Юсупова Ранохон Толибжоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Талаба ёшлар онгида муҳандислик тафаккурини шакллантиришнинг ижтимоий- фалсафий омиллари” 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.3.PhD/Fal1578
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат техника институтида.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Наманган давлат университети PhD.03/30.04.2021.F.76.06.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Қурбонова Лолахон Абдухадимовна фалсафа фанлари доктори, профессор.
Расмий оппонентлар: Назаров Насриддин Атақулович Фалсафа фанлари доктори (DSc), профессор ва Юлдашев Серобжон Урмоналиевич Фалсафа фанлари доктори(DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Талаба ёшларда муҳандислик тафаккурини шаклланишининг ижтимоий фалсафий омилларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
жамиятда муҳандислик тафаккурини ривожлантиришнинг экзоген (инсон капиталини ривожлантириш, инновацион инфратузилма, норасмий институционал муҳит, ижтимоий фаолият) ва эндоген (ишонч, қобилият, маъсулият) омилларининг диалектик алоқадорлигини таъминлаш ёшларда универсал компетенсияларни шакллантириб, инклюзив таълим парадигмаларини парманентлигини ривожлантириши фалсафий асосланган;
жамиятда муҳандислик тафаккурини шакллантириш, шахсиятдаги интеллектуал имманент хусусиятлар (интилиш, ирода, истеъдод) таъсирида жамиятга хос бўлган миллий характер ва ментал белгиларни ўзгартириши, анъана ва қадриятларда трансформацияни келтириб чиқариши очиб берилган;
Ўзбекистон олий таълим муассасаларида талаба ёшлар орасида муҳандислик тафаккурининг ривожланиш даражасининг эндотрансформацион (ички ўзгариш) ва экзотрансформацион (ташқи ўзгариш) омилари, ёшларда ижодкорлик қобилиятини ривожлантиришига ижобий таъсир этиши сабабли, жамиятнинг инклюзивлик ўзгаришларга олиб келувчи ақлий парадигма эканлиги аниқланган;
талабаларда муҳандислик тафаккурини шакллантиришга йўналтирилган таълим тизимини ишлаб чиқиш, жамият ижтимоий структурасида конструктив ижтимоий механизм эканлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Талаба ёшларда муҳандислик тафаккурини шакллантиришнинг ижтимоий-фалсафий хусусиятлари таҳлили бўйича ишлаб чиқилган тадқиқотнинг илмий натижаларидан:
жамиятда муҳандислик тафаккурини ривожлантиришнинг экзоген (инсон капиталини ривожлантириш, инновацион инфратузилма, норасмий институционал муҳит, ижтимоий йўналтирилган фаолият) ва эндоген (ички интилиш, қобилият, маъсулият) омилларини очиб беришга доир илмий хулосаларидан Республика Маънавият ва Марифат Маркази ҳузуридаги Ижтимоий-Маънавий Тадқиқотлар Институтининг ўзбекистон Республикасида 2021-йилда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантиришни янги босқичга доир қўшимча чора-тадбирлар дастурининг ИИ-йўналишига оид “Ўзбекистондаги янгиланиш жараёнлари, амалга оширилаётган ислоҳотлар мазмунини тарғиб қилиш, “Янги Ўзбекистон- Учинчи ренесанс сари” мавзусидаги мақолалар танлови ҳамда тарғибот тадбирларида фойдаланилган (Республика Маънавият ва Марифат Маркази ҳузуридаги Ижтимоий-Маънавий тадқиқотлар институтининг 2022-йил 6-майдаги 84-сонли далолатномаси). Натижада, ёшларда универсал компетенсияларни шакллантиришнинг анъанавий таълим парадигмаларини такомиллаштиришга хизмат қилган;
ёшлар муҳандислик тафаккурини шакллантиришда талаба шахсиятининг интеллектуал имманент хусусиятлари, оила, таълим ва ижтимоий муҳитнинг ўзаро диалектик алоқадорлигини таъминлашига оид таклиф ва тавсияларидан Ўзбекистон Адолат социал-демократик партияси Андижон вилоят Кенгашининг “Аёллар қаноти” ва “Ёшлар қаноти” лойиҳаларини амалга оширишда бевосита фойдаланилган. “Конституция билимдони” кўрик-танлови, “Ватан келажаги ёшлар қўлида”, “Мактабда ижтимоий тенглик масалалари”, “Таълим сифати - партия нигоҳида” номли лойиҳалари шулар жумласидандир. (Ўзбекистон Адолат социал-демократик партияси Андижон вилоят Кенгашининг 2024-йил 12-ноябрдаги 81-сон далолатномаси). Натижада, ижодий онгни ташкил этувчи параметрларни ижодий фаолият эвазига амалга оширишнинг интеллектуал аспектларини очиб беришга хизмат қилган;
Ўзбекистон олий таълим муассасаларида талаба ёшлар орасида муҳандислик тафаккурининг ривожланиш даражасининг эндотрансформацион (ички ўзгариш) ва экзотрансформацион (ташқи ўзгариш) омиларини очиб беришга доир таклиф ва тавсияларидан, Андижон вилоят телерадиокомпамиясида эфирга узатилган “Бахс, мулоқот, таҳлил”, “Нажот билимда” ва “Махсус репортаж” кўрсатувларини тайёрлашда ижодий онгини ташкил этушҳи параметрларни ижодий фаолият эвазига амалга оширишнинг интеллектуал аспектларини очиб бериш, фан ва техника тараққий этган замонавий дунёда техник тафаккур эгаси бўлиш ижтимоий заруриятга айланганлиги, унинг мураккаблиги, ҳали кўп илмий ўрганилмаганлиги сабабли талаба ёшлар техник тафаккурининг барча кўринишларини ижтимоий-фалсафий жиҳатдан баҳолаш ва уни ўлчашнинг услубий қийинчиликлари, бундан ташқари, ижтимоий муносабатларда ўзига хос услубий ёндашувларга эга меъёрий-ҳуқуқий базалари тўгрисида фикр ва мулоҳазалар алмашилди. Андижон вилоят телерадиокомпамияси илмий хулосалар, фикр-мулоҳазалардан келгуси фаолиятида ҳам услубий тавсиялар ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси Андижон вилояти телерадиокомпаниясининг 2024-йил 29-октябрдаги № 01-13/31-сон маълумотномаси). Натижада, ёшларда ижодкорлик ва қобилиятини ривожлантиришига ижобий таъсир этиши, жамиятнинг инклюзивлик ўзгаришларга олиб келувчи ақлий парадигма эканлиги далиллашга хизмат қилган;
муҳандислик тафаккурининг трансформацияси, унинг илм-фан, таълим ва замонавий технологияларни ривожлантиришдаги креатив аҳамияти ҳамда талаба ёшлар орасида муҳандислик тафаккурини шакллантириш ва тараққий эттиришнинг ижтимоий – фалсафий хусусиятларини ўрганиш ҳамда ижодий фаолиятни юксалтириш истиқболлари бўйича ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялари Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Талаба ва ўқувчиларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш марказининг 2024-йилдан бошлаб ўтказилган тарғибот фаолиятида татбиқ этилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Талаба ва ўқувчиларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш марказининг 2024-йил 1-ноябрдаги № ИТИД-24-09-сонли далолатномаси). Натижада, ёшлар онгида интеллектуал – тафаккур салоҳиятини ривожлантириш ва танқидий фикрлаш маҳоратини аниқлаш мақсадида ёшлар дебати тарғибот ишларини ташкил этиш мақсадида хизмат қилган.