Якубова Умида Шарифовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): Бўлажак ўқитувчиларининг ижтимоий педагогик компетентлилигини ривожлантириш технологиялари, 13.00.01 - Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.3.PhD/Ped4936.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий педагогика университети.
Илмий раҳбар: Нормуродова Нигора Абдусатторовна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий педагогика университети, DSc.03/30.01.2020.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Панжиев Қурбонниёз Бердиевич, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Султонова Ўғилой Набиевна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бўлажак ўқитувчиларнинг ижтимоий-педагогик компетентлилигини ривожлантириш технологиялари бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак ўқитувчиларнинг ижтимоий-педагогик компетентлилигини ривожлантиришнинг педагогик имкониятлари ижтимоий-педагогик билим, кўникма, малакалар мажмуини эгаллаш ва ўқувчилар билан ишлаш учун зарур бўлган фаолият тажрибасини босқичма-босқич шакллантириш, ўз-ўзини обектив баҳолашнинг ижтимоий фаоллигини таълимий мақсадларга мос уйғунлаштириш асосида аниқлаштирилган;
бўлажак ўқитувчиларнинг ижтимоий-педагогик компетентлигини ривожлантириш модели амалиёт дастурларининг вариативлиги, динамиклиги, муаммоли вазиятларни прогностик моделлаштиришда мустақил таълим фаолиятини яхлитлигини таъминлаш ҳамда таълим тарбия амалиётидаги ёндашувларни ўзаро ҳурмат, ҳамкорлик ва фаоллик тамойилларига устуворлик асосида такомиллаштирилган;
бўлажак ўқитувчиларнинг ижтимоий-педагогик компетентлигини ривожлантириш методикаси таълим жараёни субектларининг педагогик ва ижтимоий ўзаро муносабатларга тайёргарлигини мақсадли, ташкилий методологик мазмуни билан мақбул интеграциялаш ҳамда натижавий компонентлар мазмуни билан пропорсионал оптималлаштириш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак ўқитувчиларнинг ижтимоий-педагогик компетентлигини ривожлантириш самарадорлиги педагогик билимларни қўллашга қаратилган ижодий фаолиятини рағбатлантириш, шахсий сифатларини қиёсий аниқлаш ҳамда таълим субектларининг ўзаро ҳамкорлигини касбий фаолиятга тайёрлаш динамиклигига боғлиқ эканлигини ҳисобга олиш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак ўқитувчиларнинг ижтимоий-педагогик компетентлилигини ривожлантириш технологиялари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
бўлажак ўқитувчиларнинг ижтимоий-педагогик компетентлилигини ривожлантиришнинг педагогик имкониятлари ижтимоий-педагогик билим, кўникма, малакалар мажмуини эгаллаш ва ўқувчилар билан ишлаш учун зарур бўлган фаолият тажрибасини босқичма-босқич шакллантириш, ўз-ўзини обектив баҳолашнинг ижтимоий фаоллигини таълимий мақсадларга мос уйғунлаштириш асосида аниқлаштиришга оид таклифлар “Ижтимоий педагогика” номли ўқув қўлланма яратишда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2025-йил 13-майдаги 11/05-3015/04-сонли маълумотномаси) Натижада, ўқитувчиларнинг ижтимоий-педагогик компетентлилигини ривожлантириш имкониятларини такомиллаштиришга эришилган;
бўлажак ўқитувчиларнинг ижтимоий-педагогик компетентлигини ривожлантириш модели амалиёт дастурларининг вариативлиги, динамиклиги, муаммоли вазиятларни прогностик моделлаштиришда мустақил таълим фаолиятини яхлитлигини таъминлаш ҳамда таълим тарбия амалиётидаги ёндашувларни ўзаро ҳурмат, ҳамкорлик ва фаоллик тамойилларига устуворлик асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Ижтимоий педагогика” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2025-йил 13-майдаги 11/05-3015/04-сонли маълумотномаси). Натижада, бўлажак ўқитувчиларнинг ижтимоий-педагогик компетентлилигини ривожлантириш технологияларини такомиллаштириш модели ишлаб чиқилган;
бўлажак ўқитувчиларнинг ижтимоий-педагогик компетентлигини ривожлантириш методикаси таълим жараёни субектларининг педагогик ва ижтимоий ўзаро муносабатларга тайёргарлигини мақсадли, ташкилий методологик мазмуни билан мақбул интеграциялаш ҳамда натижавий компонентлар мазмуни билан пропорсионал оптималлаштириш асосида мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2025-йил 13-майдаги 11/05-3015/04-сонли маълумотномаси). Натижада, бўлажак ўқитувчиларнинг ижтимоий-педагогик компетентлилигини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришга эришилган;
бўлажак ўқитувчиларнинг ижтимоий-педагогик компетентлигини ривожлантириш самарадорлиги педагогик билимларни қўллашга қаратилган ижодий фаолиятини рағбатлантириш, шахсий сифатларини қиёсий аниқлаш ҳамда таълим субектларининг ўзаро ҳамкорлигини касбий фаолиятга тайёрлаш динамиклигига боғлиқ эканлигини ҳисобга олиш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Ижтимоий педагогика” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2025-йил 13-майдаги 11/05-3015/04-сонли маълумотномаси). Натижада, бўлажак ўқитувчиларнинг ижтимоий-педагогик компетентлилигини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш мезонлари, даражалари, кўрсаткичларини аниқлашга эришилган.