Аъзамхонов Олтинхон Ашрафхон ўғлининг
педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) 
диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Кураш бўйича мураббийлар касбий маҳоратини ривожлантириш механизмларини такомиллаштириш”, 13.00.04–Жисмоний тарбия, спорт машғулотлари, соғломлаштириш ва адаптив жисмоний тарбия назарияси ва методикаси, педагогика фанлари.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Ped2308
Илмий раҳбар: Қирғизбоев Маъруфжон Мўйдинович педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, DSc.03/30.12.2019.Ped.28.01.
Расмий оппонентлар: Рахимов Владимир Шавкатович педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Олимов Алишер Исоқович педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади малака ошириш жараёнида кураш бўйича мураббийлар касбий маҳоратини ривожлантириш механизмларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
малака ошириш жараёнида кураш машғулотларининг назарий ва амалий бирлигини таъминлаш учун амалий машғулотларда техник-тактик элементларини, фан модулларига мураббийларнинг касбий маҳоратини оширишга қаратилган амалий мавзуларни киритиш ҳисобига мусобақаларда бажариладиган усулларни бажариш самарадорлиги оширилган;
кураш бўйича мураббийлар учун кўчма машғулотларни инновацион ёндашувлар асосида лойиҳалаш, тренинг модели, кейс-стади, рефлектив анализ ва интерактив методларни намоён этувчи ўқув дастурини ишлаб чиқиш ҳисобига индивидуал ва гуруҳ шаклидаги машғулотларни самарали ташкил этиш имкониятлари кенгайтирилган;
кураш бўйича мураббийларда ижодий фаоллик компетенсияларининг нисбий ўсиши ҳамда маҳаллаларда ёшларнинг курашга бўлган қизиқишини оширишга қаратилган ижтимоий омиллар таҳлил қилиш ўқув машғулотларни ташкил қилиш қисмига киритиш орқали эришилган;
спорт мактаблари кураш мураббийларининг касбий маҳоратини ошириш учун мўлжалланган наъмунавий ўқув дастурида белгиланган машғулот вақти, қисми, машқлар номи ҳамда шиддат зоналари оптимал тақсимланган спорт педагогик маҳоратини оширишдаги амалий машғулотлар дастурини ишлаб чиқиш ҳисобига техник-тактик тайёргарлигини ошириш имкониятлари кенгайтирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. малака ошириш жараёнида кураш бўйича мураббийлар касбий маҳоратини ривожлантириш механизмларини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида;
малака ошириш жараёнида кураш машғулотларининг назарий ва амалий бирлигини таъминлаш учун амалий машғулотларда техник-тактик элементларини, фан модулларига мураббийларнинг касбий маҳоратини оширишга қаратилган амалий мавзуларни киритиш бўйича таклифлар мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти “Спорт машғулоти назарияси ва услубияти” ўқув модулининг кўчма машғулотлар учун ажратилган машғулотларига татбиқ қилинган (Ўзбекистон Республикаси Спорт Вазирлигининг 2024-йил 
5-ноябрдаги 03-16/11136-сон маълумотномаси). Натижада, мураббийларнинг машғулотларини ўзлаштириш кўрсаткичлари 30% га ошган;
кураш бўйича мураббийлар учун кўчма машғулотларни инновацион ёндашувлар асосида лойиҳалаш, тренинг модели, кейс-стади, рефлектив анализ ва интерактив методларни намоён этувчи ўқув дастуридан фойдаланиш бўйича бўйича таклифлар “Кураш” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирининг 2023-йил 20-апрелдаги 0л/50л-А/Ф-сонли буйруғига асосан 01/501-А/Ф-33 рақамли гувоҳномаси). Натижада, кураш бўйича мураббийларнинг кўчма машғулотларини ташкил қилиш бўйича услубий тавсиялар республика миқёсида барча спорт мактабларига татбиқ қилинган ҳамда мураббийларнинг кўчма машғулотларини ўзлаштириш кўрсаткичлари 23,4% га ошган;
кураш бўйича мураббийларда ижодий фаоллик компетенсияларининг нисбий ўсиши ҳамда маҳаллаларда ёшларнинг курашга бўлган қизиқишини оширишга қаратилган ижтимоий омиллар таҳлил қилиш ўқув машғулотларни ташкил қилиш бўйича таклифлар жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти Самарқанд филиали Спорт турлари бўйича тренерлар малакасини ошириш курсларининг назарий ҳамда амалий машғулот жараёнларига татбиқ қилинган (Ўзбекистон Республикаси Спорт Вазирлигининг 2024-йил 
5-ноябрдаги 03-16/11136-сон маълумотномаси). Натижада, мураббийларнинг касбий маҳорати 
30 % га ошган;
спорт мактаблари кураш мураббийларининг касбий маҳоратини ошириш учун мўлжалланган наъмунавий ўқув дастурида белгиланган машғулот вақти, қисми, машқлар номи ҳамда шиддат зоналари оптимал тақсимланган спорт педагогик маҳоратини оширишдаги амалий машғулотлар дастури бўйича таклифлар жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти Нукус филиали Спорт турлари бўйича тренерлар малакасини ошириш курсида ўқитилётган “Спорт машғулоти назарияси ва услубияти” мазмунига сингдирилган  ҳамда амалий машғулотларга татбиқ қилинган (Ўзбекистон Республикаси Спорт Вазирлигининг 2024-йил 5-ноябрдаги 03-16/11136-сон маълумотномаси). Натижада, мураббийларнинг ўзлаштириш малакасини ошириш тизими 33,4 % га ҳамда техник-тактик тайёргарлик маҳорати 
11 % га яхшиланган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish