Алланиязов Ғуломжон Шерниязовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: 05.06.02–Тўқимачилик материаллари технологияси ва хомашёга дастлабки ишлов бериш - “Икки қатламли трикотаж тўқималарини олишнинг технологик асослари”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.DSc/Т922 
Илмий раҳбар: Холиқов Қурбонали Мадаминович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ давлат университети ва Наманган давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган давлат техника университети, DSc.03/04.10.2025.Т. 174.01
Расмий оппонентлар: техника фанлари доктори, профессор, Ханхаджаева Нилуфар Раҳимовна, техника фанлари доктори, профессор, Қорабоев Шерзод Аҳмаджоновични, техника фанлари доктори, профессор, Қаюмов Жўрамирза Абдираматович.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: икки қатламли трикотаж матоларини ишлаб чиқаришнинг технологик асосларини ишлаб чиқиш шунингдек, икки қатламли трикотаж то'қималарининг янги тузилишларини ишлаб чиқиш орқали машинанинг технологик имкониятларини кенгайтиришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
трикотаж қатламларини асос қатламининг иплари ёрдамида бирлаштиришнинг турли усулларини қўлланилиб олинган тўқиманинг, шакл сақлаш хусусияти юқори ва хомашё сарфи кам бўлган такомиллаштирилган икки қатламли трикотаж тўқималарини олиш усули ишлаб чиқилган;
фойдаланилган хомашё турининг трикотаж қатламларини асос қатламининг иплари ёрдамида бирлаштирилган мақбул икки қатламли трикотажнинг технологик параметрлари ва физик-механик хусусиятларига та'сир этиш қонуниятлари яратилган; 
бир қатламида глад тўқимаси, иккинчисида эса тукли трикотаж тўқимасидан шаклланган ҳамда иккала қатлами ҳам тукли трикотаж тўқимасидан иборат икки қатламли трикотаж тўқимасини олиш технологияси яратилган;
тук протяжкаларини шакллантиришда тўқув игналари ва икки игнадон орасида вертикал равишда ўрнатилган штифтлардан фойдаланиб шакллантирилган икки қатламли тукли трикотаж тўқималарини ишлаб чиқаришнинг технологияси яратилган;
икки қатламли ёпқичли-арқоқли ва ёпқичли-футерли ҳамда бир томони прессли ва иккинчи томони тукли трикотаж тўқимасидан ташкил топган шакл сақлаш хусусияти юқори бўлган янги тузилишдаги трикотаж тўқималарини олиш усули ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Икки қатламли трикотажнинг янги тузилишларини олиш усулини ишлаб чиқишга қаратилган илмий тадқиқотлар натижалари асосида:
икки қатламли ва икки қатламли арқоқли трикотаж тўқималарининг янги тузилишларини олиш технологияси “СОФЕРО” МЧЖ да ишлаб чиқаришга жорий этилган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2025-йил 29-апрелдаги №03/25-907-сон маълумотномаси). Натижада, маҳсулот ассортиментини кенгайтиришга, сифатини яхшилашга ва хомашё сарфини 17% га камайтиришга эришилган.
Трикотаж тўқимаси тузилишида протяжкалар узунлиги ва раппортни ўзгартириш усули “СОФЕРО” МЧЖ да ишлаб чиқаришга жорий этилган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2025-йил 29-апрелдаги №03/25-907-сон маълумотномаси). Натижада трикотаж тўқимасининг қалинлиги ошишига ва ҳажмий зичлиги камайишига эришилган, базавий намунага нисбатан ҳажмий зичликни 12-24% га камайиши натижасида корхонада 1 тонна қайта ишланган хомашё учун трикотаж тўқимаси ҳажмий зичлиги 235,7мг/см3 бўлганда кутилаётган иқтисодий самарадорлик 11,6 млн. (ўн бир миллион олти юз минг) сўмни ташкил этган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish