Асқарова Дилзода Олимжоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Қўнғир кўмирни термокимёвий фаоллаш ва унинг ғовакли структураси», 02.00.11 – Коллоид ва мембрана кимёси (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.PhD/К946.
Илмий раҳбар: Абдикамалова Азиза Бахтияровна, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган давлат техника университети, DSc.03/29.08.2023.К/Т.66.02.
Расмий оппонентлар: Жумаева Дилноза Жураевна, техника фанлари доктори, профессор; Эсонқулова Назирахон Махмудовна, кимё фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Тошкент кимё-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: қўнғир кўмирни термокимёвий фаоллаштириш ва унинг ғовакли тузилмасини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
500 °C да инерт муҳитда термик ишлов бериш натижасида БПК ва БР маркали қўнғир кўмирларнинг масса йўқотилиши мос равишда 41,8 % ва 33,4 % ни ташкил этиши, кўмир:КОҲ нисбати 1:3 бўлганда углеродли материалнинг унуми БПК учун 53,55 % ва БР учун 41,7 % ни ташкил этиши, бу нисбат 1:5 гача оширилганда эса унум мос равишда 34,1 % ва 32,7 % гача камайиши аниқланган;
кўмир:КОҲ нисбати 1:1 дан 1:5 гача оширилганда фаоллаштирилган кўмирларнинг кул миқдори БПК учун 10,2 % дан 23,5 % гача ва БР учун 14,7 % дан 27,8 % гача ортиши, бу эса фаоллаштиргич таркибидаги ноорганик компонентларнинг интеркалацияси ва уларнинг термик ишлов жараёнидаги кимёвий ўзгаришлари билан боғлиқ эканлиги аниқланган;
термик ва кимёвий фаоллаштириш жараёнида кўмирларнинг сирт морфологияси ўзгариши қонуниятлари аниқланиб, 800 °C да кимёвий фаоллаштиришдан сўнг БПК маркали кўмирнинг солиштирма юзаси 1450 м2/г, БР эса 1280 м2/г га етиши, ҳажми мос равишда 0,61 ва 0,54 см3/г бўлган ривожланган микроғовакли тузилманинг шаклланиши аниқланган;
Дубинин–Астахов модели асосида олиб борилган ҳисоб-китоблар натижасида КОҲ билан кимёвий фаоллаштириш 0,6–1,2 нм диапазондаги микроғоваклар улушининг ошишига олиб келиши, ўртача ғовак диаметри БПК учун 1,15 нм ва БР учун 1,17 нм ни ташкил этиши исботланган;
фаоллаштиргич миқдорининг 1:5 гача оширилиши натижасида умумий ғовак ҳажми дастлабки БПК учун 0,0092 см3/г дан 0,518 см3/г гача ортиши, бу эса 0,6–2 нм диапазондаги микроғовакларнинг ривожланиши, мезоғоваклар улушининг камайиши ҳамда асосан тор микроғоваклар (<2 нм) шаклланиши билан кечиши асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Фаоллаштирилган кўмир олиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
БПК ва БР маркали қўнғир кўмирлар КОҲ иштирокида кимёвий йўл билан фаоллаштирилган ҳолда олинган адсорбентлар “Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи” МЧЖнинг “2025-2026 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати”га киритилган (“Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи” МЧЖнинг 2025 йил 11 февралдаги 05-01/112-сонли маʼлумотномаси). Натижада, КОҲ/кўмир = 1/5 нисбатида фаоллаштирилган сорбентлар оқава сувларни нефт маҳсулотларидан тозалашда БР/КОҲ = 1/5 учун 93,3 % ва БПК/КОҲ = 1/5 учун 89,4 % тозалаш имконини беради;
адсорбентларни регенерация қилиш технологияси “Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи” МЧЖнинг “2025-2026 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати”га киритилган (“Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи” МЧЖнинг 2025 йил 11 февралдаги 05-01/112-сонли маʼлумотномаси). Натижада, 400 °C да термик ишлов бериш орқали дастлабки сорбсия фаоллигининг 78,5 % гача сақланишига эришилган бўлиб, бу адсорбентлардан тўрт марта такрорий фойдаланиш имконини беради.