Шарофутдинов Иқболжон Усмонжон ўғлининг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси 
ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Таълимдаги рақамли трансформациялар шароитида бўлажак педагогларнинг акмеологик компетентлигини ривожлантириш  методикаси”, 
13.00.02 - “Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.1.PhD/Ped3492.
Илмий раҳбар: Каримов Акрамжон Зайнобидинович, физика- математика фанлари номзоди, доцент. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент ахборот технологиялари университети, DSc.13/30.12.2019.Т.07.02.
Расмий оппонентлар: Назирова Элмира Шодмоновна, техника фанлари доктори, профессор; Қодирова Ферузахон Усмановна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга эга.
II. Тадқиқотнинг мақсади таълимдаги рақамли трансформациялар шароитида бўлажак педагогларнинг акмеологик компетентлигини ривожлантириш механизмларини такомиллаштиришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
рақамли трансформация шароитида бўлажак ўқитувчиларда акмеологик компетентликни ривожлантириш тузилмаси касбий интенсия, профессионал индивидуаллик, мулоқотга мойиллик, масъулият, хайрихоҳлик, талабчанлик, мувозанатлилик, принципиаллик ва гностик компонентларини акмеологик ёндашув замирида ахборот ва акмеологик компетенсияларнинг интеграциялашув жараёнини таҳлил қилиш орқали рақамли таълим муҳитига қайта алоқали муносабатда қўллаш асосида такомиллаштирилган;
мавжуд фаол таълим технологиялари интеграциясининг дидактик имкониятлари бўлажак педагогнинг акмешахсликка интилиш жараёнига рақамли трансформациялар таълимга тақдим этаётган ижобий трендлар ва замонавий праксиологиянинг кўп омилли таъсирини аниқлаш орқали такомиллаштирилган; илк бор инфоакмеологик компетентлик тушунчаси киритилган, инфоакмеологик комптентенсияларнинг мазмун-моҳияти ёритиб берилган, уларга мос акметехнологиялар таснифланган, бўлажак педагогларнинг инфоакмеологик компетентлигини ривожлантириш методикаси ишлаб чиқилган;
бўлажак педагогларнинг акмеологик компетентлигини ривожлантириш модели рақамли таълим муҳитида узлюксиз ва мустақил касбий ривожланишнинг кўп векторли шароитини таъминлашнинг мантиқий (мотивацион, лойиҳалаштириш, функсияли-амалий, рефлекция ва коррексия) босқичларини ҳамда акмепедагогик иерархиясини реал таълимий муҳитга мослаштириш орқали такомиллаштирилган;
бўлажак педагоглар акмеологик компетентлигининг ривожланганлигини баҳолаш мезонлари касбий тайёргарликка йўналтирилган ўқув жараёнида таълимнинг педагогик, психологик ва акмеологик вазифалари интеграциясини таъминлаш асосида, хусусан, мунозарали, ривожлантирувчи, тренингли ва ўйинли акметехнологияларни ҳамда инфоакметехнологияларни (ахборот-акмеологик технологияларни) қўллаш орқали акмеологик-креатив қобилиятни шакллантириш даражаларини индивидуал таълим траекториясига функсионал уйғунлаштириш асосида такомиллаштирилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Таълимдаги рақамли трансформациялар шароитида бўлажак педагогларнинг акмеологик компетентлигини ривожлантириш  методикасига доир тадқиқот натижалари асосида:
бўлажак педагогларнинг акмеологик компетентлигини ривожлантиришнинг педагогик кетма-кетлигини консептуал ва интеграциялашган ёндашувлар асосида мазмуний, технологик-жараёний ва диагностик-натижавий компонентлар узвийлигида  амалга оширишнинг иерархик таснифини асослашга  доир таклиф ва тавсиялардан Республика Маънавият ва маърифатнинг 2021-2022-йилларда ўтказилган тарғибот фаолиятида кенг татбиқ этилган. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019-йил 3-майдаги “Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4307-сон Қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган чора-тадбирлар дастурининг  ИИИ бандида белгиланган  «Ахборот ҳашари» лойиҳасини амалга оширишга бағишланган вазифалар ижросини таъминлаш, шунингдек, Республика Маънавият ва маърифат марказининг  2022-йилда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантириш чора-тадбирлар дастури ИИИ йўналишига оид оила, таълим ташкилотлари ва маҳаллаларда маънавий тарбиянинг узвийлигини таъминлашга доир чора-тадбирлар 10-банди “Узлюксиз маънавий тарбия Концепцияси”нинг мазмун-моҳияти ва уни амалга оширишнинг илмий-амалий масалалари” мавзусида Республика илмий-семинарини ўтказишда диссертация материалларидан фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2023-йил  2-июндаги 204-сон далолатномаси). Натижаларнинг жорий қилиниши    таҳлимдаги рақамли трансформациялар шароитида бўлажак педагогларнинг акмеологик компетентлигини ривожлантиришнинг педагогик шарт-шароитларини аниқлаштиришга хизмат қилган. 
таълимдаги рақамли трансформациялар шароитида бўлажак информатика ўқитувчисининг акмеологик компетентлигини ривожлантириш тузилмаси ва компонентлари (тадқиқотчилик, лойиҳалаштириш ва интеграциялаш малакаларини педагогик-психологик хусусиятлари) унинг касбий компетенциялари билан мувофиқлигини таъминлашга устиворлик бериш асосида такомиллаштиришга доир тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан олинган 2018-2020-йилларда Ўзбекистон Миллий университетида  бажарилган ПЗ-20170929789-сонли “Ўзбекистонда олий таълим муассасаларининг ўқув жараёнида илғор педагогик ва замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишни такомиллаштириш механизмларини ишлаб чиқиш” мавзусидаги амалий-илмий тадқиқот лойиҳаси доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2023-йил 3-июндаги 02-07-2092/04-сон далолатномаси). Натижада таълимдаги рақамли трансформациялар шароитида бўлажак педагогларнинг акмеологик компетентлигини ривожлантиришга қаратилган  интерфаол методларни ишлаб чиқиш учун хизмат қилган.
таълимдаги рақамли трансформациялар шароитида бўлажак информатика ўқитувчисининг интерактив таълим воситаларидан фойдаланишга ўргатишнинг предметли-дидактик шарт-шароитлари булутли технологияларга асосланган ресурсли, коммуникатив, ташкилий-бошқарув функцияларни бажарилишини таъминлаш ҳамда дидактик дифференцияга устуворлик бериш асосида ишлаб чиқишга доир таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан олинган 
2018-2020 йилларда Ўзбекистон Миллий университетида  бажарилган ПЗ-20170929789-сонли “Ўзбекистонда олий таълим муассасаларининг ўқув жараёнида илғор педагогик ва замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишни такомиллаштириш механизмларини ишлаб чиқиш” мавзусидаги амалий-илмий тадқиқот лойиҳаси доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2023-йил 3-июндаги 02-07-2092/04-сон далолатномаси). Натижада таълимдаги рақамли трансформациялар шароитида бўлажак педагогларнинг акмеологик компетентлигини педагогик жараёнда ривожлантиришнинг мезонлари ва кўрсаткичларини ишлаб чиқиш ҳамда эмпирик баҳолаш самарадорлиги аниқланиб, бўлажак педагогларнинг акмеологик компетентлигини ривожлантиришга доир мустақил таълимни ташкил этиш методикаси ишлаб чиқилган. 
таълимдаги рақамли трансформациялар шароитида бўлажак информатика ўқитувчисининг акмеологик компетентлигини ривожлантиришнинг ижтимоий-педагогик зарурияти ўқув материаллари билан ишлаш (чақирув, англаш, фикрлаш) ва амалий фаолият (тушуниш, англаш, таҳлил, баҳолаш) тажрибасини умумлаштирувчи таълим методлари ва педагогик технологиялардан иборат методик аппаратга бирлаштириш асосида такомиллаштиришга доир янгиликлардан Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан олинган 2018-2020-йилларда Ўзбекистон Миллий университетида  бажарилган ПЗ-20170929789-сонли “Ўзбекистонда олий таълим муассасаларининг ўқув жараёнида илғор педагогик ва замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишни такомиллаштириш механизмларини ишлаб чиқиш” мавзусидаги амалий-илмий тадқиқот лойиҳаси доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган(Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2023-йил 3-июндаги 02-07-2092/04-сон далолатномаси). Натижада таълимни ахборотлаштириш шароитида бўлажак педагогларнинг акмеологик компетентлигини ривожлантириш модели ва уни амалга ошириш методикаси яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish