Рахматов Абдурашид Абдижабборовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистон флорасига мансуб Nepeta L. туркуми турларининг экологияси ва доривор турларининг интродукцияси», 06.03.03 - Доривор ўсимликлар интродукцияси, етиштириш технологияси ва агрофармоэкологияси (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.2.PhD/B1230.
Илмий раҳбар: Махкамов Тробжон Хусанбоевич, биология фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат аграр университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети ҳузуридаги DSc.05/29.04.2022.Qx.13.04 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Хамраева Диловар Толибджоновна, биология фанлари доктори, профессор; Аллабердиев Рустам Хамраевич, биология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўрмон ва яшил ҳудудларни кўпайтириш, чўлланишга қарши курашиш агентлиги.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон флорасига мансуб Nepeta L. туркуми турларининг экологияси ва доривор турларини интродукцион баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Nepeta L. туркумининг N. pamirensis Franch Франч ва N. badachschanica Kudrjasch. турлари Ўзбекистон флорасида учраши илк бор қайд этилиб, замонавий таксономик рўйхати шакллантирилган;  
N. badachschanica Kudrjasch. ва N. pamirensis Franch нинг фитосенотик ва демографик тузилиши тавсифланган бўлиб, N. badachschanica Kudrjasch. нинг Сино ценопопуляцияси турғун ва Қуруқсой ценопопуляцияси ривожланаётган ҳолатдалиги, N. pamirensis Franch нинг ягона Ғурлоқ ценопопуляцияси ривожланаётган ҳолатдалиги аниқланган; 
N. cataria L. ва N. olgae Regel нинг уруғ унувчанлиги учун энг мақбул ҳарорат мос равишда +20 оС ва +25 оС эканлиги кузатилиб, унувчанлик кўрсаткичи мос равишда 47,6% ва 52,4% ни ташкил этиши аниқланган;  
N. cataria L.ни уруғ унувчанлигини ошириш учун электр магнит нурлантиришда (ЭМН) 20 минут сақланганда унувчанлик 90% юқори эканлиги, N. olgae Regel уруғларининг унувчанлигига нурлантиришнинг таъсири ижобий эмаслиги аниқланган; 
экиш муддатларининг N. cataria L. ва N. olgae Regel уруғларининг унувчанлигига таъсири бўйича энг юқори натижа апрел ойида экилган уруғларда мос равишда 58 % ва 64 % ни ташкил этиши исботланган;
N. cataria L.ва N. olgae Regel ни онтогенез босқичлари – латент, майса, ювенил, имматур, виргинил, генератив даврдан иборат бўлиб, N. cataria L. нинг умумий вегетация даври 237-253 кунни, N. olgae Regel да эса 259-271 кунни ташкил этиши аниқланган ҳамда уларнинг биологик хусусиятлари ва мавсумий ривожланиш мароми юқори қайишқоқлиги ва интродукция шароитида маданий экин сифатида етиштириш мумкинлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистон флорасига мансуб Nepeta L. туркуми турларининг экологияси ва доривор турларини интродукцион баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Ўзбекистон флорасида тарқалган Nepeta L. туркуми ва у тарқалган жамоалардан 13 дан ортиқ турларнинг 125 дона гербарий намуналари Ўзбекистон Миллий гербарийси (TASH) ноёб илмий объектига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2024 йил 17 сентябрдаги № 4/1255-2082-сон маълумотномаси). Натижада, Nepeta L. турларининг янги гербарий намуналари ноёб объектнинг Ўрта Осиё бўлими коллекциясини бойитишга хизмат қилган;
Ўзбекистон флорасига мансуб Nepeta L. туркуми турларининг тарқалиш ареаллари бўйича ГАТ маълумотлари Биохилма-хиллик бўйича глобал маълумотлар базаси (Global Biodiversity Information Facility, GBIF) платформасига жойлаштирилган (Биохилма-хиллик бўйича глобал маълумотлар фондининг 2025 йил 2 мартдаги 030-сон маълумотномаси). Натижада, Ўзбекистонда Nepeta L. туркумининг географик ва филогенетик жиҳатдан тарқалишини глобал таҳлил қилиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish