Дониёрова Фарангисбону Алишер қизининг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Аутизмда неврологик бузилишларнинг патогенетик механизмлари ва терапияни такомиллаштириш», 14.00.13-Неврология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.DSc/Tib851.
Илмий консультант: Хайдаров Нодиржон Қодирович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат стоматология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.04/05.05.2023.Tib.30.04.
Расмий оппонентлар: Ибодуллаев Зарифбой Раджабович тиббиёт фанлари доктори, профессор; Садыкова Гулчехра Кабуловна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Ешимбетова Саида Закировна, тиббиёт фанлари доктори, профессор;
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт универститети.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: болаларда аутизм спектри бузилишларининг клиник-неврологик ва патогенетик хусусиятларини ҳар томонлама ўрганиш, шу асосда эрта ташхислаш ва даволашни такомиллаштиришга қаратилган шахсийлаштирилган прогностик моделларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Каннеp ва Аспергеp синдромлари бўлган болаларда сенсомотор ҳатти-ҳаракатнинг ўзига хос хусусиятлари ҳамда клиник-этиологик диффеpенциал ташхис қўйиш мезонлари ишлаб чиқилган;
Каннеp ва Аспергеp синдромлари бўлган болаларда клиник аломатларнинг оғирлиги ва яққол намоён бўлиши билан боғлиқ ҳолда нейротрансмиттерлар, нейропpотектив омиллар ва гипоксик-ишемик зарарланиш индикаторларини ўз ичига олган нейрокимёвий ва яллиғланиш маркерларининг комплекс таҳлили ишлаб чиқилган;
Каннеp ва Аспергеp синдромлари патогенезида нейpотрофик, нейpомедиатор ва яллиғланиш олди омиллар дисфункцияси етакчи роль ўйнаши, серотонин, ГАМК, окситоцин ва BDNF даражалари паст бўлиши ҳамда в-эндорфин, S-100 ва IL-6 концентрацияларининг юқори бўлиши клиник белгиланинг шаклланиши ва кучайиши билан боғлиқ эканлиги исботланган;
клиник симптомларни оғирлик аломатларининг яққоллиги ва когнитив етишмовчилик даражасига қараб психомотор терапияни дифференциал қўллаш клиник белгиларнинг пасайиши ва когнитив функцияларнинг яхшиланишига ёрдам бериши исботланган;
клиник, нейропсихологик ва биокимёвий текширувлар натижаларини интеграция қилиш асосида аутизм спектридаги бузилишлари бўлган болаларда эрта клиник белгиларни аниқлаш учун прогностик модель ишлаб чиқилди ҳамда ушбу гуруҳдаги беморларни эрта диагностика қилиш ва олиб бориш тактикаси учун алгоритм ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Аутизм спектридаги бузилишлари бўлган болаларда клинико-этиологик ҳамда дифференциал ташхис мезонларини аниқлаш, терапевтик ёндашувларни оптималлаштириш, ушбу бузилишларнинг шакли, оғирлик даражаси ва жинсга хос фарқларига боғлиқ патогенетик механизмларни аниқлаш бўйича олиб борилган илмий тадқиқотлар натижалари асосида:
биринчи илмий янгилик: Каннеp ва Аспергеp синдромлари бўлган болаларда сенсомотор ҳатти-ҳаракатнинг ўзига хос хусусиятлари ҳамда клиник-этиологик диффеpенциал ташхис қўйиш мезонлари ишлаб чиқилган. Ушбу далиллар 2025 йил 28 мартдаги Соғлиқни сақлаш вазирлигининг №01-р/95-т-сонли буйруғи билан тасдиқланган «Аутизм спектридаги бузилишлари бўлган болаларда клиник белгиларнинг яққоллик даражасини аниқлаш» номли услубий тавсиянома мазмунига киритилган. Илмий натижалар Республика болалар психоневрология касалхонаси (У.К.Курбанов номидаги) - буйруқ №44, 2025 йил 9 апрел ва Наманган вилояти кўп тармоқли болалар тиббиёт маркази - буйруқ №89, 2025 йил 16 апрел асосида клиник амалиётга жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: Каннер ва Аспергер синдромлари учун ишлаб чиқилган дифференциал-диагностик мезонлар асосида терапевтик ёндашувни индивидуаллаштириш, бемор болаларда эрта коррекция, ижтимоий реабилитация ва таълим жараёнига тўғри интеграцияни таъминлаш имкониятини яратади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: Аутизм спектри бузилишлари бўлган болаларда асоратларнинг олдини олиш, ўз вақтида аниқ ташхис қўйиш ва мақбул терапияни амалга ошириш орқали ҳар бир бола учун 1100000 сўм миқдорида бюджет маблағларини тежаш имкони яратилади. Бу маблағ амбулатор шартларда даволаш, педагогик-психологик кўмак ва реабилитация жараёнларига йўналтирилиши мумкин. Хулоса: Ушбу илмий янгиликни аутизм спектридаги бузилишларга эга бўлган болаларда қўллаш соғлиқни сақлаш тизимида самарали ташхис ва терапия моделини жорий қилишга хизмат қилади. Шунингдек, бир беморга 1100000 сўм атрофида маблағни тежаш имконини бериб, бюджет ва бюджетдан ташқари харажатларни оптималлаштиради;
иккинчи илмий янгилик: Каннеp ва Аспергеp синдромлари бўлган болаларда клиник аломатларнинг оғирлиги ва яққол намоён бўлиши билан боғлиқ ҳолда нейротрансмиттерлар, нейропpотектив омиллар ва гипоксик-ишемик зарарланиш индикаторларини ўз ичига олган нейрокимёвий ва яллиғланиш маркерларининг комплекс таҳлили ишлаб чиқилган. Ушбу кўрсаткичларнинг интеграл таҳлилига асосланган холда, этиопатогенетик терапия йўналишлари шакллантирилди. Ушбу натижалар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2025 йил 28 мартдаги №01-р/94-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Аутизм бузилиши бўлган болаларда психомотор терапия” номли услубий тавсиянома мазмунига киритилган. Илмий янгилик Республика болалар психоневрология касалхонаси (У.Курбонов номидаги) томонидан 2025 йил 9 апрелдаги №44-сонли буйруқ ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2025 йил 22 майдаги №18-сонли хулосаси асосида амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: Каннер ва Аспергер синдромларида неврологик ўзгаришларга таъсир қилувчи нейрохимик биомаркерларнинг аниқланиши ва уларга асосланган этиопатогенетик терапия усулларининг жорий этилиши, болаларда стационарда даволаниш муддатини қисқартириш, когнитив имкониятларни тиклаш ва уларнинг ижтимоий мослашувини яхшилашга хизмат қилади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: Аутизм спектридаги бузилишларда асоратларнинг олдини олиш, эрта ва аниқ ташхис ҳамда патогенетик йўналтирилган даволаш усуллари орқали ҳар бир бемор учун тахминан 1350000 сўм бюджет маблағларини тежаш имконияти яратилади. Ушбу маблағлар мақсадли равишда амбулатор реабилитация ва психоневрологик кўмакни молиялаштиришга йўналтирилиши мумкин. Хулоса: аутизм спектридаги бузилишларда нейрохимик ва яллиғланиш биомаркерларига асосланган патогенетик терапияни жорий этиш клиник самарадорликни оширади ва стационар даволаш муддатини қисқартиради. Бунда ҳар бир бемор учун 1350000 сўм миқдорида маблағ тежалиши орқали соғлиқни сақлаш тизимида иқтисодий самарадорликка эришилади;
учинчи илмий янгилик: Каннеp ва Аспергеp синдромлари патогенезида нейpотрофик, нейpомедиатор ва яллиғланиш олди омиллар дисфункцияси етакчи роль ўйнаши, серотонин, ГАМК, окситоцин ва BDNF даражалари паст бўлиши ҳамда в-эндорфин, S-100 ва IL-6 концентрацияларининг юқори бўлиши клиник белгиланинг шаклланиши ва кучайиши билан боғлиқ эканлиги исботланган. Ушбу нейробиологик кўрсаткичлар ва уларнинг ўзаро боғлиқлиги аниқланиб, патогенетик тарзда йўналтирилган психомотор терапияни индивидуаллаштириш мезонлари ишлаб чиқилди. Олинган далиллар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2025 йил 28 мартдаги №01-р/94-сонли буйруғи билан тасдиқланган «Аутизм спектридаги бузилишлари бўлган болаларда психомотор терапия» мавзусидаги услубий тавсиянома мазмунига киритилди ва амалиётга Республика болалар психоневрология касалхонаси (У.К.Қурбанов номидаги) - буйруқ №44, 2025 йил 9 апрел ҳамда Наманган вилояти кўп тармоқли болалар тиббиёт маркази - буйруқ №89, 2025 йил 16 апрел асосида жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: Нейробиологик маркерлар (серотонин, GABA, окситоцин, BDNF, β-эндорфин, S-100, IL-6 ва TNF-α) экспрессия даражасига қараб этиопатогенетик терапия усулини танлаш имкони пайдо бўлиб, бу Каннер ва Аспергер синдромли болаларда клиник белгиларни камайтириш, функционал ҳолатни яхшилаш ва стационарда қолиш муддатини қисқартиришга ёрдам беради. Шунингдек, мазкур биомаркерлар патогенетик жараёнларни чуқур тушуниш имконини беради ва замонавий назарияларни илмий асос билан бойитишга хизмат қилади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: Диагностик ва даволаш алгоритмларини самарали жорий этиш орқали аутизм спектридаги бузилишлар билан боғлиқ асоратларни эрта аниқлаш ва мақбул терапия ўтказиш йўли билан ҳар бир бемор учун 1100000 сўм миқдорида бюджет маблағларини тежаш имконияти яратилади. Бу маблағлар асосан стационар даволаш харажатлари ҳисобидан тежалади. Хулоса: Аутизм спектридаги бузилишларда нейробиологик кўрсаткичлар асосида терапевтик стратегияни индивидуаллаштириш клиник самарадорликни оширади ва болаларни стационар даволаш муддатини қисқартиради. Бу орқали ҳар бир бемор учун 1100000 сўмгача бюджет маблағларини тежашга эришилиб, соғлиқни сақлаш тизимида иқтисодий барқарорлик таъминланади;
тўртинчи илмий янгилик: клиник симптомларни оғирлик аломатларининг яққоллиги ва когнитив етишмовчилик даражасига қараб психомотор терапияни дифференциал қўллаш клиник белгиларнинг пасайиши ва когнитив функцияларнинг яхшиланишига ёрдам бериши исботланган. Мазкур ёндашув клиник симптомларнинг регрессини ва когнитив фаолиятнинг яхшиланишини таъминлашда самарали экани билан аҳамиятлидир. Олинган натижалар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2025 йил 28 мартдаги №01-р/94-сонли буйруғи билан тасдиқланган «Аутизм спектридаги бузилишлари бўлган болаларга психомотор терапия» номли услубий тавсиянома мазмунига киритилган. Таклиф этилган терапевтик ёндашув Республика болалар психоневрология касалхонаси (У.К.Қурбанов номидаги) — буйруқ №44, 2025 йил 9 апрел ҳамда Наманган вилояти кўп тармоқли болалар тиббиёт маркази — буйруқ №89, 2025 йил 16 апрел асосида амалиётга жорий этилди. Илмий янгиликни ижтимоий самарадорлиги: Аутизм спектридаги бузилишларда психомотор терапиянинг дифференциал қўлланилиши беморларни реабилитация жараёнига тезроқ жалб қилиш, клиник белгиларни юмшатиш ва уларнинг соғломлашувини тезлаштириш имконини яратади. Шу орқали стационарда даволаниш муддати қисқаради ва болаларнинг таълим ва ижтимоий муҳитга интеграцияси осонлашади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: аутизм турларини ўз вақтида аниқлаш ва патогенетик терапияни белгиланган даражада ўтказиш келгусидаги асоратларнинг олдини олишга хизмат қилиб, ҳар бир терапия учун 1500000 сўмгача бюджет маблағларини тежаш имконини беради. Бу маблағлар реабилитация марказлари ва амбулатор даволашни молиялаштиришда қайта йўналтирилиши мумкин. Хулоса: Аутизм спектридаги бузилишлар учун ишлаб чиқилган дифференциал психомотор терапия усули болаларда симптомлар регрессини таъминлаб, даволаш муддатини қисқартиради. Бу орқали ҳар бир бемор учун 1500000сўмгача бюджет маблағларини тежаш имкони вужудга келиб, соғлиқни сақлаш тизимида ресурсларни мақсадли сарфлашга хизмат қилади;
бешинчи илмий янгилик: клиник, нейропсихологик ва биокимёвий текширувлар натижаларини интеграция қилиш асосида аутизм спектридаги бузилишлари бўлган болаларда эрта клиник белгиларни аниқлаш учун прогностик модель ишлаб чиқилди ҳамда ушбу гуруҳдаги беморларни эрта диагностика қилиш ва олиб бориш тактикаси учун алгоритм ишлаб чиқилган. Ушбу илмий янгилик Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2025 йил 28 мартдаги №01-р/94-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Аутизм спектридаги бузилишлари бўлган болаларда клиник белгиларнинг яққоллик даражасини аниқлаш” ҳамда “Аутизм спектридаги бузилишлари бўлган болаларда психомотор терапия” мавзусидаги услубий тавсияномалар мазмунига киритилди. Ишлаб чиқилган ташхис алгоритмлари Республика болалар психоневрология касалхонаси (У.К.Қурбанов номидаги) - буйруқ №44, 2025 йил 9 апрель ва Наманган вилояти кўп тармоқли болалар тиббиёт маркази - буйруқ №89, 2025 йил 16 апрель асосида амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: Болаларни эрта аниқлашга хизмат қилувчи комплекс ташхис моделларининг жорий этилиши аутизм спектридаги бузилишларга эга беморларни вақтли равишда коррекцион, таълимий ва психотерапевтик дастурларга жалб қилиш имконини яратади. Бу болаларнинг когнитив, ижтимоий ва таълимий интеграциясини яхшилаш, жамиятда тўлақонли фаол иштирокини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: Юқори сезгирликка эга ташхис алгоритми асосида патологияни эрта аниқлаш ва мақсадли даволаш орқали келгусида пайдо бўлиши мумкин бўлган асоратларнинг олди олинади. Бу эса ҳар бир болани стационар ва мураккаб реабилитация жараёнларидан эҳтиёжсиз қилади, натижада умумий харажатлар қисқаради ва соғлиқни сақлаш тизими учун иқтисодий тежамкорлик таъминланади. Хулоса: Аутизм спектридаги бузилишларга чалинган болаларни комплекс клиник, биохимик ва нейропсихологик баҳолаш асосида ишлаб чиқилган ташхис модели юқори аниқлик ва ишончлиликни таъминлайди. Мазкур илмий янгиликни амалиётга жорий қилиш орқали эрта диагностика, мақсадли даволаш, ижтимоий реабилитация ва бюджет ресурсларини оқилона бошқаришга эришилади.