Обилов Миркомил Рашидовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Аҳоли молиявий саводхонлигини ошириш орқали мамлакатда тадбиркорликни ривожлантириш услубиётини такомиллаштириш”, 08.00.01 - Иқтисодиёт назарияси (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.4.01DSc/Iqt624.
Илмий маслаҳатчи: Гафуров Убайдулло Вахабович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Гулистон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.01.2021.I.16.03.
Расмий оппонентлар: Абдуллаев Суюн Артикович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Бобоназарова Жамила Холмуродовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Расулова Дилфуза Валиевна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қорақалпоқ давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади аҳоли молиявий саводхонлигини ошириш орқали мамлакатда тадбиркорликни ривожлантириш услубиётини такомиллаштириш бўйича илмий-услубий ва амалий таклифлар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
молиявий саводхонликнинг тадбиркорлик муҳитига таъсирини баҳолашда институционал иқтисодиёт назарияси ҳамда хулқ-атвор иқтисодиёти қоидаларига асосланган ҳолда аҳолининг молиявий билимларини интеграция қилувчи институционал муҳит таҳлили орқали молиявий саводхонликнинг тадбиркорлик фаолияти ривожига таъсирини баҳолашнинг комплекс институционал-ижтимоий модели аҳолининг молиявий билимлари ва тадбиркорлик фаолияти ўртасидаги боғлиқликни аниқловчи индикаторлар асосида такомиллаштирилган;
тадбиркорликнинг ривожланганлик даражаси ва молиявий саводхонликнинг ўзаро таъсирчанлигини баҳолаш услуби композит индекслар назарияси ҳамда амалий молиявий анализ усуллари асосида молиявий билимлар, молиявий хулқ-атвор, инвестицион қарорларни қабул қилиш қобилияти ва тадбиркорлик ривожи ўртасидаги уйғунликни баҳолаш имконини берувчи комплекс интеграл индексни қўллаш орқали такомиллаштирилган;
молиявий билимларни тадбиркорлик фаолиятига интеграция қилиш механизмларини когнитив иқтисодиёт назарияси, инсон капитали назариясига кўра моделлаштириш асосида молиявий таълимнинг иқтисодий мотивацияга таъсирини ўрганиш, аҳолида молиявий қарорлар қабул қилиш қобилиятини кучайтириш ҳамда тадбиркорликка мойилликни ошириш орқали аҳоли молиявий саводхонлигини ривожлантириш дастурларининг натижадорлигини баҳолаш имкони яратилган;
молиявий саводхонлик ва тадбиркорликни ривожлантириш жараёнига номарказлашган бошқарув назарияси ва жамоавий тараққиёт моделларини уйғунлаштирган ҳолда маҳаллий даражада молиявий таълим ва тадбиркорлик ташаббусларини рағбатлантириш механизмларини ишлаб чиқиш асосида давлат ва жамоат ташкилотлари ўртасидаги институционал ҳамкорликнинг иқтисодий самарадорлиги баҳоланган;
Ўзбекистонда аҳолининг молиявий саводхонлигига таъсир кўрсатувчи омиллар ўртасидаги боғлиқликни ифодаловчи эконметрик модел асосида 2030-йилга қадар молиявий саводхонлик ривожланишининг прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Аҳоли молиявий саводхонлигини ошириш орқали мамлакатда тадбиркорликни ривожлантириш услубиётини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган илмий-услубий ва амалий таклифлар асосида:
молиявий саводхонликнинг тадбиркорлик муҳитига таъсирини баҳолашда институционал иқтисодиёт назарияси ҳамда хулқ-атвор иқтисодиёти қоидаларига асосланган ҳолда аҳолининг молиявий билимларини интеграция қилувчи институционал муҳит таҳлили орқали молиявий саводхонликнинг тадбиркорлик фаолияти ривожига таъсирини баҳолашнинг комплекс институсионал-ижтимоий модели аҳолининг молиявий билимлари ва тадбиркорлик фаолияти ўртасидаги боғлиқликни аниқловчи индикаторлар асосида такомиллаштиш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 23-сентябрдаги ПҚ-330-сонли “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастурини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорининг 3-банди ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2025-йил 3-июндаги 01/00-03/10-5226-сонли, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Сирдарё вилояти бошқармасининг 2025-йил 7-январдаги 01-04-5/91-сонли маълумотномалари). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида камбағалликдан чиққан оилаларнинг ижобий тажрибасини оммалаштириш, уларнинг ижтимоийлашувига, бандлигига, шунингдек, молиявий мустақиллигига кўмаклашишга ўз ҳиссасини қўшган тадбиркорлик субектларини рағбатлантириш механизми яратилган;
тадбиркорликнинг ривожланганлик даражаси ва молиявий саводхонликнинг ўзаро таъсирчанлигини баҳолаш услуби композит индекслар назарияси ҳамда амалий молиявий анализ усуллари асосида молиявий билимлар, молиявий хулқ-атвор, инвестицион қарорларни қабул қилиш қобилияти ва тадбиркорлик ривожи ўртасидаги уйғунликни баҳолаш имконини берувчи комплекс интеграл индексни қўллаш орқали такомиллаштириш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 23-сентябрдаги ПҚ-330-сонли “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастурини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорининг 3-банди ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2025-йил 3-июндаги 01/00-03/10-5226-сонли, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Сирдарё вилояти бошқармасининг 2025-йил 7-январдаги 01-04-5/91-сонли маълумотномалари). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида камбағал оилаларни баҳолашнинг ягона саволномаси ишлаб чиқилган ва уларнинг ижтимоий портрети шакллантирилган;
молиявий билимларни тадбиркорлик фаолиятига интеграция қилиш механизмларини когнитив иқтисодиёт назарияси, инсон капитали назариясига кўра моделлаштириш асосида молиявий таълимнинг иқтисодий мотивацияга таъсирини ўрганиш, аҳолида молиявий қарорлар қабул қилиш қобилиятини кучайтириш ҳамда тадбиркорликка мойилликни ошириш орқали аҳоли молиявий саводхонлигини ривожлантириш дастурларининг натижадорлигини баҳолаш имконини яратиш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 23-сентябрдаги ПҚ-330-сонли “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастурини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорининг 3-банди ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2025-йил 3-июндаги 01/00-03/10-5226-сонли, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Сирдарё вилояти бошқармасининг 2025-йил 7-январдаги 01-04-5/91-сонли маълумотномалари). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида “Бизнесга биринчи қадам” дастурини амалга ошириш, камбағал оилаларга субсидиялар ажратиш самарадорлигини ошириш имконини берувчи тизим жорий қилинган;
Ўзбекистонда аҳолининг молиявий саводхонлигига таъсир кўрсатувчи омиллар ўртасидаги боғлиқликни ифодаловчи эконметрик модел асосида 2030-йилга қадар молиявий саводхонлик ривожланишининг прогноз кўрсаткичлари таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 23-сентябрдаги ПҚ-330-сонли “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастурини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорининг 12-банди ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2025-йил 3-июндаги 01/00-03/10-5226-сонли, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Сирдарё вилояти бошқармасининг 2025-йил 7-январдаги 01-04-5/91-сонли маълумотномалари). Мазкур илмий янгиликларнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида аҳоли орасида молиявий билимларни оширишга қаратилган тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилиб, ижтимоий тармоқлар, оммавий ахборот воситалари ва махсус нашрлар орқали молиявий саводхонлик бўйича тушунтириш ишлари амалга оширилишида ҳамда 2030-йилга қадар молиявий саводхонлик даражасининг ўсиш прогнози асосида тизимли ривожланиш стратегиялари ишлаб чиқилиб, молиявий барқарорлик ва тадбиркорликни ривожлантиришга йўналтирилган узоқ муддатли чора-тадбирлар ишлаб чиқишда хизмат қилган.