Бозоров Сухроб Баходировичнинг
Фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Ўнг томондан сензурланишли схемаларда тақсимот ва зичлик функсияларининг ядровий баҳоларини математик моделлаштириш”, 05.01.07– Математик моделлаштириш. Сонли усуллар ва дастурлар мажмуи (физика-математика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.3.PhD/FM1165.
Илмий раҳбар: Абдушукуров Абдурахим Ахмедович, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Гулистон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат транспорт университети ҳузуридаги PhD.15/03.06.2023.FM/Т.73.08 рақамли илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Гафуров Махматжон Уктамович, физика-математика фанлари доктори, профессор; Мурадов Рустам Собитхонович, физика-математика фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Нукус давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. Тўлиқ бўлган ва ўнг томондан тасодифий сензурланишли схемада силлиқланган ядровий баҳолар ёрдамида умр давомийлиги функсияси, зичлик функсияси, таваккаллик функсияларини статистик баҳолаш алгоритимларини ишлаб чиқиш, баҳоларни қуриш, асимптотик хоссаларини тасдиқлаш, ҳамда турли статистик сонли усуллар ёрдамида текшириш дастурларини тузишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
таваккалликлар нисбати функсияси учун янги ядровий силлиқланган баҳо олинган;
умр давомийлиги функсияси учун янги ядровий силлиқланган тақсимот функсиясининг баҳоси олинган;
тақсимот функсиясининг баҳоси мавжуд бўлган экспоненсиал, кўпайтма ва даражали баҳоларга нисбатан самарадорлиги кўрсатилган;
ўнг томондан тасодифий сензурланиш моделида силлиқланган даражадаги таваккалликлар нисбати баҳосини ўрнига қўйиш орқали янги зичлик баҳоси олинган, унинг хоссалари исботланган;
ўнг томондан тасодифий сензурланиш моделида силлиқланган даражадаги таваккалликлар нисбати баҳоси ёрдамида янги зичликнинг гистаграмма баҳоси олинган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўнг томондан сензурланишли схемаларда тақсимот ва зичлик функсияларининг ядровий баҳолари бўйича олинган натижалар асосида:
Ушбу диссертация ишида олинган имий натижалардан Мирзо Улуғбек номидаги ЎзМУда амалга оширилган Ф4-40 рақамли “Ўлчовлик функсиялар синфида индексланган интеграл эмпирик процессларнинг асимптотик хоссаларини тадқиқ этиш” фундаментал лойиҳасида фойдаланилган (2024-йил 17-июл, 04/11-5654-сонли маълумотнома). Натижада тўлиқ бўлмаган танланмалар (умр давомийлиги, техник қурилманинг бузилишларсиз ишлаш вақти) ёрдамида тақсимот функсиясини баҳолаш ва ушбу баҳо ёрдамида тақсимот функсиялар оиласи ҳақидаги критерийларни текшириш имконини берган;
Ўнг томондан тасодифий сензурланишли моделдан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлигида амалиётга жорий қилинган (2024-йил 17-июлдаги 01/1-04-10-16-сонли буйруғи). Бунда Пйтҳон дастурлаш тили ёрдамида қурилган моделлардан фойдаланилган. Илимий натижаларнинг қўлланиши уй хўжаликлари харажатларини ўрганиш бўйича ўтказиладиган танланма кузатувларда иштирок этиши лозим бўлган уй хожаликларини ихтиёрийлик тамойили асосида танлаб олишда миллий ҳисоблар кўрсаткичларини статистик таҳлил қилиш имконини берган.