Ниёзова Ойимхол Абдурасуловнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Сурхондарё вилояти атмосфера ҳавоси таркибидаги айрим газлар, буғлар ва чанг миқдорини физик-кимёвий усуллар ёрдамида аниқлаш ва кимёвий-экологик баҳолаш», 02.00.02 – Аналитик кимё (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.3.PhD/К822.
Илмий раҳбар: Тураев Хайит Худайназарович, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Термиз давлат университети ҳузуридаги DSc.03/31.01.2023.К/Т.78.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Султонов Марат Мирзаевич, кимё фанлари доктори, профессор; Қутлимуротова Нигора Хакимовна, кимё фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Сурхондарё вилояти атмосфера ҳавоси таркибидаги Ч4, НО2, СО2, CО, CО2 газлар миқдори, чангнинг элемент таркиби ва миқдорини аниқлашнинг физик-кимёвий усулини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
атмосфера ҳавоси таркибидаги Ч4, НО2, СО2, CО, CО2 газлар ва чангинг элемент таркибини аниқлашнинг спектрофотометрик, рентген-флуорессент усуллари ишлаб чиқилган;
атмосфера ҳавоси таркибидаги Ч4, НО2, СО2, CО, CО2 газлар ва чанг таркибидаги элементларни сувли эритмалардан миқдорий аниқлашнинг спектрофотометрик усулининг мақбул шароитлари аниқланган;
атмосфера ҳавоси таркибидаги газлар миқдорини спектрофотометрик усулда аниқлашда эритма муҳити (пҲ) ва миқдори CО2-2.1 мг/м3, Ч4 -0.07 мг/м3, CО-4.21 мг/м3, НО2-0.097 мг/м3, СО2-0.1 мг/м3 бўлиши исботланган;
атмосфера ҳавоси таркибидаги Ч4, НО2, СО2, CО, CО2 газлар ва чанг таркибидаги элементларни ишлаб чиқилган усуллар билан қайта такрорланувчанлиги “киритилди-топилди” услуби ёрдамида аниқланган;
Ишлаб чиқилган усуллар ёрдамида метрологик баҳолашнинг тўғрилиги ва такрорланувчанлиги ишлаб чиқилди, атмосфера ҳавоси таркибидаги газлар ва чангнинг пастки аниқлаш чегараси аниқланди ҳамда газлар ва чангнинг кўчиш қонунятлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Сурхондарё атмосфера ҳавоси таркибидаги Ч4, НО2, СО2, CО, CО2 газлар ва чанглар ионларини аниқлашнинг спектрофотометрик, рентген-флуорессент усулини ишлаб чиқариш бўйича олинган натижалар асосида:
Сурхондарё атмосфера ҳавоси таркибидаги Ч4, НО2, СО2, CО, CО2 газлар ва чанглар ионларини аниқлашнинг ишлаб чиқилган спектрофотометрик усули “Петромаруз Узбекистан” МЧЖ хорижий корхонасида ишлаб чиқариш жараёнида хосил бўлган газлар миқдорини аниқлашда қўлланилган (“Петромаруз Узбекистан” МЧЖ хорижий корхонасининг 2025 йил 23 июндаги ЭКО-И-ТБ-263-сонли маълумотномаси). Натижада, ишлаб чиқилган спектрофотометрик усул атмосфера ҳавоси таркибидаги айрим газлар миқдорини аниқлаш имконини берган;
Сурхондарё вилояти атмосфера ҳавоси намуналари таркибидан НО2, СО2 газлари миқдорини аниқлашнинг спектрофотометрик усули “ПЕТРОМАРУЗ УЗБЕКИСТАН” МЧЖ хорижий корхонасининг синов лабораториясида ушбу газлар миқдорини аниқлашда амалиётда жорий қилинган (“Петромаруз Узбекистан” МЧЖ хорижий корхонасининг 2025 йил 23 июндаги ЭКО-И-ТБ-263-сонли маълумотномаси). Натижада, атмосфера ҳавосидаги НО2, СО2 газлари миқдорини аниқлаш самарадорлигини 10-12% га ошириш имконини берган.