Максумова Махфуза Шароф қизининг
педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Интегратив ривожлантирувчи ёндашув асосида бўлажак мутахассисларни касбий тайёргарлигини такомиллаштириш технологияси”, 13.00.02 – “Таълим тарбия назарияси ва методикаси”
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:  В2022.3.PhD/Ped3880.
Илмий раҳбари: Хакимова Муҳаббат Файзиевна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги DSc.03/30.12.2020.I.16.02 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Абдуллаева Нафиса Шавкатовна, педагогика фанлари доктори, доцент, Медетова Роушан Мамадияровна, педагогика фанлари бўйча фалсафа доктори,профессор.
Етакчи ташкилот: Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: интегратив ривожлантирувчи ёндошув асосида бўлажак мутахассисларнинг касбий тайёргарлигини такомиллаштириш технологиялари  бўйича амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат..
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак мутахассисларнинг касбий тайёргарлигини такомиллаштиришнинг дидактик имкониятлари адаптив муҳитнинг мотивацион, когнитив, коммуникатив, баҳоловчи ва рефлекслив компонентларини меҳнат бозори тендесияларига ва уларнинг иқтисодий самарадорлигига мувофиқ яхлитлаштириш асосида аниқланган; 
бўлажак мутахассисларнинг касбий тайёргарлигини ривожлантириш модели педагогик мослашиш жараёнида бизнес-симуляторларни таълимга иқтисодий ресурслар ва бозор талаблари асосида интеграциялаш хамда ижодий, фаолиятли ўқитиш технологияларини қайта уйғунлаштириш кўрсаткичларини диагностик лойиҳалаш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак мутахассисларни касбий фаолиятли технологияси импровизация босқичлари ва таълим жараёни қиймат занжири босқичларида инвестициявий ёндошувни тадбиқ этиш ҳамда таълим сифатини мониторинги ва инсон капитали салохиятини уйғунлаштириш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак мутахассисларнинг касбий фаолиятга тайёрлаш технологиялари самарадорлиги маҳаллий ва халқаро меҳнат бозорида талабларига мос, когнитив фаоллик ва бозор ўзгаришларига адаптация қилиш қобилятини шахсий ва ижтимоий фазилатлар ҳамда шахслараро муносабатлар ва таълим субектларининг субектив позицияларини иқтисодий мувозанат ва бозор шароитларининг таъсирида инобатга олиш асосида аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. интегратив ривожлантирувчи ёндашув асосида бўлажак мутахассисларнинг касбий фаолиятини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
бўлажак мутахассисларнинг касбий тайёргарлигини такомиллаштиришнинг дидактик имкониятлари адаптив муҳитнинг мотивацион, когнитив, коммуникатив, баҳоловчи ва рефлекслив компонентларини яхлитланган холда педагогик бирликларни шахсий-фаолиятли ёндашувларга устуворлик бериш орқали аниқлашга оид тавсиялар “Таълим бошқарувидаги сўнгги ўзгаришлар” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган. “Таълим бошқарувидаги сўнги ўзгаришлар” номли ўқув қўлланма нашр этилган.(Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациалар вазирлигининг 2023 йил 21 сентябрдаги 02/01-01-128 рақамли гувоҳнома.). Натижада, бўлажак мутахассисларнинг касбий тайёргарлигини такомиллаштириш методлари ва технологиялардан фойдаланиб ўқув фаолиятини сифат жиҳатдан такомиллаштириш имконияти яратилган;
бўлажак мутахасиссларнинг касбий тайёргарлигини ривожлантириш моделини педагогик мослашиш жараёнида касбий педагогик фаолиятга тайёрлик, хамда ижодий, фаолиятли ва рефлексив компонентларининг шаклланганлик даражаси мезонлари ва кўрсаткичларини диагностик лойихалаш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар “Педагогик менежмент” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган. (Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг 2024-йил 24 июндаги "190"-сонли буйруғига асосан ўқув адабиётининг нашр Рухсатномаси). Натижада, талабаларни олий таълим муассасаси ўқув жараёнига педагогик мослашишининг ижтимоий, психологик ва педагогик омиллари кенгайтирилган;
интегратив ривожлантирувчи ёндошув асосида бўлажак мутахассисларнинг касбий фаолиятли такомиллаштириш импровизация босқичлари ва таркибий қисмларини аниқлаш, ностандарт вазиятларни хал этиш, хамда башорат қилувчи компонентларни ахлоқий-гуманистик ва ташкилий-услубий функсияларни уйғунлаштириш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар асосида “Хулқ атвор иқтисодиёти” фани бўйича мултимедияли электрон ўқув қўлланма ишлаб чиқилган. (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2023 йил 23 майдаги № ДГУ 25818-сонли гувоҳномаси). Натижада, интегратив ривожлантирувчи ёндашув асосида бўлажак мутахассисларнинг касбий фаолиятини такомиллаштириш имкониятлари кенгайтирилган;
интегратив ривожлантирувчи ёндошув асосида бўлажак мутахассисларнинг касбий фаолиятга тайёрлаш технологиялари самарадорлиги жамият ва давлат талаблари ва ўқитувчиларнинг ижтимоий-маданий қобилиятининг энг юқори даражасига эришишга олиб келадиган касбий муҳим, шахсий ва ижтимоий фазилатларни хамда шахслараро муносабатлар ва таълим субъекларининг субъектив позицияларини инобатга олиш асосида аниқлашга оид тавсиялар “Таълим бошқарувидаги сўнгги ўзгаришлар” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган. (Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг 2023-йил 26 июндаги "211"-сонли буйруғига асосан ўқув адабиётининг нашр Рухсатномаси). Натижада, интегратив ривожлантирувчи ёндашув асосида бўлажак мутахассисларнинг касбий фаолиятини такомиллаштириш самарадорлигини ошириш тизими ишлаб чиқилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish