Хўжаназарова Сарвигул Рустам қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. «Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Акриламид сополимери калийли тузи асосида бурғилаш эритмалари модификаторларини яратиш», 02.00.11 – Коллоид ва мембрана кимёси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.2.PhD/Т5541.
Илмий раҳбар: Бухоров Шухрат Буриевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Тошкент кимё-технология институти, Умумий ва ноорганик кимё институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Умумий ва ноорганик кимё институти, DSc.02/30.12.2019.К/Т.35.01.
Расмий оппонентлар: Эшметов Иззат Дўсимбатович, техника фанлари доктори, профессор; Акрамов Бахшилло Шафиевич, техника фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Қорақалпоқ давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: акриламид (АА) ва акрил кислотаси (АК) сополимерининг калий тузи асосида бург'илаш эритмаларини модификаторини яратиш ва уларнинг ингибирлаш хусусиятларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
АА:АК = 60:40 мономерлар миқдорий нисбатидаги акриламид ва акрил кислотаси сополимерининг калий тузи учун янги таркибий рецепт ишлаб чиқилган бўлиб, ушбу таркиб 1% концентрацияда қўлланилганда, 300 дақиқа давомида гил зарраларнинг бўкиши 0,22–0,25 мм гача камайиши таъминланган, бу эса ингибиторсиз эритмаларга нисбатан 72–78% га кам эканлиги исботланган;
сополимер таркибига КОҲ ва К2СиО3 моддалари 1:1 нисбатда киритилганда, полимернинг тузилмаси барқарор бўлиб, юқори реакцион қобилиятни намоён этиши, бу эса гилсимон тўқималарнинг гидратация ва майдаланишини самарали тўсишга, я'ни гидрофоб ҳимоя қатламининг ҳосил бўлиши ва гилларнинг қатламлараро зарядлари билан ўзаро таъсирга кириши орқали таъминланиши аниқланган; 
АА:АК = 60:40 таркибли ингибитор бурғилаш эритмаларида филтрацион йўқотишларни 2–3 см3/30 дақиқагача камайтириши ва бу ан'анавий таркибларга нисбатан 50% га самарали эканлиги, бу эса зич ва барқарор филтрацион қатлам ҳосил бўлиши билан боғлиқлиги аниқланган; 
акриламид ва акрил кислотаси сополимерининг калий тузини саноат миқёсида синтез қилиш учун технологик схема ишлаб чиқилган ва унда КОҲ ҳамда К2СиО3 моддалари 1:1 нисбатда бирга қўлланилиши, сополимернинг барқарор макромолекуляр тузилмасини шакллантириши, шунингдек, модданинг термик ва кимёвий таъсирларга чидамлилигини ошириш имконини бериши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Гил қотишмаларининг бўкишини олдини олишга хизмат қилувчи ингибирловчи реагентларни олиш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
бурғилаш эритмалари учун янги ингибиторлар олиш технологияси ва шу асосида чучук ингибиторловчи эритмалар рецептуралари «Газли нефт ва газ қазиб олиш бошқармаси»нинг “2026-2030 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати”га киритилган («Ўзбекнефтгаз» АЖнинг 2025 йил 20 майдаги 01/2-07-636-сонли маълумотномаси). Натижада, таркибида 1% АА:АК60/40 бўлган бурғилаш эритмасининг сланецларни ингибирлаш қобилияти 5-6 барорбар ошириш имконини беради; 
бурғилаш эритмалари ингибиторлари минераллашган бурғилаш эритмалари таркибида қўлланилиши бўйича янги усуллар ва рецептуралар «Газли нефт ва газ қазиб олиш бошқармаси»нинг “2026-2030 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати”га киритилган («Ўзбекнефтгаз» АЖнинг 2025 йил 20 майдаги  01/2-07-636-сонли маълумотномаси). Натижада, янги ингибирловчи реагентларни қўллаш минераллашган эритмалар учун туз электролитлар ва ингибирловчи реагентлар сарфини камайтирган ҳамда бурғилаш эритмаси таъсирида сланецларни бўкишини 0,33 мм дан 0,14 ммгача камайтириш имконини беради.

Yangiliklarga obuna bo‘lish