Миркомилов Элдор Мирқодир ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Носпецифик аортоартериитнинг офтальмологик кўринишларининг диагностикасини такомиллаштириш» 14.00.08 – Офтальмология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.2.PhD/Tib1894.
Илмий раҳбар: Нарзикулова Кумри Исламовна, тиббиёт фанлари доктори, доцент. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургия илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.04/30.01.2020.Tib.105.01. 
Расмий оппонентлар: Киселева Татьяна Николаевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия Федерацияси); Зохидов Улуғбек Баситович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Озарбайжон тиббиёт университети (Озарбайжон Республикаси)
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Носпецифик аортоартериитнинг офтальмологик кўринишларини диагностика қилиш усулларини такомиллаштириш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
умумий ва махсус офтальмологик текширувлар асосида носпецефик аортоартериитни брахиоцефал артерияларнинг барча қатламларига кетма-кет таъсир қилувчи  ва ушбу касалликни дастлабки босқичларида ишемияга ва қон томирлар гипоксиясига олиб келувчи сурункали яллиғланиш жараёни тўр парданинг морфо-функционал бузилишлари билан бирга кечиши исботланган;
компьютер периметрияда тўр парданинг ёруғликка сезгирлигининг пасайиши ва “deflection” кўрсаткичини ошиши носпецифик аортоартериити бўлган беморларда кўрув анализаторининг ишемик шикастланиш даражасини ишончли равишда акс эттирувчи ва брахиоцефал артерияларда яллиғланиш жараёнининг ривожланишини намоён қилувчи ишончли функционал маркерлари эканлиги исботланган;
илк бор носпецифик аортоартериитнинг офтальмологик кўринишлари ва яллиғланиш жараёнининг фаоллик даражасининг белгилари сифатида кўз ёш суюқлиги ва қон зардобида бош мия нейротрофик омили концентрациясининг диагностик ва прогностик аҳамияти аниқланган;
носпецифик аортоартериитда кўздаги қон оқимининг етишмовчилиги қон томирларнинг маҳаллий ауторегуляцияси ва коллатерал қон айланиши орқали қопланиши орқа калта киприксимон ва брахиоцефал артерияларда қон оқими тезлиги параметрларининг тескари корреляциясига олиб келиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Носпецифик аортоартериитнинг офтальмологик кўринишларининг диагностикасини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида (Ўзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирлиги хузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 15 январдаги 11/96-сонли хулосаси):
биринчи илмий янгилик: умумий ва махсус офтальмологик текширувлар асосида носпецефик аортоартериитни брахиоцефал артерияларнинг барча қатламларига кетма-кет таъсир қилувчи  ва ушбу касалликни дастлабки босқичларида ишемияга ва қон томирлар гипоксиясига олиб келувчи сурункали яллиғланиш жараёни тўр парданинг морфо-функционал бузилишлари билан бирга кечиши исботланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: НАА билан беморларда ОКТ-ангиография ўтказиш орқали чап кўзда перфузия зичлиги кўрсаткичларининг сезиларли даражада пасайиши қайд этилди, бу эса патологик жараённинг латерализациясини кўрсатади ва хасталик патогенезини янада чуқурроқ англашга имкон беради. Ушбу маълумотлар “Носпецефик аортоартериитни эрта лаборатор ташхислаш” деб номланган методик тавсиялар (Ўзбекистон Республикаси ССВ илмий техник Кенгашида тасдиқланган №11/96 15 январь 2025 йил) таркибига киритилган. Илмий янгиликни амалиётга жорий этиш: ОКТ-ангиография усули Самарқанд давлат тиббиёт университети кўп тармоқли клиникаси (09.09.2024 йилдаги №156 буйруқ) ва Республика илмий шошилинч тиббий ёрдам марказининг Тошкент вилояти филиали (04.09.2024 йилдаги №120 буйруқ) амалиётларида татбиқ этилган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси тиббий амалиётида қўлланилмоқда. Ижтимоий самарадорлиги: ушбу усул ёрдамида НААнинг кўриш аъзосини зарарловчи асоратларини эрта босқичда аниқлаш ва тегишли даволаш чораларини ўз вақтида кўриш имкони яратилади, бу эса кўриш қобилиятини сақлашга хизмат қилади. Иқтисодий самарадорлиги: ОКТ-ангиография ёрдамида касалликни эрта диагностика қилиш орқали қўшимча асоратларнинг олдини олиш мумкин. Бу беморларнинг қайта-қайта қиммат текширувлардан ўтиши ва кеч қўйилган ташхис оқибатидаги қўшимча харажатларни камайтиради. Бир марталик ОКТ-ангиография текшируви тахминан 200000 сўмни ташкил этади ва узоқ муддатли харажатларни сезиларли даражада камайтиради. Хулоса: НААда ОКТ-ангиографияни амалиётга жорий этиш тўқималарда ишемия ва қон томир ўзгаришларини аниқлашда самарали усул ҳисобланади. Бу диагностиканинг аниқлигини ошириш, даволашни ўз вақтида бошлаш ва асоратларни бартараф этиш имконини беради.
иккинчи илмий янгилик: компьютер периметрияда тўр парданинг ёруғликка сезгирлигининг пасайиши ва “deflection” кўрсаткичини ошиши носпецифик аортоартериити бўлган беморларда кўрув анализаторининг ишемик шикастланиш даражасини ишончли равишда акс эттирувчи ва брахиоцефал артерияларда яллиғланиш жараёнининг ривожланишини намоён қилувчи ишончли функционал маркерлари эканлиги исботланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: компьютер периметрияси орқали тўр парданинг ёруғликка сезувчанлиги ва "Deflection" кўрсаткичларини баҳолаш НААнинг илк босқичларида уни аниқлаш имконини беради ва касалликни эрта ташхислашнинг самарали ва аниқ усули сифатида муҳим назарий аҳамият касб этади. Ушбу маълумотлар “Носпецефик аортоартериитни эрта лаборатор ташхислаш” деб номланган методик тавсиялар (Ўзбекистон Республикаси ССВ илмий техник Кенгашида тасдиқланган №11/96 15 январь 2025 йил) таркибига киритилган. Илмий янгиликни амалиётга жорий этиш: тадқиқот натижалари Самарқанд давлат тиббиёт университети кўп тармоқли клиникаси (09.09.2024 йилдаги №156 буйруқ) ва Республика илмий шошилинч тиббий ёрдам марказининг Тошкент вилояти филиалида (04.09.2024 йилдаги №120 буйруқ) амалиётига татбиқ этилди. Ижтимоий самарадорлиги: ушбу диагностика усули ёрдамида НААда офтальмологик ва неврологик асоратларни эрта аниқлаш мумкин ва бу аҳолининг кўриш қобилиятини сақлаб қолиш, ҳаёт сифатини яхшилаш ва касалликнинг оғирлашишига йўл қўймасликда катта ижтимоий аҳамият касб этади. Иқтисодий самарадорлиги: компьютер периметрияси орқали НААни эрта босқичда аниқлаш натижасида асоратларни олдини олиш, беморларнинг соғлиғини сақлаш ва даволаш харажатларини камайтириш имкони яратилади, бир марталик компьютер периметрияси текшируви 100000 сўмни ташкил этади ва клиник амалиётда буни доимий қўллаш орқали умумий харажатлар сезиларли даражада қисқаради. Хулоса: компьютер периметриясини НААнинг офтальмологик кўринишларини аниқлашда клиник амалиётга жорий этиш касалликни эрта ташхислаш имконини беради, асоратлар ривожланишининг олдини олади ва даволаш самарадорлигини оширади.
учинчи илмий янгилик: илк бор носпецифик аортоартериитнинг офтальмологик кўринишлари ва яллиғланиш жараёнининг фаоллик даражасининг белгилари сифатида кўз ёш суюқлиги ва қон зардобида бош мия нейротрофик омили концентрациясининг диагностик ва прогностик аҳамияти аниқланди. Илмий янгиликнинг аҳамияти: брахиоцефал артериялар ва кўз олмаси томирларини дуплекс сканерлаш орқали НААни эрта босқичда аниқлаш, қон айланишидаги патогенетик ўзгаришларни баҳолаш ва функционал алоқаларни очиш имкони яратилади ва бу усул диагностикада юксак сезгирликка эга бўлиб, назарий ва клиник жиҳатдан муҳим аҳамиятга эга. Ушбу маълумотлар “Носпецефик аортоартериитни эрта лаборатор ташхислаш” деб номланган методик тавсиялар (Ўзбекистон Республикаси ССВ илмий техник Кенгашида тасдиқланган №11/96 15 январь 2025 йил) таркибига киритилган. Илмий янгиликни амалиётга жорий этиш: тадқиқот натижалари Самарқанд давлат тиббиёт университети кўп тармоқли клиникаси (09.09.2024 йилдаги №156 буйруқ) ва Республика илмий шошилинч тиббий ёрдам марказининг Тошкент вилояти филиалида (04.09.2024 йилдаги №120 буйруқ) амалиётига татбиқ этилди. Ижтимоий самарадорлиги: дуплекс сканерлаш усули ёрдамида НААда офтальмологик ва неврологик асоратларни эрта аниқлаш мумкин ва бу беморларнинг кўриш қобилиятини сақлаб қолиш, ҳаёт сифатини яхшилаш ва нотўғри ташхислар оқибатида ривожланадиган оғир асоратларнинг олдини олишга хизмат қилади. Иқтисодий самарадорлиги: НААнинг эрта диагностикаси учун дуплекс сканерлашни доимий қўллаш орқали беморларнинг ортиқча текширувлар ва даволаш харажатларини камайтириш мумкин, текширув нархи тахминан 200000 сўмни ташкил этади ва самарали ташхис орқали маблағларни тежаш имконини беради. Хулоса: Орқа калта киприксимон артерия ва брахиоцефал артериялардаги қон оқими ўртасидаги функционал боғлиқликни баҳолашга қаратилган дуплекс сканерлаш усули НААни эрта ташхислаш, ишемик ўзгаришларни аниқлаш ва патогенетик даволашни ўз вақтида бошлаш имконини беради.
тўртинчи илмий янгилик: носпецифик аортоартериитда кўздаги қон оқимининг етишмовчилиги қон томирларнинг маҳаллий ауторегуляцияси ва коллатерал қон айланиши орқали қопланиши орқа калта киприксимон ва брахиоцефал артерияларда қон оқими тезлиги параметрларининг тескари корреляциясига олиб келиши исботланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: кўз ёши суюқлиги ва қон зардобида БМНО даражасини аниқлаш НААнинг эрта босқичдаги диагностикасида қўшимча самарали биомаркер сифатида қўлланилиши мумкин. Бу усул касалликнинг динамикаси ва кўз тўқималаридаги шикастланишни баҳолашда илмий ва амалий жиҳатдан муҳимдир. Ушбу маълумотлар “Носпецефик аортоартериитни эрта лаборатор ташхислаш” деб номланган методик тавсиялар (Ўзбекистон Республикаси ССВ илмий техник Кенгашида тасдиқланган №11/96 15 январь 2025 йил) таркибига киритилган. Илмий янгиликни амалиётга жорий этиш: тадқиқот натижалари Самарқанд давлат тиббиёт университети кўп тармоқли клиникаси (09.09.2024 йилдаги №156 буйруқ) ва Республика илмий шошилинч тиббий ёрдам марказининг Тошкент вилояти филиалида (04.09.2024 йилдаги №120 буйруқ) амалиётига татбиқ этилди. Ижтимоий самарадорлиги: носпецифик аортоартериит (НАА) билан касалланган беморларда кўз ёши суюқлиги ва қон зардобидаги БМНО аниқлаш касалликни эрта босқичларда аниқлаш ва унинг офтальмологик кўринишларининг ривожланишини  олдини олишга ёрдам беради. Иқтисодий самарадорлиги: БМНОни 100000 сўмлик лаборатор таҳлил орқали аниқлаш касалликни симптомлар ривожланмасидан олдин аниқлаш имконини беради, агар ташхис кеч қўйилса, қоннинг умумий таҳлили (80000 сўм), ревматологик текширув (90000 сўм), каротид артерияларнинг дуплекс сканерлаш (150000 сўм) ва МСКТ (500000 сўм) каби бир неча қиммат текширувларни талаб қилади, шу билан бирга, стационар даволаниш зарурати пайдо бўлади ва таклиф этилаётган усулдан фойдаланиш ушбу харажатларни 8 баробаргача қисқартириш имконини яратади. Хулоса: бош мия нейротрофик омилининг кўз ёши суюқлиги ва қон зардобида аниқланиши НААни эрта ташхис қилиш, касалликнинг кечишини мониторинг қилиш ва тўғри даволаш тактикасини белгилашда муҳим аҳамият касб этади ва мазкур усул орқали асоратларнинг олдини олиш, беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш ва даволаш харажатларини оптималлаштириш мумкин. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish