Ғафуров Умиджон Баҳодир ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):
“Банкларда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш амалиётининг молиявий механизмлари”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Iqt4066
Илмий раҳбар: Норов Акмал Рузимаматович, иқтисодиёт фанлари доктори, проффессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент Халқаро университети, DSc.22/29.12.2023.I.175.01
Расмий оппонентлар: Хусанов Дурбек Нишонович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Дусияров Шерзод Холмуратович, Иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистондаги тижорат банкларда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш амалиётининг молиявий механизмларини такомиллаштиришга қаратилган илмий-назарий, амалий ва услубий таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тижорат банкларида жисмоний шахсларнинг пул транзакцияларини миқдорларидан келиб чиқиб уларни «хавфсиз», «қониқарли» ва «хавфли» тоифаларга ажратган ҳолда кечиктириш ёки музлатиб қўйиш амалиёти таклиф этилган;
тижорат банклари амалиётига жиноий йўл билан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш миллий тизими «Жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш конвеери» орқали такомиллаштириш таклиф этилган;
тижорат банкларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашишда банк капитали қийматини камида бир фоизга ошиши банкнинг фоизли даромадлари қийматининг камида икки фоизга ошишига хизмат қилиши илмий асосланган;
тижорат банк томонидан жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш амалиётини такомиллаштириш асосида банк даромадларини оширишга йўналтирилган 2030 йилгача бўлган прогноз ссенарийлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш амалиётининг молиявий механизмлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
тижорат банкларида жисмоний шахсларнинг пул транзакцияларини миқдорларидан келиб чиқиб уларни «хавфсиз», «қониқарли» ва «хавфли» тоифаларга ажратган ҳолда кечиктириш ёки музлатиб қўйиш амалиёти таклифи «Микрокредитбанк» Акциядорлик тижорат банки фаолиятига жорий этилган («Микрокредитбанк» Акциядорлик-тижорат банкининг 2024-йил 04-декабрдаги № 05-12/32702-сон далолатномаси). Натижада «Микрокредитбанк» Акциядорлик тижорат банкида пул ўтказмаларни ва транзакцияларни кечиктириш ва музлатиб қўйиш амалиёти жорий этилди ҳамда рўйхатдан чиқариш ва активларни музлатишдан чиқариш бўйича ваколатли органларнинг тижорат банклари билан тезкор коммуникация каналлари йўлга қўйиш имконияти яратилган;
тижорат банклари амалиётига жиноий йўл билан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш миллий тизими «Жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш конвеери» орқали такомиллаштириш таклифи «Микрокредитбанк» Акциядорлик тижорат банки амалиётига жорий этилган («Микрокредитбанк» акциядорлик-тижорат банкининг 2024-йил
04-декабрдаги № 05-12/32702-сон далолатномаси). Мазкур қоидалар «Микрокредитбанк» Акциядорлик тижорат банки амалиётга жорий этилиши жиноий йўл билан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тизимининг ташкилий-услубий қоидаларини такомиллаштириш имконини берган;
тижорат банкларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашишда банк капитали қийматини камида бир фоизга ошиши банкнинг фоизли даромадлари қийматининг камида икки фоизга ошишига хизмат қилиши мумкинлиги таклифи «Микрокредитбанк» Акциядорлик тижорат банки фаолияти амалиётига жорий этилган («Микрокредитбанк» акциядорлик-тижорат банкининг 2024-йил
04-декабрдаги № 05-12/32702-сон далолатномаси). Мазкур таклиф «Микрокредитбанк» Акциядорлик тижорат банкида ички назорат қоидаларида жиноий даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштириш бўйича рискларни мижозлар тўплами кесимида, географияси ва транзакция турлари бўйича баҳолашни йўлга қўйиши ва аниқланган рисклар бўйича кенгайтирилган чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқиш амалиёти йўлга қўйилган;
тижорат банк томонидан жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш амалиётини такомиллаштириш асосида банк даромадларини оширишга йўналтирилган 2030 йилгача бўлган прогноз ссенарийлари бўйича таклифи «Микрокредитбанк» Акциядорлик тижорат банки амалиётига жорий этилган («Микрокредитбанк» Акциядорлик-тижорат банкининг 2024-йил 04-декабрдаги
№ 05-12/32702-сон далолатномаси). Мазкур таклиф «Микрокредитбанк» Акциядорлик тижорат банки томонидан 2030 йилга мўлжалланган банк умумий стратегиясини ишлаб чиқишда фойдаланилган.