Курбанова Азиза Рустамовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ҳарбий хизматчиларда дорсопатияни шаклланиши, эрта аниқлаш ва олдини олишни такомиллаштириш хусусиятлари», 14.00.13 – Неврология.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/Tib3808.
Илмий раҳбар: Хакимова Сохиба Зиядуллоевна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт университети, DSc.04/05.05.2023.Tib.102.03.
Расмий оппонентлар: Мирджураев Элбек Миршавкатович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Махкамова Наргиза Уткуровна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: С.Д.Асфендияров номидаги Қозоғистон миллий тиббиёт университети (Қозоғистон Республикаси).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: 
ҳарбий хизматчиларда дорсопатияни шаклланишини ўрганиш, эрта аниқлаш, олдини олишни ва диагностикасига тўғри ёндашиб самарали даволаш усулларини такомиллаштиришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
ҳарбий хизматчилар орасида мотоўқчи, танк ва ҳаво-десант бўлинмаларида учрайдиган дорсопатияларнинг шаклланиш омиллари, сурункали оғриқ синдромининг клиник-неврологик хусусиятлари ҳамда патогенезининг асосий механизмлари чуқур ўрганилган, уларнинг эрта ташхис қўйиш имкониятлари ва клиник жиҳатдан муҳим бўлган ўзаро фарқловчи белгиларини аниқлаш усуллари замонавий диагностик талаблар ва клиник мезонлар асосида такомиллаштирилган;
дорсопатия ташхиси қўйилган ҳарбий хизматчиларда қон биохимик ва серологик таҳлиллари электролитлар мувозанатининг бузилиши ва яллиғланиш биомаркерларининг фаоллашганлигини намоён қилган, ушбу ўзгаришлар метаболик гомеостазнинг издан чиқиши ва нейромускуляр тўқималарда дистрофик-илтиҳобий жараёнларнинг шаклланиши билан боғлиқ бўлиб, дорсопатия патогенезида мазкур омилларнинг муҳим рол ўйнаши илмий жиҳатдан асосланган;
ҳарбий хизматчиларда кузатиладиган дорсопатияни даволашда этиотроп ва патогенетик йўналтирилган комплекс терапия - Эторикоксиб, парентерал Хондрогард ва индивидуал реабилитацион жисмоний машқлар мажмуасини қўллаш - яллиғланиш медиаторларининг фаоллашиши, электролит дисбаланси ва нейромускуляр тўқималардаги трофик ўзгаришлар билан боғлиқ патогенетик механизмларга мақсадли таъсир кўрсатган, оғриқ синдромини камайтириш, яллиғланиш биомаркерларини меъёрлаштириш ва ҳаракат функцияларини яхшилашда юқори клиник самарадорлиги аниқланган;
махсус бўлинмаларда хизмат қилаётган ҳарбий хизматчиларда дорсопатияларнинг олдини олиш ва самарали даволаш мақсадида, ушбу патологиянинг патогенезига асосланган, ижтимоий ва иқтисодий жиҳатдан мақбул, янгича мултидисциплинар профилактик ва терапевтик стратегия ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг илмий-тадқиқот ишлари натижаларини амалиётга татбиғи бўйича ягона хулоса 2025 йил 15 февралдаги 12/17-сон хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик: ҳарбий хизматчиларнинг мотоўқчи, танк ва ҳаво десант бўлинмаларида учрайдиган дорсопатияни шаклланиши, сурункали оғриқ синдромининг клиник-неврологик хусусиятлари ҳамда патогенетик механизмлари ўрганилиб, уни эрта аниқлаш усуллари ва улар орасидаги ўзаро хос жиҳатлари такомиллаштирилган. Бу бўйича таклифлар Самарқанд давлат тиббиёт университетининг 2024-йил 25-декабрдаги 5-сон Илмий кенгаши томонидан тасдиқланган “Ҳарбий хизматчиларда дорсопатияни шаклланиши, эрта аниқлаш ва олдини олишни такомиллаштириш хусусиятлари” ва “Ҳарбий хизматчиларда дорсопатияни шаклланиши, эрта аниқлаш ва олдини олишни, диагностикасини такомиллаштириш хусусиятлари” номли услубий тавсияномалар мазмунига сингдирилган. Бу бўйича Фарғона ҳарбий госпитали амалиётига 06.01.2025 йилдаги №25, №26 буйруқлари ва Самарқанд вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази амалиётига 18.01.2025 йилдаги №49, №50 буйруқлари билан амалитга жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 15.02.2025 йилдаги 12/17-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: ҳарбий хизматчиларда махсус бўлинмаларига (мотоўқчи, танк ва ҳаво-десант) хос дорсопатиясида шакллантирилган дифференциал диагностика мезонлари асосида сурункали оғриқ синдромининг клиник-неврологик хусусиятлари баҳоланиб, унинг патогенетик боғлиқлик механизмларини инобатга олган ҳолда мақсадли профилактика ва реабилитация чоралари ишлаб чиқилди. Бу эса ҳарбий хизматчиларнинг касбий фаолияти самарадорлигини ошириш ва меҳнат қобилиятини узоқ муддат сақлашга хизмат қилади. Иқтисодий самарадорлик: мақсадли профилактика ва реабилитация чоралари билан беморларнинг стационар шароитда даволаниш муддати 5 кундан 3 кунгача қисқариши, бундан ташқари, барча лаборатор текширувларнинг умумий қиймати 25% гача қисқаришини ҳамда 3215530 сўм бюджет маблағлари иқтисод қилинди. Хулоса: ҳарбий хизматчиларни ҳар олти ойда бир маротаба комплекс тиббий кўрикдан ўтказиш – дорсопатияни эрта аниқлаш ва профилактика қилишнинг муҳим омилларидан бири ҳисобланади. Шунингдек, беморларнинг шикоятлари, тўлиқ анамнез йиғиш ва клиник ҳолатини баҳолаш ва ҳарбий хизматчиларни хизмат ўтаётган бўлинмаларининг хусусиятлари (ўзига хос махсус юкламалари) ни ҳисобга олган ҳолда чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиш ва лаборатор текширувларга қўшимча равишда инструментал текширувлардан ҳам ўтказиш ҳарбий хизматчиларда дорсопатияни эрта аниқлашда самарадорлиги қайд этилган.
иккинчи илмий янгилик: дорсопатия ташхиси қўйилган махсус бўлинмалардаги ҳарбийларда қонда Ca (≤2.1 ммоль/л), K (≤3.5 ммоль/л), Mg (≤0.65 ммоль/л) ва Na (≤136 ммоль/л) миқдорининг пасайиши, шунингдек С-реактив оқсил (>10 мг/л), С-реактив фактор (>8 МЕ/мл) ва АСЛО (>200 МЕ/мл) даражаларининг ошиши аниқланган бўлиб, уларнинг метаболик дисбаланс ва нейромускуляр ўзгаришлар билан патогенетик боғлиқлиги тасдиқланган. Бу бўйича таклифлар Самарқанд давлат тиббиёт университетининг 2024-йил 25-декабрдаги 5-сон Илмий кенгаши томонидан тасдиқланган “Ҳарбий хизматчиларда дорсопатияни шаклланиши, эрта аниқлаш ва олдини олишни такомиллаштириш хусусиятлари” ва “Ҳарбий хизматчиларда дорсопатияни шаклланиши, эрта аниқлаш ва олдини олишни, диагностикасини такомиллаштириш хусусиятлари” номли услубий тавсияномалар мазмунига сингдирилган. Бу бўйича Фарғона ҳарбий госпитали амалиётига 06.01.2025 йилдаги №25, №26 буйруқлари ва Самарқанд вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази амалиётига 18.01.2025 йилдаги №49, №50 буйруқлари билан амалитга жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 15.02.2025 йилдаги 12/17-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: ҳарбий хизматчиларнинг махсус бўлинмаларига хос дорсопатияда электролитлар (Ca, K, Mg, Na) дисбаланси ва яллиғланиш маркерларининг (С-реактив оқсил, С-реактив фактор, АСЛО) ошиши аниқланиб, ушбу биомаркерлар дорсопатияни эрта аниқлаш, клиник баҳолаш ва мақсадли терапияни шакллантиришда муҳим аҳамиятга эга. Иқтисодий самарадорлик: мақсадли терапияни шакллантириш усулларидан фойдаланиш натижасида ижобий натижалар 1,5 баробар кўп ҳолатда кузатилганлигини ҳисобга олсак, йиллик иқтисодий кўрсаткич 5259400 сўмни ташкил етади. Хулоса: Бел радикулопатияси умуртқа поғонасининг L5 ва S1 нерв илдизлари шикастланиши билан боғлиқ бўлиб, оғриқ, ҳаракат функциясининг бузилиши ва периферик нервлардаги ўзгаришлар билан характерланади. 
учинчи илмий янгилик: ҳарбийларга хос дорсопатияда этиотроп ва патогенетик даволаш усуллари баҳоланганда, Эторикоксиб (90–120 мг/к), Хондрогард (100 мг/мл, в/м) ва махсус мослаштирилган даволовчи жисмоний машқлар тўплами оғриқ синдромини камайтириш, қон биомаркерларини меъёрлаштириш ва ҳаракат фаолиятини яхшилашда юқори самарадорлиги аниқланган. Бу бўйича таклифлар Самарқанд давлат тиббиёт университетининг 2024-йил 25-декабрдаги 5-сон Илмий кенгаши томонидан тасдиқланган “Ҳарбий хизматчиларда дорсопатияни шаклланиши, эрта аниқлаш ва олдини олишни такомиллаштириш хусусиятлари” ва “Ҳарбий хизматчиларда дорсопатияни шаклланиши, эрта аниқлаш ва олдини олишни, диагностикасини такомиллаштириш хусусиятлари” номли услубий тавсияномалар мазмунига сингдирилган. Бу бўйича Фарғона ҳарбий госпитали амалиётига 06.01.2025 йилдаги №25, №26 буйруқлари ва Самарқанд вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази амалиётига 18.01.2025 йилдаги №49, №50 буйруқлари билан амалитга жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 15.02.2025 йилдаги 12/17-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: ҳарбий хизматчиларда махсус бўлинмаларига хос дорсопатияда Эторикоксиб, Хондрогард ва махсус даволовчи жисмоний машқлар касалликни комплекс даволашда клиник жиҳатдан муҳим аҳамиятга эга бўлиб, оғриқ синдромини камайтириш, қон биомаркерларини меъёрлаштириш ва ҳаракат фаолиятини яхшилашда самарали эканлиги аниқланди. Иқтисодий самарадорлик: жисмоний машқлар тўпламининг қўлланилиши оғриқ синдромини камайтириш билан (50-70%) иқтисодий самарадорликни берди. Хулоса: Ҳарбий хизматчиларнинг махсус бўлинмалари (мотоўқчи, танк ва ҳаво-десант) учун хос бўлган дорсопатияларда ҳар бир гуруҳга мослаштирилган махсус даволовчи жисмоний машқлар тўплами ишлаб чиқилди. Натижада, оғриқ синдромини камайтириш, ҳаракат фаолиятини яхшилашда юқори самарадорликка эга эканлиги аниқланди.
тўртинчи илмий янгилик: махсус бўлинмаларда хизмат қилаётган ҳарбий хизматчиларда дорсопатияларнинг олдини олиш ва самарали даволаш мақсадида, ушбу патологиянинг патогенезига асосланган, ижтимоий ва иқтисодий жиҳатдан мақбул, янгича мултидисциплинар профилактик ва терапевтик стратегия ишлаб чиқилган. Бу бўйича таклифлар Самарқанд давлат тиббиёт университетининг 2024-йил 25-декабрдаги 5-сон Илмий кенгаши томонидан тасдиқланган “Ҳарбий хизматчиларда дорсопатияни шаклланиши, эрта аниқлаш ва олдини олишни такомиллаштириш хусусиятлари” ва “Ҳарбий хизматчиларда дорсопатияни шаклланиши, эрта аниқлаш ва олдини олишни, диагностикасини такомиллаштириш хусусиятлари” номли услубий тавсияномалар мазмунига сингдирилган. Бу бўйича Фарғона ҳарбий госпитали амалиётига 06.01.2025 йилдаги №25, №26 буйруқлари ва Самарқанд вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази амалиётига 18.01.2025 йилдаги №49, №50 буйруқлари билан амалитга жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 15.02.2025 йилдаги 12/17-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: ҳарбий хизматчиларнинг махсус бўлинмаларига хос дорсопатияни олдини олиш ва даволаш бўйича ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан мақбул тавсиялар ишлаб чиқилган бўлиб, ушбу тавсиялар дорсопатиянинг патогенетик механизмларини инобатга олган ҳолда профилактика, эрта диагностика ва комплекс терапия чораларини ўз ичига олади. Таклиф этилган ёндашувлар касалликнинг давомийлигини камайтириш, хизмат қобилиятини сақлаб қолиш ва даволаш самарадорлигини оширишга йўналтирилган. Шунингдек, тавсияларнинг амалий татбиқи даволаш харажатларини камайтириш ва ҳарбий хизматчиларнинг меҳнат унумдорлигини узоқ муддат сақлаш имконини беради. Иқтисодий самарадорлик: беморларни стационар шароитда даволаш одатда умумий ўртача 4156430 сўм сарфланади. Йиллик иқтисодий кўрсаткич эса ўз навбатида 30% гача бюджет маблағларини тежашга олиб келади. Хулоса: Бел умуртқалари радикулопатиясида сурункали оғриқ синдромининг қўзғалиш даврида стандарт даво муолажаларига қўшимча равишда Эторикоксиб (30 мг) – ностероид яллиғланишга қарши (НЯҚ) препарат ва Хондрогард (100 мг/мл, в/м) – хондропротектор препаратларини қўллаш самарадорлиги клиник жиҳатдан баҳоланди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish