Икрамова Шахноза Нозимовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): "Болалардаги гломерулонефритларнинг клиник иммунологик хусусиятларига бириктирувчи тўқима дисплазиясининг таъсири" 14.00.09-Педиатрия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Tib 2731.
Илмий рахбар: Миррахимова Мактуба Хабибуллаевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт университети, DSc.04/30.12.2019.Tib.102.01.
Расмий оппонентлар: Рустамов Мардонқул Рустамович тиббиёт фанлари доктори, профессор; Азизова Нигора Давлятовна тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Гомел давлат тиббиёт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади болаларда бириктирувчи тўқима дисплазияси фонида гломерулонефрит касаллигининг оғирлик даражасини баҳолаш, шунингдек, буйрак тўқималарида кечаётган яллиғланиш жараёнларига таъсир қилувчи цитокинлар мувозанати билан боғлиқ ҳолатни ўрганиш натижасида касаллик кечишини башорат килиш ва эрта ташхислаш усулларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
гломерулонефритнинг турли шакллари билан касалланган болаларда касаллик оғир кечишига таъсир этувчи омил сифатида бириктирувчи тўқима дисплазиясининг юқори учраш частотаси, айниқса гормонга чидамли нефротик синдром (ГЧНС) шаклида 66,7% ҳолатда қайд этилгани аникланган;
болаларда бириктирувчи тўқима дисплазияси фонида ривожланган сурункали гломерулонефритнинг гормонга чидамли нефротик шаклида пешобда моноцитар хемоатрактант оқсил-1 (МХО-1) ҳамда қон зардобида яллиғланиш цитокинлари – интерлейкин-8 (ИЛ-8) ва ўсма некроз фактори α (ЎНФ-α) миқдорининг назорат гуруҳига нисбатан ўртача 1,6 баробарга юқори эканлиги аниқланган;
болаларда бириктирувчи тўқима дисплазияси фонида ривожланган сурункали гломерулонефритда пешобда моноцитар хемоаттрактант оқсил-1 (МХО-1) миқдорининг таққослаш гуруҳига нисбатан 2,0 баробар ошиши натижасида буйрак тўқималарида склероз жараёнининг ривожланишидаги аҳамиятли ўрни исботланган;
болаларда бириктирувчи тўқима дисплазияси фонида кечаётган сурункали гломерулонефритларнинг гормонга чидамли нефротик шакли кечиш хусусиятларини баҳолаш, шу жумладан, фенотипик карта асосида дисплазия оғирлик даражасини, биомаркерлар (МХО-1, ИЛ-8, ЎНФ-α) фаоллигини аниқлаш орқали гломерулонефритнинг кечишини башорат қилиш имконини берувчи клиник-диагностик мезонлар ээканлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Болаларда бириктирувчи тўқима дисплазияси фонида ривожланган гломерулонефритларнинг клиник иммунологик хусусиятлари бўйича олинган илмий натижалар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий техник кенгашининг 2024 йил 25 сентябр №6/98 сонли хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик: гломерулонефритнинг турли шакллари билан касалланган болаларда касаллик оғир кечишига таъсир этувчи омил сифатида бириктирувчи тўқима дисплазиясининг юқори учраш частотаси, айниқса гормонга чидамли нефротик синдром (ГЧНС) шаклида 66,7% ҳолатда қайд этилгани аникланганлиги Тошкент тиббиёт академияси илмий кенгашининг 2022 йил 28 октабрдаги 3-сони билан тасдиқланган “Болаларда гломерулонефрит: хавф омиллари, кечиши, оқибатлари” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Сурхондарё вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказига 2023 йил 14 апрелдаги даги 47-сон буйруғи билан, Термиз шаҳар кўп тармоқли марказий поликлиникасига 2023 йил 15 майдаги 58-сон буйруқ билан клиник амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий техник кенгашининг 2024 йил 25 сентябр №6/98 сонли хулосаси).Ижтимоий самарадорлиги. Тадқиқот натижалари асосида бириктирувчи тўқима дисплазияси фонида ривожланган сурункали гломерулонефрит билан касалланган болаларда касалликнинг оғир кечишини башорат қилиш имконияти яратилган. Иқтисодий самарадорлиги: касалликни эрта ташхислаш натижасида бир беморда ремиссия даврини узайтириш орқали камида уч марта шифохонага ётқизилишнинг олди олинаган. Ҳар бир беморга шифохонада даволаниш бир кун учун ўртача 103000 сўм харажат қилинади деб ҳисобласак, 7 кунлик даволаниш харажатлари бир мартага 721000 сўмни ташкил этади.
иккинчи илмий янгилик: болаларда бириктирувчи тўқима дисплазияси фонида ривожланган сурункали гломерулонефритнинг гормонга чидамли нефротик шаклида пешобда моноцитар хемоатрактант оқсил-1 (МХО-1) ҳамда қон зардобида яллиғланиш цитокинлари – интерлейкин-8 (ИЛ-8) ва ўсма некроз фактори α (ЎНФ-α) миқдорининг назорат гуруҳига нисбатан ўртача 1,6 баробарга юқори эканлиги аниқланган , уларнинг яллиғланиш жараёнидаги прогностик аҳамияти исботланган ва улар бўйича таклифлар Тошкент тиббиёт академияси илмий кенгашининг 2022 йил 28 октабрдаги 3-сони билан тасдиқланган “Болаларда гломерулонефрит: хавф омиллари, кечиши, оқибатлари” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Сурхондарё вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказига 2023 йил 14 апрелдаги даги 47-сон буйруғи билан, Термиз шаҳар кўп тармоқли марказий поликлиникасига 2023 йил 15 майдаги 58-сон буйруқ билан клиник амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий техник кенгашининг 2024 йил 25 сентябр №6/98 сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: дисплазия фонида ривожланган сурункали гломерулонефритларнингнинг гормонга чидамли нефротик шаклида МХО-1, ИЛ-8 ва ЎНФ-α каби биомаркерларни эрта аниқлаш орқали касалликнинг оғир кечишини башорат қилиш ва яллиғланиш жараёнини баҳолаш имкони пайдо бўлган. Иқтисодий самарадорлик: қўшимча тадқиқотлар учун харажатларни хамда бошқа қиммат диагностика муолажаларига бўлган эҳтиёжни камайтириш билан ифодаланади ва нефрология бўлимида ҳар бир беморнинг бир кунлик даволанишига давлат томонидан сарфланган маблағ 103000 сўмдан тежалади.
учинчи илмий янгилик: болаларда бириктирувчи тўқима дисплазияси фонида ривожланган сурункали гломерулонефритда пешобда моноцитар хемоаттрактант оқсил-1 (МХО-1) миқдорининг таққослаш гуруҳига нисбатан 2,0 баробар ошиши натижасида буйрак тўқималарида склероз жараёнининг ривожланишидаги аҳамиятли ўрни исботланганлиги Тошкент тиббиёт академияси илмий кенгашининг 2022 йил 28 октабрдаги 3-сони билан тасдиқланган “Болаларда гломерулонефрит: хавф омиллари, кечиши, оқибатлари” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Сурхондарё вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказига 2023 йил 14 апрелдаги даги 47-сон буйруғи билан, Термиз шаҳар кўп тармоқли марказий поликлиникасига 2023 йил 15 майдаги 58-сон буйруқ билан клиник амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий техник кенгашининг 2024 йил 25 сентябр №6/98 сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги. Бириктирувчи тўқима дисплазиясининг негизида кечган гломерулонефритларнинг ривожланишини башоратлаш учун пешобда МХО-1 тахлил қилиш орқали клиник-лаборатор кўрсаткичлар орасида боғлиқликни белгилаш натижасида касаллик ривожланиши ва кечиши даражасини ўз вақтида аниқлаш ва асоратларини олдини олишга, хамда ногиронлик даражасини пасайтиришга имкон берган. Иқтисодий самарадорлиги: тавсия этилган текшириш усулни амалиётга жорий этилиши касаллик кечишини олдиндан башорат этиш имконини беради ва касаллик оқибати натижасида келиб чикиши мумкин бўлган асоратларни камайтиради,ремиссия даврини узайтиради ва шулар хисобига давлат томонидан сарфланган маблағлар иқтисод қилинади.
тўртинчи илмий янгилик: болаларда бириктирувчи тўқима дисплазияси фонида кечаётган сурункали гломерулонефритларнинг гормонга чидамли нефротик шакли кечиш хусусиятларини баҳолаш, шу жумладан, фенотипик карта асосида дисплазия оғирлик даражасини, биомаркерлар (МХО-1, ИЛ-8, ЎНФ-α) фаоллигини аниқлаш орқали гломерулонефритнинг кечишини башорат қилиш имконини берувчи клиник-диагностик мезонлар эканлиги асосланганлиги Тошкент тиббиёт академияси илмий кенгашининг 2022 йил 28 октабрдаги 3-сони билан тасдиқланган “Болаларда гломерулонефрит: хавф омиллари, кечиши, оқибатлари” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Сурхондарё вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказига 2023 йил 14 апрелдаги даги 47-сон буйруғи билан, Термиз шаҳар кўп тармоқли марказий поликлиника 2023 йил 15 майдаги 58-сон буйруқ билан клиник амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий техник кенгашининг 2024 йил 25 сентябр №6/98 сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги. Фенотипик карта асосида дисплазия оғирлик даражасини, биомаркерлар (МХО-1, ИЛ-8, ЎНФ-α) фаоллигини аниқлаш орқали гломерулонефритнинг кечишини башорат қилиш имконини берадиган янги клиник-диагностик схема ишлаб чиқилиши ва амалиётга жорий этилгани ва эрта ташхис орқали болаларда сурункали гломерулонефритларнинг гормонга чидамли нефротик шаклининг оғирлашишини олдини олишда ва унинг асоратларини камайтиришда ёрдам беради. Иқтисодий самарадорлиги. Фенотипик карта асосида дисплазия оғирлик даражасини бахолаш ҳамда биомаркерлар (МХО-1, ИЛ-8, ФНО-α) фаоллигини аниқлаш орқали гломерулонефритнинг кечишини башорат қилиш имконини берувчи янги клиник-диагностик схема ишлаб чиқилиши ва жорий этилиши натижасида соғлиқни сақлаш тизими учун барқарор фойда келтиришга имкон яратади.