Рахимов Илхомжон Азимжоновичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
        Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Ўзбекистон миллий тараққиёти босқичида маҳалла институтини такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари. 23.00.02 – сиёсий институтлар, жараёнлар ва технологиялар.
Диссертация мавзуси  рўйхатга олинган рақам: B2020.4.PhD/Ss242 
Илмий раҳбар: Утамурадов Акбар  фалсафа фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси, DSc.20/13.05.2020.Ss.23.03
Расмий оппонентлар: Байриева Алмагул Қурбановна, сиёсий фанлар доктори, профессор, Алимардонов Тўлқин Турдиевич, сиёсий фанлар доктори, профессор.   
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон миллий тараққиёти босқичида маҳалла институтини такомиллаштиришнинг устувор йўналишларига оид таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар шароитида маҳалла институти фуқароларнинг сиёсий иштироки ва ҳудудий ўзини ўзи бошқариш механизмларини мустаҳкамловчи “ҳудудий сиёсий мобиллашув” (маҳаллий ташаббусларни уюштириш, ҳудудий муаммоларни сиёсий институтлар орқали ҳал қилишга йўналтириш, ташаббусларини молиялаштириш бўйича инновацион моделларни ишлаб чиқиш)нинг асосий драйвери сифатида илмий жиҳатдан асосланган; 
маҳалла институтининг сиёсий субект сифатидаги ролини фаоллаштириш орқали маҳаллий аҳолининг сиёсий онги, жамоавий манфаатлар атрофида уюшиши ва қарор қабул қилиш жараёнларида қатнашишини рағбатлантирувчи механизмлари (институционал: маҳалла кенгашларининг қарор қабул қилишда маслаҳат органи сифатида иштирокини таъминлаш, маҳалла фуқаролар йиғинининг институционал мақомини кучайтириш; жамоатчилик иштирокини кучайтирувчи: маҳалла бюджети юзасидан аҳоли фикрини йиғиш, “партиcипаторй будгетинг” амалиёти, сайловолди ва сайловдан кейинги муҳокама майдонлари) маҳалланинг классик маъмурий институтдан замонавий локал сиёсий платформага трансформация қилиш имкониятини очиб бериши илмий асосланган.
маҳалла сайловларида, жамоат муҳокамаларида ва фуқаролик ташаббусларида фаоллик кўрсатган шахслар маҳалланинг сиёсий капитали сифатида баҳоланиб, уларни маҳалла институти фаолиятида ҳудудий ижтимоий-сиёсий барқарорликни таъминлашда “иқтидорли етакчиларни аниқлаш ва сиёсий фаоллик орқали давлат бошқарувига интеграция қилиш” механизми орқали ҳудудий бошқарув тизимига босқичма-босқич жалб этиш, натижада “қуйи сиёсий элита”ни шакллантириш орқали давлат сиёсатини маҳаллий ижтимоий эҳтиёжларга яқинлаштириш ва сиёсий кадрлар заҳирасини жойларда шакллантириш имконияти илмий жиҳатдан асосланган;
маҳалла институтининг давлат сиёсатини ҳудудий даражада амалга оширишдаги трансформацион роли “пастдан юқорига” тамойилига асосланган инклюзив сиёсий қарорлар қабул қилиш модели сифатида шакллантирилиб, маҳалланинг сиёсий вакиллик платформаси сифатида реал эҳтиёжлар ва фуқаролик ташаббусларини сиёсий кун тартибига олиб чиқишдаги ўрни илмий жиҳатдан асослаб берилди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
            Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар шароитида маҳалла институти фуқароларнинг сиёсий иштироки ва ҳудудий ўзини ўзи бошқариш механизмларини мустаҳкамловчи “ҳудудий сиёсий мобиллашув”(маҳаллий ташаббусларни уюштириш, ҳудудий муаммоларни сиёсий институтлар орқали ҳал қилишга йўналтириш, ташаббусларини молиялаштириш бўйича инновацион моделларни ишлаб чиқиш)нинг асосий драйверига оид таклифлардан  Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2023-йил учун чора-тадбирлар дастурининг В-йўналишида белгиланган “Жамиятда соғлом ижтимоий-маънавий муҳитни таъминлаш масалалари” 23-банди “Ҳудудлардаги ижтимоий-маънавий муҳитни илмий асосда ўрганиш, баҳолаш ҳамда доимий мониторингини амалга ошириш” мавзусида ўтказилган тарғибот тадбирларда фойдаланилган. (Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институти томонидан 2023-йил 31-августдаги № 348-сонли далолатнома). Натижада маҳаллалардаги аҳолининг ўз ресурслари асосида тараққий этиши, уларнинг  ташаббусларини илмий асосда ўрганиш, баҳолаш ҳамда доимий мониторингини амалга оширишга оид чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилди. 
         Маҳалла институтининг сиёсий субект сифатидаги ролини фаоллаштириш орқали маҳаллий аҳолининг сиёсий онги, жамоавий манфаатлар атрофида уюшиши ва қарор қабул қилиш жараёнларида қатнашишини рағбатлантирувчи механизмлари (институционал: маҳалла кенгашларининг қарор қабул қилишда маслаҳат органи сифатида иштирокини таъминлаш, маҳалла фуқаролар йиғинининг институционал мақомини кучайтириш; жамоатчилик иштирокини кучайтирувчи: маҳалла бюджети юзасидан аҳоли фикрини йиғиш, “партиcипаторй будгетинг” амалиёти, сайловолди ва сайловдан кейинги муҳокама майдонлари) маҳалланинг классик маъмурий институтдан замонавий локал сиёсий платформага трансформация қилиш имкониятини очиб беришига оид таклифларидан Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал демократик партияси фаолиятида фойдаланилган. (Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал демократик партиясининг 2025-йил 21-апрел № 01-27-195-сон маълумотномаси). Натижада диссертацияси илмий хулосалари, таклиф ва тавсиялари Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг иш режасига киритилган тадбирларни ва тарғибот фаолиятини амалга оширишда ўзига хос илмий-услубий манба вазифасини ўтамоқда.
       Маҳалла сайловларида, жамоат муҳокамаларида ва фуқаролик ташаббусларида фаоллик кўрсатган шахслар маҳалланинг сиёсий капитали сифатида баҳоланиб, уларни маҳалла институти фаолиятида ҳудудий ижтимоий-сиёсий барқарорликни таъминлашда “иқтидорли етакчиларни аниқлаш ва сиёсий фаоллик орқали давлат бошқарувига интеграция қилиш” механизми орқали ҳудудий бошқарув тизимига босқичма-босқич жалб этиш, натижада “қуйи сиёсий элита”ни шакллантириш орқали давлат сиёсатини маҳаллий ижтимоий эҳтиёжларга яқинлаштириш ва сиёсий кадрлар заҳирасини жойларда шакллантириш имкониятини ривожлантириш ва амалиётга жорий этишга оид амалий таклифлар ва тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги томонидан фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг 2024-йил 29-апрелдаги № 01-06-10/589-сон далолатномаси). Натижада Маҳаллларда “Иқтидорли етакчиларни аниқлаш ва сиёсий фаоллик орқали давлат бошқарувига интеграция қилиш” механизми орқали ҳудудий бошқарув тизимига босқичма-босқич жалб этишга оид  чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилди.              
      Маҳалла институтининг давлат сиёсатини ҳудудий даражада амалга оширишдаги трансформацион роли “пастдан юқорига” тамойилига асосланган инклюзив сиёсий қарорлар қабул қилиш модели сифатида шакллантирилиб, маҳалланинг сиёсий вакиллик платформаси сифатида реал эҳтиёжлар ва фуқаролик ташаббусларини сиёсий кун тартибига олиб чиқишдаги ўрнига  оид илмий хулоса, амалий таклиф, статистик маълумот ва социологик сўров натижаларидан Республика маҳаллалар уюшмаси фаолиятидаги тарғибот-ташвиқот тадбирларида фойдаланилган. (Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасининг 2025-йил 9-апрелдаги № 04-01/18/127-сон далолатномаси). Натижада Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасининг маҳалла фаолиятининг самарадорлигини аниқлашга оид индикатор талаблари ва институсионал тизим сифатидаги ваколатларини амалга оширишга оид таклифлар ишлаб чиқилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish