Турдиев Ҳаётбек Эргашбоевичнинг
 фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: 05.06.02–Тўқимачилик материаллари технологияси ва хомашёга дастлабки ишлов бериш - “Шнекли майда ифлосликлардан тозалагични такомиллаштириш орқали тозалаш самарадорлигини ошириш”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1.PhD/Т4482 
Илмий раҳбар: Туйчиев Тимур Ортикович, техника фанлари фалсафа доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат техника университети 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган тўқимачилик саноати институти, PhD.03/04.10.2023.Т.174.01
Расмий оппонентлар: Саримсаков Олимжон Шарипжанович, техника фанлари доктори, профессор; Мўминов Мансурбек Раҳимович, техника фанлари фалсафа доктори, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Жиззах политехника институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: майда ифлосликлардан тозаловчи ускунанинг қозиқчали шнекларини такомиллаштирган ҳолда тозалаш самарадорликни ошириш ва пахта толаларини эшилишини камайтиришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
қозиқчали шнек перосининг икки томонига қозиқчаларни 450 бурчак остида жойлаштирган ҳолда такомиллаштирилган майда ифлосликлардан тозалаш ускунаси ишлаб чиқилган;
майда ифлосликларни ажратувчи шнекли тозалагич ишчи камерасида пахта боълакларининг ҳаракат траекториясини таҳлили асосида пахта толасини эшилиш даражасини камайтириш имкониятини берувчи қозиқчаларнинг оғиш бурчаклари аниқланган; 
деформацияланадиган пахта бўлакчасининг текис юза билан ўзаро таъсир модели асосида тозалагичнинг тозалаш самарадорлигини ошириш имкониятини берувчи қозиқчали шнек ишлаб чиқилган; 
пахта бўлаклари таркибидаги ифлосликлар ҳаракатининг фазовий траекторияси қурилиб, қозиқчали шнекли тозалагичда ифлосликнинг ажралиш жараёнининг модели ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Пахтани майда ифлосликлардан тозалаш ускунасининг такомиллаштирилган конструксиясини қўллаш орқали олинган илмий натижалар асосида:
пахта боълакчаларини эшилишини камайтириш ҳисобига майда ифлосликлардан тозалаш самарадорлиги юқори бўлган тозаловчи машинанинг такомиллаштирилган конструксияси Фарғона вилояти “Коста лине ҳолдинг” МЧЖ га қарашли “Риштон пахта тозалаш” корхонасига жорий қилинган. («Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасининг 2024 йил 9 сентябрдаги 03/25-2445-сонли маълумотномаси). Натижада, тозалаш самардорлиги 8,3 % га оширишга эришилган ҳамда корхонада кутилаётган йиллик иқтисодий самарадорлик 273 млн 480 минг 927 (икки юз етмиш уч миллион тўрт юз саксон минг тўққиз юз йигирма етти) сўмни ташкил қилган.
Пахта толасини эшилиш даражасини камайтириш имкониятини берувчи майда ифлосликларни ажратувчи шнекли тозалагич ишчи камерасида пахта боълакларининг ҳаракат траекториясини таҳлилий натижалари “Риштон пахта тозалаш” корхонасига жорий қилинган. («Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасининг 2024-йил 9-сентябрдаги 03/25-2445 сонли маълумотномаси). Натижада, эшилган пахта боълакчалари миқдорини 2,5 мартагача камайтиширишга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish