Гафарова Ситора Собировнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Диабетик полинейропатиянинг клиник-диагностик тамойиллари ва даволашни такомиллаштириш» 14.00.13 - Неврология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Tib.4079.
Илмий раҳбар: Ходжиева Дилбар Таджиевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.04/30.04.2022.Tib.93.02.
Расмий оппонентлар: Хайдарова Дилдора Кадировна, тиббиёт фанлари доктори профессор; Ҳалимова Замира Юсуповна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Жанубий Қозоғистон тиббиёт академияси.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: I ва II турдаги қандли диабетда диабетик полиполинейропатиянинг клиник кечиши, оғирлик даражасини ўрганиш, диабетик полиполинейропатияни ташхислашда гуморал иммунитет ролини ўрганиш ва комплекс даволашни такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
сифат сезги тестларининг (Total Symptoms Score позитив симптоматика ифодаланиши ва Neuropathy Disability Score сезувчанликнинг пасайиш) шкалалари аҳамияти илмий жиҳатдан асосланган;
диабетик полинейропатия барча босқичларида периферик нервлар нейрофизиологик кўрсатгичлари (М ва С жавоб амплитудаси қўзғалишнинг тарқалиш тезлигининг пасайиши, латентликнинг ошиши) I ва II тур қандли диабетнинг орасидаги таҳлили исботланган;
I ва II тур қандли диабетда кузатиладиган диабетик полинейропатия ривожланишида иммунологик статус ўзгариши, нейрофизиологик кўрсатгичлар (М ва С жавоб амплитудаси қўзғалишнинг тарқалиш тезлигининг пасайиши, латентликнинг ошиши) I ва II тур қандли диабетга солиштирма таҳлил қилиниб, гуморал иммун статусига (IgA, IgM, IgG ошган) асосланган ҳолда эрта ташҳислаш мезонлари такомиллаштирилган;
I ва II тур қандли диабетда кузатиладиган диабетик полинейропатия ривожланишида клиник, иммунологик статус ва нейрофизиологик кўрсатгичларга асосланиб, эрта ташҳислаш ҳамда даволашнинг (трансмагнит стимуляция) босқичли мезонлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
"Диабетик полинейропатиянинг клиник-диагностик тамойиллари ва даволашни такомиллаштириш" мавзусидаги илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2025 йил 11 январдаги 11/83-сон хулосаси олинган.
биринчи илмий янгилик: сифат сезги тестларининг (Total Symptoms Score позитив симптоматика ифодаланиши ва Neuropathy Disability Score сезувчанликнинг пасайиш) шкалалари аҳамияти илмий жиҳатдан асосланган Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: диабетик полинейропатия субклиник босқичини эрта ташхислашда клиник-неврологик ва нейрофизиологик текшириш усуллари аҳамияти ўрганилиб, диабетик полинейропатиянинг оғир босқичларига ўтиш хавфи олди олишга эришилди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: диабетик полинейропатиянинг дастлабки босқичларида эрта неврологик бузилишларни аниқлаш орқали стационар даво муддати қисқаришига имкон яратилади. Аниқланган неврологик, нейрофизиологик бузилишлар ривожланишини эрта аниқлаш орқали ҳар бир беморда бюджет маблағлари ҳисобидан 851200 сўм иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: олинган натижаларга асосланиб, анъанавий ёндашувдан ташқари диабетик полинейропатия босқичига кўра ривожланадиган неврологик, нейрофизиологик бузилишларни аниқлаш натижасида 10 кунлик неврологик стационар харажатлари ҳисобидан бир кунлик даволаниш дори дармонлардан ташқари ҳар бир нафар бемор учун бюджет маблағларини суткасига 401200 сўм иқтисод қилиш имконини берди.
иккинчи илмий янгилик: диабетик полинейропатия барча босқичларида периферик нервлар нейрофизиологик кўрсатгичлари (М ва С жавоб амплитудаси қўзғалишнинг тарқалиш тезлигининг пасайиши, латентликнинг ошиши) I ва II тур қандли диабетнинг орасидаги таҳлили исботланган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: диабетик полинейропатия субклиник босқичини эрта ташхислашда нейрофизиологик кўрсатгичларнинг периферик нервларга нисбатан кўрсатгичлари таҳлил қилиниб ендокринолог ва неврологлар учун профилактик мезон бўлиб хизмат қилади, шунингдек, ушбу касаллик устидан назорат қилиш имконини беради ва даволашнинг шахсийлаштирилган усулини танлаш орқали профилактик чора тадбирлар ишлаб чиқилган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: амбулатор ва стационар шароитида периферик нервлар ҳолдатини таҳлил этиш орқали Диабетик полинейропатиянинг босқичига кўра персоналаштирилган усулни танлаш дори воситасига кетадиган маблағни учдан бир қисмга қисқартирган, ушбу миқдор ҳар бир бемор учун бюджет харажатларини 250000 сўмга иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: периферик нервлвр зарарланиши ҳамда гликрланган гемоглобин орасидаги корреляцион боғлиқликнинг мавжудлиги нейрофизиологик текширувларда зарарланиш шаклланишини башоратлашдаги аҳамиятини тасдиқлади.
учинчи илмий янгилик: I ва II тур қандли диабетда кузатиладиган диабетик полинейропатия ривожланишида иммунологик статус ўзгариши, нейрофизиологик кўрсатгичлар (М ва С жавоб амплитудаси қўзғалишнинг тарқалиш тезлигининг пасайиши, латентликнинг ошиши) I ва II тур қандли диабетга солиштирма таҳлил қилиниб, гуморал иммун статусига (IgA, IgM, IgG ошган) асосланган ҳолда эрта ташҳислаш мезонлари такомиллаштирилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: I ва II тур қандли диабетда кузатиладиган диабетик полинейропатия ривожланишида қон зардобидаги гуморал иммунитетнинг дисбаланси ўрганилганда диабетик полинейропатияни эрта босқичларидаёқ ривожланадиган неврологик бузилишларни эрта ташхислашда иммуноглобулинлар миқдори мутаносиблиги неврологик бузилишларни чуқурлашиб, оғир асоратлар ривожланишини олдини олишга имкон яратади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: диабетик полинейропатия ва неврологик бузилишларни эрта ташхислаш натижасида бир нафар бемор ҳисобига 200000 сўмга иқтисод қилишга эришилди. Хулоса: олинган илмий натижаларининг амалиётга жорий қилиниши диабетик полинейропатияни ҳамда ушбу касаллик натижасида ривожланадиган неврологик бузилишларни эрта ташхислаш кейинчалик ривожланадиган асоратларни камайтириш, тиббиёт ходимларининг неврологик асоратларни ривожланишда кузатиладиган хавф омилларини аниқлаш ҳамда даволаш самарадорлигини ошириш имконини беради.
тўртинчи илмий янгилик: I ва II тур қандли диабетда кузатиладиган диабетик полинейропатия ривожланишида клиник, иммунологик статус ва нейрофизиологик кўрсатгичларга асосланиб, эрта ташҳислаш ҳамда даволашнинг (трансмагнит стимуляция) босқичли мезонлари ишлаб чиқилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: I ва II тур қандли диабетда кузатиладиган диабетик полинейропатия ривожланишида иммунологик статус ўзгариши, нейрофизиологик кўрсатгичлар ва гуморал иммун статусига асосланиб эрта ташҳислашни такомиллаштириш, трансмагнит стимуляция усули ёрдамида даволаш оптималлаштириш натижасида захира қобилияти неврологик асоратларни эрта ташхислаш мезонлари бўлиб, шаклланишини башоратловчи индикатор сифатида қаралади ҳамда ўз вақтида ва мақсадга йўналтирилган давони олиб бориш имконини яратади, беморларни қисқа муддатда меҳнат қобилиятини тиклашга ва ҳаёт сифатини яхшилашга эришилган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: беморларнинг стационар мурожаати 2 мартага камаяди, мутахассис кўриги ва стандарт бўйича бажариладиган бошқа лаборатор таҳлиллар, инструментал текшириш усуллари сони 2 мартага қисқариши ҳисобидан ҳар бир нафар беморга стационар харажатлари ҳисобидан бир кунлик даволаниш дори дармонлардан ташқари ҳар бир нафар бемор учун бюджет маблағларини суткасига 401200 сўм, дори дармонлар ҳисобидан 250000 сўм ва эрта ташхислаш ҳисобидан 200000 сўм миқдордаги жами 851200 сўм харажат иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: ишлаб чиқилган лаборатор ва инструментал мезонлардан фойдаланиб, эрта ташхислаш ҳисобидан ҳар бир нафар бемордан 851200 сўмга иқтисод қилиш имконини бериб, касалликнинг кейинги босқичларга ўтишини олдини олиш, беморларнинг умумий саломатлигини ва ҳаёт сифатини яхшилаш билан изоҳланади.
Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Диабетик полинейропатиянинг клиник-диагностик тамойиллари ва даволашни такомиллаштириш» мавзусида илмий янгиликларни соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий техник кенгашнинг 2025 йил 15 январдаги 11-сонли йиғилиш баённомасига асосан илмий тадқиқот ишлари натижаларини амалиётга тадбиғи бўйича Когон шаҳар тиббиёт бирлашмаси ( 2024 йил 7 ноябрьдаги 4011-2-208-ТБ/2024-сон), Когон шаҳар тиббиёт бирлашмаси (2024 йил 7 ноябрдаги 4013-2-208-ТБ/2024-сон), РШТЁИМ Навоий филиали (2024 йил 7 ноябрдаги 100-сон), РШТЁИМ Навоий филиалининг (2024 йил 7 ноябрь 101-сон) буйруқлари билан амалиётга жорий қилинган ва соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий техник кенгашнинг 2025 йил 15-январдаги 11-сонли йиғилиш баённомасига асосан 11/83-сонли илмий тадқиқот ишлари натижаларини амалиётга тадбиғи бўйича хулосалар олинган.