Ахмедова Дилафрўз Баҳодировнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Бош оғриқ сурункали шаклларининг клиник-нейрофизиологик ва нейроиммунологик ўзига хослиги, даволашни оптималлаштириш усуллари» 14.00.13 - Неврология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.DSc /Tib.849.
Илмий раҳбар: Ходжиева Дилбар Таджиевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.04/30.04.2022.Tib.93.02.
Расмий оппонентлар: Хайдарова Дилдора Кадировна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Алиқулова Нигора Абдуқодировна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Шомуродова Дилноза Салимовна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Жанубий Қозоғистон тиббиёт академияси
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: бош оғриқ сурункали шакллари клиник-нейрофизиологик, нейроиммунологик ўзига хослигини ўрганиш, даволашни оптималлаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
электроэнцефалографияда пешона соҳасидаги секин тўлқинлар билан когнитив бузилишлар ўртасида ва психоэмоционал бузилишларнинг оғриқ интенсивлиги билан кучли мусбат корреляция аниқланиб, мигреннинг оғирлашувини кўрсатувчи индикатор эканлиги аниқланган;
электроэнцефалографик таҳлиллар асосида аурали ва аурасиз мигренда пешона соҳасида секин тўлқинлар ва паст амплитудали альфа фаоллик, абузусли бош оғриқда визуал реактивлик пасайиши ва тўлқин амплитудаси камайиши, сурункали зўриқишдаги бош оғриғида эса ритм барқарорлиги ва альфа доминантлик сақланиши исботланган;
қон зардобида 25(ОН)-D даражаси паст бўлган беморларда илк бор мигрень ҳуружларининг кўпроқ кузатилиши ва оғриқ интенсивлигининг юқорироқ бўлиши асосланган;
сурункали мигреннинг аурали ва аурасиз шаклларида хуруж вақтида интерлейкин-1β, IL-6 даражалари ишончли ошиши, интерлейкин -10 (IL-10) пасайиши, ремиссия даврида эса интерлейкин-1β нисбатан юқори даражада сақланиши, сурункали зўриқишдаги бош оғриғи ва абузусли бош оғриқларда бу цитокинларнинг фаол эмаслиги, С- реактив оқсилнинг барча гуруҳларда ошиши асосланган;
сурункали бош оғриқнинг клиник-неврологик ва нейроиммунологик белгилари намоён бўлишига кўра даволаш дифференциал ёндашув алгоритми патогенетик механизмларни инобатга олган ҳолда такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Бухоро давлат тиббиёт институтининг 2025 йил 1-апрелдаги №04/3113-сонли хатига кўра қуйидаги илмий янгилик ва самарадорликларга эришилган:
биринчи илмий янгилик: электроэнцефалографияда пешона соҳасидаги секин тўлқинлар билан когнитив бузилишлар ўртасида ва психоэмоционал бузилишларнинг оғриқ интенсивлиги билан кучли мусбат корреляция аниқланиб, мигреннинг оғирлашувини кўрсатувчи индикатор эканлиги аниқланган. Ижтимоий самарадорлиги: сурункали бош оғриқларида ҳавотир ва депрессияни даволаш беморларни нисбатан тез муддатларда оёққа туришига, даволаниш кунлари қисқаришига, меҳнат фаолиятига қайтишига сабаб бўлиб, меҳнат қобилияти тикланиши орқали ногиронлик кузатилиши мумкин бўлган беморлар сонини камайтиришга имкон берди. Иқтисодий самарадорлиги: ўртача даволаниш куни сурункали мигренда 1,3 кунга, СЗБОда 1,2 кунга ва абузусли БОда 1,7 кунга қисқаришига олиб келди. https://technomed.uz/ дастури ҳисоблаш натижалари сурункали БОда бир кунлик даволаниш бюджет ҳисобидан 104210.80 сўмни ташкил қилиб, ушбу маблағларни иқтисод қилиш имконини берди. Хулоса: сурункали БО билан бир кунлик даволаниш стационар ҳаражатлари дори дармонлардан ташқари ҳар бир нафар бемор учун бюджет маблағларини суткасига 104210.80 сўм иқтисод қилиш имконини берди.
иккинчи илмий янгилик: электроэнцефалографик таҳлиллар асосида аурали ва аурасиз мигренда пешона соҳасида секин тўлқинлар ва паст амплитудали альфа фаоллик, абузусли бош оғриқда визуал реактивлик пасайиши ва тўлқин амплитудаси камайиши, сурункали зўриқишдаги бош оғриғида эса ритм барқарорлиги ва альфа доминантлик сақланиши исботланган. Ижтимоий самарадорлиги: бош оғриғи бўйича ташхис қўйишдаги ишончлилик ошиши, даволаш протоколларининг индивидуаллашуви ва беморларнинг ҳаёт сифатининг яхшиланишига замин яратди. Иқтисодий самарадорлиги: нотўғри ташхислар ва уларга боғлиқ ортиқча тиббий харажатларнинг камайиши, самарали даволаш натижасида меҳнат қобилияти тикланган беморлар сонининг ортиши орқали ҳар бир беморда бюджет маблағлари ҳисобидан 240.700 сўм иқтисод қилишга эришилган, ҳамда тиббиёт муассасаларида ресурсларни оптимал тақсимлаш орқали тизим самарадорлигининг ошиши таъминланди. Хулоса: клиник нейрофизиология соҳасида диагностика ва терапевтик ёндашувларни сифат жиҳатдан янги босқичга олиб чиқди ва 1 нафар бемор учун бюджет маблағларини суткасига 240.700 сўмга иқтисод қилиш имконини берди.
учинчи илмий янгилик: қон зардобида 25(ОН)-D даражаси паст бўлган беморларда илк бор мигрень ҳуружларининг кўпроқ кузатилиши ва оғриқ интенсивлигининг юқорироқ бўлиши асосланган. Ижтимоий самарадорлиги: қуйидагилардан иборат: Витамин D етишмовчилигини бартараф этиш бош оғриқ ҳуружларининг камайишига олиб келиб, беморларнинг кундалик турмуш фаолиятини яхшилайди, иш қобилиятини сақлайди ва таълим жараёнидаги узилишларни камайтиради. Шу орқали жамиятда соғлом ва фаол аҳоли улуши ошади, психологик барқарорлик таъминланади ва умумий ижтимоий самарадорликка эришилади. Иқтисодий самарадорлиги: витамин Д етишмовчилигини эрта ташхислаш натижасида бир нафар бемор ҳисобига 15.400 сўмга иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: Олинган илмий натижаларининг амалиётга жорий қилиниши витамин D даражасини назорат қилиш ва етишмовчиликни бартараф этиш орқали бош оғриқ ҳуружларини камайтириш, ҳамда даволаш самарадорлигини ошириш имконини беради.
тўртинчи илмий янгилик: сурункали мигреннинг аурали ва аурасиз шаклларида хуруж вақтида интерлейкин-1β, IL-6 даражалари ишончли ошиши, интерлейкин -10 (IL-10) пасайиши, ремиссия даврида эса интерлейкин-1β нисбатан юқори даражада сақланиши, сурункали зўриқишдаги бош оғриғи ва абузусли бош оғриқларда бу цитокинларнинг фаол эмаслиги, С- реактив оқсилнинг барча гуруҳларда ошиши асосланган. Ижтимоий самарадорлиги: қуйидагилардан иборат: кардиоэмболик инсультнинг ўткир даврида неврологик бузилишлар ҳамда коагулограмма Мигрен патогенезида яллиғланиш цитокинлари (IL-6, IL-1β, IL-10) ва С-реактив оқсил (СРО) даражасининг ҳуруж пайтида ишончли ошиши ва ремиссия даврида пасайиши, клиник динамикани молекуляр даражада мониторинг қилиш имконини яратади. Бу биомаркерлар асосида индивидуаллаштирилган ёндашувлар ҳуружларни эрта аниқлаш ва самарали даволашга замин яратади. Илмий жиҳатдан асосланган мазкур ёндашув аҳоли ўртасида бош оғриқ ҳолатларини камайтиради, иш қобилиятини сақлайди, ҳамда ўз вақтида ва мақсадга йуналтирилган давони олиб бориш имконини яратади. Иқтисодий самарадорлиги: беморларнинг стационар мурожаати 2 мартага камаяди, ҳуружлар сони йилига 30% камайиши ҳисобидан ҳар бир нафар беморга бюджет ҳисобидан 150.400 сўм миқдордаги харажат иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: ишлаб чиқилган лаборатор мезонлардан фойдаланиб эрта ташхислаш ҳисобидан ҳар бир нафар бемордан 150.400 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.
бешинчи илмий янгилик: сурункали бош оғриқнинг клиник-неврологик ва нейроиммунологик белгилари намоён бўлишига кўра даволаш дифференциал ёндашув алгоритми патогенетик механизмларни инобатга олган ҳолда такомиллаштирилган. Ижтимоий самарадорлиги: беморлар учун индивидуал ривожланиш стратегияларини ишлаб чиқишда, реабилитация, касбга қайтариш ва психо-ижтимоий ёрдам чораларини самарали тарзда жорий этишда муҳим аҳамият касб этади. Иқтисодий самарадорлиги: бош оғриқ билан боғлиқ иш куни йўқотишлари, шифохона харажатлари ва самарасиз даволаш оқибатида вужудга келган харажатлар миллий иқтисодиёт учун салмоқли юк ҳисобланади. SF-36 асосида юқори хавф гуруҳларидаги беморлар эрта аниқланиб, мақсадли интервенцияларга йўналтирилиши, иш кунларини йўқотишни камайтириш, психо-эмоционал мувозанатни тиклаш ва қайта жамиятга мослашувни таъминлаш имкони орқали соғлиқни сақлаш харажатлари камайиши ҳисобидан ҳар бир бемор ҳисобига бюджет маблағлардан 418300 сўм, бюджетдан ташқари маблағлардан 651800 сўм иқтисод қилишга эришилди. Хулоса: SF-36 сўровномаси асосида аниқланган ҳаёт сифати ва ижтимоий фаолликдаги пасайиш ҳолатлари мигрен ва сурункали бош оғриқларнинг аҳамиятли функционал оқибатларга олиб келишига далолат беради. Эрта скрининг ва мақсадли интервенция орқали когнитив ва ижтимоий имкониятларни тиклаш, иш қобилиятини сақлаш ҳамда соғлиқни сақлаш тизимида иқтисодий юкни камайтириш мумкин. Шу жиҳатдан, SF-36 каби комплекс баҳолаш воситаларининг клиник амалиётга интеграцияси юқори ижтимоий-иқтисодий самарадорликни таъминлайди.
Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Бош оғриқ сурункали шаклларининг клиник-нейрофизиологик ва нейроиммунологик ўзига хослиги, даволашни оптималлаштириш усуллари» мавзусидаги тадқиқот натижалари илмий янгиликларни соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Бухоро шаҳар тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (2025 йил 4 апрелдаги 475-2-42-ТB/2025-сон буйруқ), Самарқанд вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича буйруқ (2025 йил 5- апрелдаги 116-U-сон буйруқ), Жиззах шаҳар тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (2025 йил 2 апрелдаги 1467-3-55-ТB/2025-сон буйруқ) билан амалиётга жорий қилинган ва соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий техник кенгашнинг 2025 йил 22-майдаги 18-сонли йиғилиш баённомасига асосан №18/28-сонли илмий тадқиқот ишлари натижаларини амалиётга тадбиғи буйича хулоса олинган.