Косимбетова Айгул Эсбосиновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Сағинбай Ибрагимов асарларининг лингвопоетик таҳлили”, 10.00.03 – Қорақалпоқ тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Fil3391.
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Абдиназимов Шамшетдин Нажимович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ давлат университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, DSc.03/30.04.2021.Fil.20.01.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Пирниязова Алима Кудияровна, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Кунназарова Шолпанай Махсетбаевна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоқ бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади шоир Сағинбай Ибрагимов асарларининг лингвопоетик хусусиятларини аниқлаш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:    
– бадиий матннинг шаклий ва мазмуний жиҳатлари бўйича илмий назариялар ўрганилган. Шоир Сағинбай Ибрагимов асарлари орқали поетик матннинг таркибий қисми бўлган поетик баён, диалогизация, аллюзия, баён субекти, автокоммуникация ҳодисалари таҳлил қилинган;
– шоир Сағинбай Ибрагимов асарларининг тузилиши, ўрин тартиби жиҳатидан шахсий индивидуаллиги эътиборга олиниб, поетик графика, визуал поетик матн масаласи ўрганилиб, мисоллар орқали асосланган;
– шоир асарларида янги маъно ҳосил қилувчи артемалар таҳлил қилиниб, уларнинг бадиий ва услубий вазифаси мисоллар орқали лингвопоетик вазифаларни бажариши аниқланган;
– эмоционал-экспрессив маънонинг жаҳон тилшунослигида тадқиқот ҳолати ўрганилиб, тадқиқот обектига мос назариялар танлаб олинган, Сағинбай Ибрагимов асарлари орқали бадиий матнда ижобий ва салбий эмоционал-экспрессив маъно яратилиш усулларига лингвистик таҳлил қилинган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот бўйича олинган натижалар асосида:
шоирнинг ўзига хос услуби, шеър тузилишидаги ўзига хослиги, шоир асарларидаги услубий фигураларнинг вазифасига оид таҳлиллар Қорақалпоғистон телеканалининг “Адабий журнал” кўрсатувида ва Қорақалпоғистон радиоканалининг “Маънавият бўстони” эшиттиришини тайёрлашда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси телерадиокомпаниясининг 2024-йил 27-сентябрдаги 05-22/433-сон маълумотномаси). Натижада ушбу кўрсатув ва эшиттиришлар учун тайёрланган материалларнинг мазмуни такомиллаштирилган, илмий далиллар билан таъминланган.
Шоир асарларида бадиий тасвир воситаларининг қўлланилиш хусусиятларини таҳлил қилиш бўйича нашр этилган илмий мақола ва тезислар Бердақ номидаги қорақалпоқ адабиёти тарихи давлат музейида илмий-амалий режаларга оид лойиҳаларни бажаришда, архив материалларини йиғишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси маданий мерос агентлиги Бердақ номидаги қорақалпоқ адабиёти тарихи давлат музейининг 2025-йил 13-январдаги 01-02/03-15-сон маълумотномаси). Диссертацияда берилган илмий хулосалар ва таклифлар адабиёт арбобларига бағишлаб ўтказилган адабий байрам кечаларида, экскурсия вақтида манба сифатида олинган.
Поетик маҳорат, поетик нутқ жозибадорлигини таъминловчи интралингвистик ва экстралингвистик омиллар, тил бирликларининг лингвопоетик имкониятларини чуқур таҳлил қилиш муаммоси азалдан тадқиқотчиларнинг диққат марказида бўлиб келган. Фанлар кесимида антропоцентрик тамойилларнинг таҳлили лингвопоетик таҳлил доирасини ҳам кенгайтирди: тил-ижодкор-асар-адресат муносабатининг лингвопоетик табиатини ўрганиш жараёнида лингвопоетика йўналиши лингвопрагматика, лингвокултурология, когнитив лингвистика, тилнинг эмоционал-экспрессив жиҳати каби яқин соҳалар билан ҳамкорлик қилишни бошлади, турли жиҳатлари ҳали назарий ва амалий жиҳатдан турли тиллар мисолида тадқиқот сақланиб қолаётганлиги исботланган ҳолда янгиликларини жорий этишда самарали фойдаланилмоқда. Тил ва маданият шоир С.Ибрагимов асарлари мисолида музей меҳмонларига илмий ва назарий билим берди (Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2025-йил 25-мартдаги №2-03/591-сон маълумотномаси).
Шоир С.Ибрагимов асарларининг лингвопоетик ўзига хослиги  ва бадиий матнда поетик ҳосидаларнинг қўлланилиш масаласини ўрганишда диссертация иши бўйича илмий журналларда эълон қилган мақолаларида келтирилган назарий хулосалар ва илмий тавсиялари эътиборга олиниб, ҳозирги қорақалпоқ тилида тадқиқ қилишда диссертацияда ва эълон қилинган мақолаларда келтирилган назарий хулосалардан Ўзбекистон Фанлар академиясининг Қорақалпоғистон бўлими, Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий тадқиқот институтида 2017–2020-йилларда амалга оширилган ФА-Ф-1-005 “Қорақалпоқ фолклоршунослиги ва адабиётшунослиги тарихини тадқиқ этиш” йўналишидаги фундаментал илмий лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий тадқиқот институтининг 2025-йил 19-майдаги 292/1-сон маълумотномаси). 
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish