфратузилманинг ижтимоий, муҳандислик-техник, инновацион ва экологик инфратузилма каби ташкилий шаклларидан самарали фойдаланишнинг муаллифлик ёндашувлари ишлаб чиқилган;
минтақа инфратузилмаси имкониятларини юқори (МИИ≥1), ўрта (0,7≤МИИ≤0,9) ва қуйи (МИИ≤0,6) даражалардаги иқтисодий-статистик баҳолаш усуллари таклиф қилинган;
Хоразм вилояти ҳудудларини инфратузилма салоҳияти асосида сегментатсиялаш кўрсаткичлари асосида инфратузилмани ривожлантиришнинг собит таъсир (ФЕМ) ва тасодифий таъсир (ГЛС) эконометрик моделлари ишлаб чиқилган;
Хоразм вилояти иқтисодиётининг инфратузилма тармоқларининг 2030-йилгача прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Хоразм вилояти минтақаси инфратузилмасини ривожланишини эконометрик моделлаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
минтақавий инфратузилманинг ижтимоий, муҳандислик-техник, инновацион ва экологик инфратузилма каби ташкилий шаклларидан самарали фойдаланишнинг муаллифлик ёндашувлари бўйича таклиф Хоразм вилояти ҳокими маҳкамасига жорий қилинган (Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 4-июндаги 06-15-09/5555-сон-сон маълумотномаси). Ушбу таклифни жорий қилиниши минтақада инфратузилма соҳасини ривожлантиришга қаратилган оптимал дастурларни ишлаб чиқишга хизмат қилган;
минтақа инфратузилмаси имкониятларини юқори (МИИ≥1), ўрта (0,7≤МИИ≤0,9) ва қуйи (МИИ≤0,6) даражалардаги иқтисодий-статистик баҳолаш усуллари бўйича таклиф Хоразм вилояти ҳокими маҳкамасига жорий қилинган (Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 4-июндаги 06-15-09/5555-сон-сон маълумотномаси). Ушбу таклифни жорий қилиниши минтақа инфратузилмасининг иқтисодий самарадорлигини ўртача 3-5 фоизга ошириш имконини берган;
Хоразм вилояти ҳудудларини инфратузилма салоҳияти асосида сегментатсиялаш кўрсаткичлари асосида инфратузилмани ривожлантиришнинг собит таъсир (ФЕМ) ва тасодифий таъсир (ГЛС) эконометрик моделлари бўйича таклиф Хоразм вилояти ҳокими маҳкамасига жорий қилинган (Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 4-июндаги 06-15-09/5555-сон-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф асосида Хоразм вилояти минтақасида самарали инфратузилмани ривожлантиришга қаратилган таъсир қилувчи стратегияларидан самарали фойдаланишга эришилган;
Хоразм вилояти иқтисодиётининг инфратузилма тармоқларининг 2030-йилгача ишлаб чиқилган прогноз қийматлари бўйича таклиф Хоразм вилояти ҳокими маҳкамасига жорий қилинган (Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 4-июндаги 06-15-09/5555-сон-сон маълумотномаси). Ушбу таклифни жорий қилиш Хоразм вилояти минтақасида инфратузилма тармоқларидан самарали фойдаланишга қаратилган оптимал қарорларни ишлаб чиқиш имконини берган.