Юсупова Надира Кайпбаевнанинг
фан доктори (DSc) диссертация ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Нефт чиқиндиларидан модификацияланган битумлар олишнинг янги технологиясини ишлаб чиқиш», 02.00.08 – Нефт ва газ кимёси ва технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.DSc/Т878.
Илмий маслаҳатчи: Хурмаматов Абдуғаффор Мирзабдуллаевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Умумий ва ноорганик кимё институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Умумий ва ноорганик кимё институти, DSc.02/30.12.2019.К/Т.35.01.
Расмий оппонентлар: Сайдахмедов Шамшитдин Мухторович, техника фанлари доктори, профессор; Фозилов Садриддин Файзуллаевич, техника фанлари доктори, профессор; Тураев Толиб Бозорович, техника фанлари доктори, профессор
Етакчи ташкилот: Фарǵона давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: нефт чиқиндиларидан модификацияланган битумлар олишнинг янги технологиясини ишлаб чиқиш, эритувчи ва нефт шламини самарали аралаштириш учун қурилмани такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
эритилган нефт шлами таркибидан механик аралашмаларни 0,05% гача тозалаш ва нефт шлами аралашмасининг қовушқоқлигини камайтириш учун энг мос эритувчи (енгил нафта) ва нефт шламини интенсив аралаштириш учун 20% эритувчи миқдори оптимал миқдор эканлиги аниқланган.
нефт шлами ва эритувчини аралаштириш учун мўлжалланган аралаштиргич конструксиясини такомиллаштириш ҳисобига нефт шлами ва эритувчини аралаштириш давомийлиги вақти 16% гача қисқариши аниқланган;
нефт чиқиндиларидан қурилиш битуми ва модификасияланган (турли модификаторлар ПТР-1, ПТР-2, ПТР-3) битум олиш учун оптимал режим параметрларига эга технологик линия ишлаб чиқилган;
нефт шламидан қурилиш битуми олиш жараёнининг мақбул шароитлари, я'ни оксидланиш жараёнининг ҳарорати 220ºC ва оксидланиш давомийлиги 180 дақиқа, кислород босими 202 кПа бўлиши аниқланган;
нефт чиқиндиларидан олинган битум БНШК-1 хусусиятлари бўйича амалдаги БНК-45/190 маркали битумга ва модификасияланган битумлар БНШДМ-60/90 ва БНШМ-70/30 асосий хусусиятлари бўйича БНД-60/90 ва БН-70/30 маркали битумларга мос келиши исботланган;
ректификация колоннаси куб қисмининг ҳарорати ортиши билан ҳайдаш жараёнида олинган фракцияларнинг зичлиги ва қовушқоқлиги ҳамда битум таркибидаги асфалтенлар миқдори ва юмшаш ҳароратини ортиши олинган битумнинг юқори ҳароратларда деформасияларга чидамлилигини таъминлаши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Нефт шламларидан модификацияланган қурилиш битумини олиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
нефт чиқиндиларидан модификасияланган қурилиш битумини олиш технологияси ёрдамида нефт шламларини утилизасия қилиш технологияси "Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи" АЖнинг “2025-2026 йилларда амалиётга жорий этиладиган истиқболли ишланмалар рўйҳати”га киритилган (Фарғона нефтни қайта ишлаш заводининг 2025 йил 27 мартдаги 02-03/51-сон маълумотномаси). Натижада, ушбу технология ёрдамида нефт шлами аралашмасидан 36% гача қурилиш битуми олиниб, нефтни қайта ишлаш заводи ҳудудини ифлослантирувчи чиқиндилардан тозалаш имконини берган;
нефт чиқиндилари таркибидан органик қисмини ажратишнинг мақбул эритувчи ишлатилган технологияси "Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи" АЖда “2025-2026 йилларда амалиётга жорий этиладиган истиқболли ишланмалар рўйҳати”га киритилган (Фарғона нефтни қайта ишлаш заводининг 2025 йил 27 мартдаги 02-03/51-сон маълумотномаси). Натижада, ушбу технология нефт шлами таркибидан 49% гача органик қисмни ажратиб олиш имконини беради;
қурилиш битумини модификациялашнинг самарали технологияси "Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи" АЖда “2025-2026 йилларда амалиётга жорий этиладиган истиқболли ишланмалар рўйхати”га киритилган (Фарғона нефтни қайта ишлаш заводининг 2025 йил 27 мартдаги 02-03/51-сон маълумотномаси). Натижада, ушбу технология БНШК-1 маркали қурилиш битумидан БНШДМ-60/90 маркали йўл битуми олиш имконини беради.